ru uz
Озиқланиш пирамидаси

4.png

Турли мамлакатлар ва элатларнинг ўзига хос овқатланиш урф – одатлари ва миллий таомлари мавжуд. Ўзбеклар меҳмонни кўпроқ палов, қозоқлар беш
бармоқ, уйғурлар лағмон билан кутсалар, кунчиқар мамлакатларида яшовчи аҳоли денгиз ва гуручдан тайёрланган аччиқ аралаштирилган таомларни ҳуш кўришади.

 Пирамиданинг асосини жисмоний ҳаракатлар даражаси ва вазн назорати ташкил этса, кейинги босқичини хўл мева ва сабзавотлар, бошоқлилар, дуккаклилар, картошка, ёрма, гуруч ҳамда нон маҳсулотлари, ундан кейинги босқичларини эса гўшт, балиқ, товуқ, пишлоқ, сут маҳсулотлари, сариёғ, тухум кабилар ташкил этиб сўнгги боскич яъни пирамида чўққиси қандолат маҳсулотлари, шакар, туз ва ёғлар билан якунланади.
Овқатланиш пирамидасидаги нон, ёрма, гуруч, буғдой, картошка ва бошоқлилар, мураккаб углеводлар, кальций, темир ва В гуруҳ витаминлар манбаи ҳисобланади. Нон кун давомида 250 - 300 г миқдорда истеъмол қилиниши лозим. Картошка кунда 150 - 200 г пиширилган ҳолда тавсия этилади.

Мева ва сабзавотлар, витаминлар микро- ва макроэлементларга бой бўлиб уларни кун давомида 400 г атрофида истеъмол қилиш лозим. Мева ва сабзавот шарбатларини овқат орасида қабул қилиш керак.
Пирамида таркибидаги сут ва сут маҳсулотлари кальций, оқсил, витамин А ва В гуруҳи ҳамда аминокислоталарга бой. Кун давомида ёғи кам бўлган 200 мл миқдорда сут, йогурт, биокефир ичиш, творог ва пишлоқ (60-80 г), шунингдек сояли маҳсулотлар қабул қилиш мақсадга мувофиқ.
Пирамиданинг ҳайвон ва парранда гўшти, балиқ, туҳум, дуккаклилар, ёнғоқлар қисмида оқсиллар, В гуруҳ витаминлари, темир, руҳ ва бошқа
фойдали моддалар мавжуд. Ҳайвон, парранда ёки балиқ гўштини 100 г атрофида истеъмол қилиш тавсия этилади.
Соғлом овқатланиш пирамидасининг турли шакллари мавжуд бўлиб, уларнинг айримлари нафақат соғлом овқатланиш, балки соғлом турмуш тарзи
омилларини ҳам ўзида мужассамлаштирган. Масалан, 1992 йилда таклиф этилган Гарвард соғлом овқатланиш пирамидаси асосида жисмоний ҳаракат,
вазн назорати ва истеъмол килинадиган суюқлик миқдори ётади. Ушбу пирамида асосида овқатланиш фақат соғлом бўлиш эмас, балки тана
вазнини камайтиришга ҳам ёрдам беради. Чунки пирамидада истеъмол қилинадиган озиқ - овқат маҳсулотларини аниқ миқдори (порцияларда)
кўрсатилган ва жисмоний ҳаракат тана вазнини назорат қилиш имкониятини беради.
Гарвард соғлом овқатланиш пирамидаси такомиллаштирилиб, 2007 йилда АҚШ нинг қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Америка пирамидаси тузилган ва у диетологиянинг (овқатланишни тиббий асосларини ўрганувчи фан) янги тадқиқотлари асосида яратилган. Улар сегментларга бўлинган ва унинг кенглигида маълум озиқ - овкатларни қайси миқдорда истеъмол қилиш лозимлиги кўрсатилган бўлса зинапоясида эса жисмоний ҳаракат ифода этилган. Мазкур пирамиданинг 5 олтин қоидаси мавжуд:
1. Кундалик истеъмолда турли хил озиқ – овқатлардан фойдаланиш (улар пирамидада турли рангларда ифодаланган);
2. Мутаносиблик (пропорционал) – пирамида сегментларининг кенглиги озуқа маҳсулотларини истеъмол миқдорини кўрсатади;
3. Хусусийлик (индивидуаллик) – ҳар бир киши ёши, жинси, агар хаста бўлса касаллигидан келиб чиқиб врач тавсиясига кўра ўзига хос овқат
рационини тузиши;
4. Пирамидадан фойдаланган ҳолда, қуввати кам бўлган озиқ-овқатларни ҳам оз миқдорда истеъмол қилиш тавсия этилади;
5. Жисмоний ҳаракат – кундалик жисмоний юклама ёрдамида тана вазни назорат қилинади.
Ушбу пирамида нафақат катталар балки болаларни соғлом овқатланишида ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Юқоридагилар билан бир қаторда, ҳомиладор аёллар учун ҳам соғлом овқатланиш пирамидаси мавжуд бўлиб, у ҳомилани ва онани оқсил, микроэлементлар ва витаминларга бўлган талабини қондиришга мўлжалланган.
Вегитарианлар (гўшт истеъмол қилмайдиганлар) учун ҳам махсус овқатланиш пирамидаси мавжуд бўлиб, унда гўшт махсулотлари, балиқ, товуқ, сут ва сут маҳсулотлари ва ҳайвон оқсиллари киритилмаган. Овқат рационида кўпроқ ўсимлик оқсиллари (манбалари – дуккаклилар, соя, ёнғоқ) ва витамин –
минерал комплекслар билан 
 бойитилган.

Жаҳон cоғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунё бўйича касалланиш ва ўлимга олиб келувчи 10 та асосий хасталиклардан 6 тасини
(семизлик, камқонлик, қандли диабет, юрак қон - томир, жигар, буйрак) юзага келиши ва ривожланиши бевосита таом таркиби ва овқатланиш ҳусусиятларига боғлиқ.

Орқага Чоп этиш