ru uz
В6 витамини

Пиридоксин ёки В6 витамини сувда эрийдиган витаминларга киради ва олтита кимёвий бирикмалар кўринишида намоён бўлиб, улардан пиридоксаль-5-фосфат (ПАЛФ) инсон метаболизми учун энг муҳим фаол кофермент шакл ҳисобланади.

Сўрилиши ва физиологик функциялари. В6 витамини ингичка ичакда самарали (75% гача) абсорбцияланади.  Пиридоксаль-5-фосфат хаёт учун энг муҳим кимёвий реакцияларнинг метаболизм йўлида катализланиши, асосан, оқсиллар алмашинувида 100 га яқин ферментларнинг ишлашида белгиловчи ўрин эгаллайди. Масалан, ПАЛФ аминокислоталарнинг переаминацияси ва декарбоксидланиши, аминокислоталар глюконеогенезида гликогендан глюкозанинг озод бўлишида, триптофандан ниациннинг синтезланишида, линол кислотадан арахидон кислотанинг синтезланишида  иштирок этади.  У серотонин, дофамин, норадреналин ва γ-аминоёғ кислотаси каби нейротрансмиттерлар синтезланишида иштирок этади. Пиридоксиннинг гем, нуклеин кислоталари синтезида аҳамиятли ўрин тутиши исботланган.

В6 витамини жинсий гормонларнининг ҳужайравий рецепторларини чеклаб қўйиш ҳисобига уларнинг самарасини пасайтириб қўйишга қодир.

Асосий озуқа манбалари ва организмни таъминлаш имконияти. В6 витаминининг овқатланишдаги асосий манбалари (2.18-жадвал): гўшт маҳсулотлари, балиқ, картошка, сабзавотлар, дон маҳсулотлари бўлиб, улар рационда кенг қўлланилиши шарт (жадвалда қувват сарфланиши 2800 ккал бўлган инсоннинг В6 витаминига физиологик меъёрини таъминловчи маҳсулотларнинг кундалик тўплами келтирилган). Придоксинга бўлган эҳтиёжни ҳақиқий қондириш нон маҳсулотлари ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнида унни бойитиш ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.

Пиридоксиннинг асосий озуқа манбалари

 

      Маҳсулот

100 маҳсулотдаги В6 витамини (пиридоксин) миқдори, мг

 

Кундалик маҳсулотлар тўплами

Мол жигари, ёрмалар, сули бодроқлари, нон маҳсулотлари, парранда гўшти, гўшт, картошка, балиқ, ачитқилар

0,2 ... 0,7

175 г гўшт (парранда гўшти) + 50 г балиқ + 360 г нон + 300 г картошка + 300 г сабзавотли салат (гарнир) + 1 банан

Тухум, ёнғоқлар, банан, исмалоқ, олча, жўҳори

0,05 ... 0,2

Сут маҳсулотлари ва кўпчилик мева ҳамда тар меваларда ушбу витамин жуда кам бўлади.

В6 нинг сўрилиши баъзи бир дори-дармонлар, хусусан, силга қарши (изониазид ва циклосерин) ва Паркинсон хасталигига қарши (l-доп) дори воситалари таъсирида пасайиши мумкин.

Пиридоксин сақлаш ва қайта ишловга нисбатан етарлича бардошли: пазандалик йўқотишлари ўртача 25 % ни ташкил этади.

Физиологик эҳтиёж меъёрлари ва овқат статуси биомаркерлари. Инсоннинг пиридоксинга бўлган эҳтиёжи унинг жинси, ёши ва қувват сарфлашига боғлиқ бўлади. В6 тушишида ҳар куни 1,8 ... 2,0 мг истеъмол қилиш физиологик даража ҳисобланиб, бу 1000 ккал учун ҳисоблаганда 0,7 мг.ни ташкил этади.

Организм В6 витамини билан таъминланганлигининг объектив кўрсаткичлари овқат статусининг биомаркерлари, қисман, эритроцитлардаги аминотрансферазалар [аспартатаминотрансферазалар (АСТ) ва аланинаминотрансферазалар (АЛТ)] фаоллиги – ПАЛФ-эффект ҳисобланади.  Бу ҳолатда in vitro га унинг коферменти – ФАД қўшилганида аминотрансфераза эритроцитларининг фаоллашиш даражаси ўрганилади. Меъёрда фаоллашиш коэффициенти 50 % дан ошмайди – ПАЛФ-эффект 1,0 ... 1,3 оралиғида бўлади.

Етишмаслиги ва ортиқчалигининг намоён бўлиши. В6 гиповитаминози асосан рационда гўшт маҳсулотлари ва бошоқли донлар асосидаги маҳсулотлар билан бирга тушиши чуқур танқис бўлган ҳолатларда кузатилади. Бунда унинг миқдори уннинг тортилиши даражасига унчалик боғлиқ эмас (В1 ва В2 дан фарқли равишда), чунки доннинг қобиғида эмас, балки кепакларда  кўпроқ жамланган бўлади. Пиридоксиннинг нисбий танқислиги рационда оқсил миқдори кўп тушиши оқибатида ривожланиши мумкин.

В6 витамини танқислигининг клиник ташҳиси ангуляр стоматит,  хейлоз ва тил учи сўрғичларининг гипертрофияси каби касаллик белгилари топилиши билан боғлиқдир. Шу билан бирга, себореяли дерматит ва юздаги ва бошнинг сочли қисмидаги дескваматив дерматит қайд этилади. Пиридоксиннинг нисбий танқислигида гипохром микроцитар анемия ҳам қайд этилиши мумкин.

Танқисликнинг биокимёвий мезонлари: эритроцитлардаги ПАЛФ-эффект 1,5 (2,0 дан ошиши – чуқур танқисликдир).

В6 гипервитаминози таърифланмаган. Бироқ пиридоксиннинг физиологик меъёрдан жуда катта миқдорда (юз марталаб) ошиқча тушиши  ошқозон суюқлигининг кислоталилиги ошишига ва қайтариладиган периферик сенсор нейропатиялар ривожланишига  олиб келиши мумкин. Пиридоксиннинг ортиқча истеъмол қилиниши,  шунингдек, АСТ ва АЛТнинг сохта мусбат ошишига олиб келиши мумкин.

 

Манба: Г.Шайхова "Овқатланиш гигиенаси"

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Декабрь 2019
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5