ru uz
Меъёрида ейиш керак бўлган фойдали озиқ-овқатлар

1. Бразилия ёнғоқлари

Бу ғоят катта ёнғоқлар — фертилликда ва организмнинг инфекцияларга қарши курашиш қобилиятида муҳим роль ўйновчи микроэлементлар ва селеннинг миқдори бўйича чемпион ҳисобланади.

Бразилия ёнғоқларини вақти-вақти билан истеъмол қилиш сизга фойда келтиради, лекин улар ҳар куни ейилса, унда селендан заҳарланиш юз бериши мумкин. Заҳарланиш сочлар тўкилиши, неврологик ва меъда-ичак бузилишлари, бош айланиши, ҳатто инфаркт ва буйраклар етишмовчилигини келтириб чиқариши мумкин. «Бир ҳафтада бир-икки марта 1-2 дона бразилия ёнғоқларини истеъмол қилиш билан чекланинг», тавсия қилади парҳезшунос Жессика Кординг.

2. Исмалоқ ва лавлаги

Табиийки, бу сабзавотларнинг ҳар бири — фойдали моддаларнинг кони. Лекин бундан ташқари уларнинг таркибида катта миқдорда оксалатлар — шовул кислотасининг тузлари мавжуд. Оксалатлар организмдаги фойдали бактерияларга ёрдам беради.

Шунга қарамасдан, агар сизда буйракларда тошлар пайдо бўлишга мойиллик бўлса, рационингизда бу сабзавотларнинг ошиқчаси зарар келтириши мумкин. «Буйракларнинг вазифаси — бу моддани организмдан чиқариб юбориш. Агар буйракларингизда тошлар бўлса, унда у бу вазифани бажаришдан тўхтайди ва шовул кислотаси тузлари уларда ўтириб қолади ва тошлар пайдо бўлади», огоҳлантиради Кординг.

Бундай ҳолларда шунга ўхшаш озиқ-овқатлардан бутунлай воз кечинг.

3. Қизил гўшт, устрица ва оқ дуккаклилар

Буларнинг ҳаммаси — мушакларга кислород етказиб беришда муҳим роль бажарувчи темир моддасининг бой манбалари ҳисобланади. Гарчи организмда темирнинг етишмаслиги чарчоқлик ва мадорсизланишга олиб келса ҳам, унинг ортиқчаси жигар фаолиятига зарар етказиши мумкин.

Албатта кўпчилик одамлар темирни овқатдан ололмайди. Лекин темирли қўшимчаларни қабул қилиш — парҳезшунос билан маслаҳатлашишга сабаб бўла олади. «Етишмовчилик борлигини аниқ топиш ва уни тартибга келтириш чораларини тўғри танлаш жуда муҳимдир, бу хоҳ овқат ва хоҳ қўшимча бўлсин», дейди Кординг.

 Манба:  "Суғдиёна " газетаси
 

 

 

Орқага Чоп этиш