ru uz
Метаболизмни тезлаштиришнинг 10 усули

Хипча ва чиройли қоматни орзу қилмайдиган аёл топилмаса керак. Бу орзу йўлида шафқатсиз пархезлару қақшатқич жисмоний машқлардан тоймаймиз. Лекин вазн қypғyp ҳам баҳс бойлашгандек, ошаверади, ҳеч бўйсунгиси келмайди. Сабаби - метаболизм, яъни моддалар алмашинувида. Ҳар бир инсонда у ҳар хил: кимдир сув ичса ҳам семиради, бошқа биров ёғли овқатларни бемалол ейди-ю, бир кило ҳам семирмайди. Қуйида метаболизмни яхшилайдиган усуллар ҳақида гаплашамиз.

Жисмоний ҳаракатни кўпайтиринг. Шейпинг, аэро¬бика, гимнастика, тренажёр залларида шуғулланиш — буларнинг бари машғулот тугагач бир неча соат давомида моддалар алмашинувини тезлаштиради. Қанчалик шиддат билан жадал шуғуллансангиз, метаболизм яхшиланиши муддати ҳам шунчалик чўзилади. Уй ишларини жисмоний машғулотларга тенглаштирманг, чунки бу ишлар турли жадалликда бўлади, метаболизм учун эса бир маромдаги ва мунтазам ўсиб борувчи жисмоний ҳаракат керак.

Кўп сув ичинг. Сув организмдаги хамма жараёнларни, ҳусусан, моддалар алмашину¬вини ҳам тезлаштиради. Яна сув ўйнаб кетган иштахани ҳам тинчлантиради. Ахир биз кўпинча қорин тўйдириш учун эмас, таомдан лаззатланиш учун еймиз, ҳатто, оч бўлмасак ҳам. Бирор нималар егингиз келиб турганда 1 стакан сув ичиб юборинг, ўтиб кетади. Ўртача 60—70 килограмм вазнга эга катта одам кунига 2 литр сув ичиши керак: бирданига эмас, кун давомида.

Сувга муз қўшинг. Албатта, бу кўпрок, иссиқ кунларда қўл келадиган усул. Гап шундаки, ичимизга кирган муздек сувни илитиш учун танамиз калория сарфлайди. 1 пиёла муздек сувни иситиш учун организм 10 калория қувват сарфлайди. 3 литр сув — бу 12 стакан, демак, 120 калорияни шунчаки, сув ичиб йуқотишингиз мумкин.

Тез-тез овқатланинг. Албатта, майда порциялар билан. Катта порциялар еб, овқатланишлар орасини узайтирсангиз, моддалар алмашинуви секинлашади, чунки метаболизм дангасалашиб қолади. Тез-тез унга иш топиб берсангиз, яъни оз-оздан еб турсангиз, у ҳам кўпроқ ишлайди, натижада, ортиқча килограммлар йиғилмайди.

Зираворлардан тўғри фойдаланинг. Улар иштахани очади ва керагидан кўпроқ  таом ейишга мажбур қилади. Ортиқча туз организмни шишириб, семиз кўрсатади.

Кузатувларга кўра, аччиққина таомларни ҳуш кўрувчиларда метаболизм бошқаларга нисбатан тезроқ. Лекин бошқа томондан у ошқозон-ичак, овқат ҳазм қилиш тизими учун зарар келтириши мумкин. Шу сабабли зираворларга ружу қўйманг.

Оқсил енг. Чунки оқсилни ҳазм қилишга танамиз углеводлар ва ёғларни ҳазм қилишдан кўра кўпроқ  калория сарфлайди. Ёғсиз мол гўшти, балиқ ва товуқ гўшти таркибида табиий оқсил кўп.

Кўк чой ичинг. Кўк чой ичиш танамизда кофеин ва катехин моддалари комбинациясини оширади, бу метаболизмни тезлаштиради. 3-4 пиёла кўк чой бир неча соат мобайнида 50 калориядан ҳалос қилади. Бир йил давомида бу 2.5 кг. Вазн йўқотиш деганидир.

Қора қаҳва ичинг. Қаймоқсиз ва иложи бўлса шакарсиз. Қаҳва метаболизмни қисқа муддатга тезлаштириш ҳусусиятига эга. Тадқиқотларга кўра, 2 финжон қаҳвада мавжуд кофеин яқин соатларда аёл организмидаги 50 калорияни ёқиш ҳусусиятига эга.

Қаттиқ  парҳездан қочинг. Организмга кунига 1000 калориядан кам қувват берадиган парҳезлар метаболизмни секинлаштиради ва тескари натижа беради. Ундан кўра овқатланиш орқали мустаҳкам натижага эришиш мумкин. Шошманг, тез озиш зарарли, буни ҳамма билади.

Руҳий сафарбарликни таъминланг. Озиш ишига ҳеч қачон машаққат, OFИP меҳнат деб қараманг. Уни ёқимли, мунтазам машғулотга айлантиринг. Шунда кайфият кўтарилади ва мия организмга позитив оҳангда озиш сигналларини жўнатади. Натижада тез ва чиройли озасиз.

 

Манба: "Суғдиёна"  газетаси

Орқага Чоп этиш