ru uz
Коринда йиғилса дам..

Метеоризм, қорин спазмлари, кутилмаганда ичаклардан овоз чиқиши тан олайлик, ёқимсиз ҳодиса. Бундай пайтда дори қутисига кўз югуртиришдан осони йуқ.  Аммо организмимизни галдаги препарат билан заҳарлашга шошилмасак, муаммонинг бошқа ечимларини ҳам топа оламиз.

Йогурт

Қорин дам бўлиши безовта қилганида ёғсиз, мевасиз йогурт енг. Харид вақти маҳсулот қадоғига диққат қилинг, ёғлилик фоизи кам бўлишидан ташқари, қанд миқдори ҳам оз бўлиши лозим.

Қатиқ

Овқат ҳазм бўлмаслиги билан боғлиқ безовталик келиб чиққанида 1 стакан ёғсиз қатиқ ичинг. Қатиқ таркибидаги бактериялар ичаклар
микрофлорасига ижобий таъсир кўрсатади.

Банан

Ҳаддан ортиқ кўп туз истеъмол қилсангиз, ора-чора банан еб туринг. Таркибидаги калий ҳисобига банан қориндаги спазмни енгиллаштиради, шу билан бирга, организмдаги тузни осон чиқиб кетишини таъминлайди.

Занжабил

Инфекция тушиши оқибатида келиб чиқадиган қорин оғриқларида занжабил қўшилган чой айни муддао. Занжабилли чойни эрталаб оч қоринга, озроқ асал қўшиб сипқориш тавсия этилади.

Мойчечакли чой

1 чой қошиқ мойчечак гулини 1 стакан қайноқ сувда дамлаб, 15 дақиқа тиндиринг. Сўнг докадан сузиб, оз-оздан ичасиз. Чойни овқатлангандан сўнг ичсангиз, қорин оғриқлари безовта қилмайди.

 

Манба:  "Суғдиёна " газетаси

Орқага Чоп этиш