ru uz
Сурункали холецистит

Сурункали холецистит. Сурункали холециститда парҳез овқатланиш муҳим ўрин тутади. Чунки унинг ёрдамида ўт ҳосил бўлиши ва унинг ажралиш жараёнларини ўзгартириш мавжуд. У ўт пуфагига осойишталик яратиши ёки унинг фаолиятини кучайтириши мумкин. Овқатланиш тартиби ҳам муҳим рол ўйнайди. Тез - тез овқатланиш ўт оқиб чиқишини яхшилайди. Узоқ овқатланмай юриш, яъни улар орасидаги муддатнинг узайиши ўт димланишига олиб келади. Кўп овқат еб қўйиш ҳам ўт йўлларининг кучли рефлектор қисқаришига сабаб бўлиши ва оғриқ пайдо қилиши мумкин.
Шунинг учун овқатни тез - тез (бир кунда камида 5 марта) ва кам миқдорда қабул қилиш мақсадга мувофиқ.

Бемор рационида оқсиллар физиологик меъёрида бўлиши керак. Ёғлар, айниқса, ўсимлик ёғлари, ўт чиқишини кучайтиради. Унинг ажралиши қийинлашган беморларга рационда ёғлар миқдорини ўсимлик ёғлари ҳисобига бир оз кўпайтириш мумкин. Бунда ўсимлик ёғлари ҳамма ёғларнинг учдан икки қисмини ташкил этиши лозим. Лекин ўт - тош касаллигида рационда ўсимлик ёғлари кўпайтирилса, касаллик хуружи (қўзиши) эҳтимоли ошади. Ҳайвон ёғларидан яхши ҳазм бўладиган сариёғ тавсия этилади. Аммо қийин эрийдиган ёғлар (думба, мол ёғи, ёғли гўшт) мумкин эмас. Улар сурункали холециститни кучайтиради. Рационда сабзавотлар, мевалар ва уларнинг шарбатлари бўлиши мақсадга мувофиқ. Улар ўт ажралишини кўпайтиради, қабзиятни йўқотади. Шунинг учун ошқовоқ, сабзи, карам, тарвуз, қулупнай, олма, узум ва бошқалар тавсия этилади. Айниқса, улар ўсимлик ёғлари билан бирга ишлатилса (салат ҳолида) ўт жуда яхши ажралади.

Беморларда ич кетиш ҳолати кузатилса, таркибида буриштирувчи моддалар бўлган анор, беҳи каби мева ва сабзавотлар, уларнинг шарбатлари буюрилади. Айрим беморларга помидор ва редискани ҳам бериш мумкин. Лекин пиёз, саримсоқ, турп, шовул таркибида эфир мойлари кўп бўлгани учун ҳазм аъзолари шиллиқ пардаларига таъсир кўрсатади. Шунинг учун улар тавсия этилмайди.

Бериладиган углеводларлар миқдори 450 - 500 г бўлиши керак. Лекин семиз беморларга нон, хамирли овқатлар ва ширинликларни чеклаш зарур. Уларга юқорида кўрсатилган сабзавот ва мевалар кўп миқдорда берилади. Ўт - тош касаллиги билан кечадиган сурункали холециститларда ҳам бемор рационида сабзавот ва мевалар кўп бўлиши лозим. Улар холестериннинг организмдан чиқиб кетишини кучайтиради. Бемор рационида витаминлар таркиби тўла қимматли бўлиши фойдали ҳисобланади.

575.JPG

Бу парҳезда оқсиллар 50 г, ёғлар 40 г, углеводлар 250 г, умумий калорияси 1600 ккал бўлгани мақсадга мувофиқ. Парҳез ҳазм аъзоларини механик ва кимёвий таъсирлардан сақлайди. Таомларда қирилган маҳсулотлар ва туз миқдори чекланади.

 

Сурункали холецистит хасталиги ҳолатларида
тавсия этиладиган таомнома

Нонушта

Ширқовоқ 150 г, чой (кийик ўти солинган).

Иккинчи нонушта

Димланган олма шакар билан.

Тушлик

Ярим коса арпадан эзиб тайёрланган қиймали парҳез
қайнатма шўрва, буғда пишган котлет картошка пюреси
билан 50/70, олма шарбати.

Иккинчи тушлик

Ивитилган туршак шарбати

Кечки:

Гўштсиз юмшоқ пишган шовла 200 г, лимон чой.

Уйқудан олдин

Чучук катик


 

Сурункали холециститнинг қўзиган даврида калорияси жуда камайтирилган енгиллаштирувчи кунлар ҳам ёрдам беради. Масалан, гуручкомпотли кун. Бир кунда 2 марта сувда пиширилган гуручли бўтқа ва 5 – 6 марта 1 стакандан ширин компот. Тарвузли ёки узумли кун. Бунда 2 кг тарвуз ёки 2 кг узум 300 г дан бўлиб 6 маҳал истеъмол қилинади.

585.JPG

Рационда ёғли гўшт ва балиқ кескин камайтирилади. Сабзавотлар ва мевалар, ёғларни парчаловчи моддаларга бой маҳсулотлар - творог, ёғсиз гўшт, тухум оқи, тозаланган ўсимликлар ёғи, сариёғ ва бошқалар тавсия этилади.
 

 

 

Орқага Чоп этиш