ru uz
Озиш учун оч қолиш шарт эмас

Қуйидаги маҳсулотлар организмдаги моддалар алмашинувини яхшилаб, ортиқча суюқликни чиқариб ташлайди, овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди ва энг асосийси, ёғларни эритади

Творог, кефир, йогурт, қатиқ

Recept-3-Tvorog-yogurtovyy-ili-kefirnyy.jpg

Ҳужайралардаги ортиқча ёғлардан халос қилишга ёрдам берувчи кальцитриол гормони айнан сутли маҳсулотларда жуда кўп микдорда бўлади. Ёғсиз сут маҳсулотлари парҳез қилаётганлар учун айни муддаодир. Қатиқ эса тери остидаги ёғларни парчалаш хусусиятига эга.

Карам

images (66).jpg

Карамнинг барча турлари: гулкарам, брокколи кабилар озиш учун жуда фойдали. Бу сабзавот танадаги барча ортиқча нарсаларн ҳайдаб чиқаради. Калорияси жуда паст, улардан ҳар куни, албатта, салатлар тайёрлаб енг.

Бодринг

ogurcy1.preview.jpg

Озиш учун кўп сув ичиш керак, аммо бунга қийналсангиз, сувнинг ўрнини босувчи бодрингдан енг. Унинг пўстини арчимай ейиш тавсия этилади. Бодринг пўсти витаминлар ва микроэлементларга бой.

Кўк чой

Без названия (53).jpg

Кўк чой организмни қиздиради, тозалайди ва овқатиинг тез ҳазм бўлишига кўмаклашади. Кўк чой таркибидаги тиамин моддаси нафақат тери остидаги ёғларни, балки ички органлар атрофида йиғилган ёғларни ҳам эритиб юборади.

Малина

Без названия (54).jpg

Бошқа реза меваларга қараганда шакари кам ва паст калорияли мева, бу малинадир. Малина меъда шираси ажралиб чиқишига ёрдам беради, шунинг учун уни овқатланиб бўлгандан сўнг ейиш тавсия этилади.

Ловия

2a137d7ddd9cc8e36f33ccae59ee40ea.jpg

Дуккакли ўсимликлар сирасига кирувчи ловия оқсилларга жуда бой. Озиш  учун эса оқсил айни муддао. Кўпроқ дуккакли ўсимликлардан енг, улар танани қурутиш хусусиятига эга.

 

 

 

Орқага Чоп этиш