ru uz
Ҳомиладорликда фойдали витаминлар

В9 витамини (фолат кислотаси)

Бўйингизда бўлганини билган заҳотингиз таомномангизни В9 витамини билан бойитинг. Бу витамин ҳомила умуртқа поғонасида туғма нуқсонлар юзага келишининг олдини олади. В9 витамини тўқ яшил сабзавотлар, кўкатлар, шунингдек, сабзи, қовун, қовоқ, лавлаги, тухум сариғида бўлади.

В6 витамини

Ҳомиладорликнинг 8-ҳафтаси тугаётганда эрталабки кўнгил айнишлар, оёқларда томир тортишиши ва айниқса, асабийлашиш кузатилади. Ана шундай пайтда В6 витамини ёрдамга келади. Бу витамин ҳомила марказий асаб тизими тўлиқ ривожланишида катга роль ўйнайди. Умуман В гуруҳига мансуб витаминлар нон, карам, ловия, гречиха, ёнғоқ, балиқ маҳсулотларида бўлади.

D витамини ва Омега-3 комплекси

Иккинчи уч ойликдан бошлаб кайфиятингиз яхшиланади, кўнгил айнишлардан халос бўласиз. Ҳомила эса деярли бутунлай шаклланиб бўлади. Бу даврга келиб, рахитга қарши Д витаминига алоҳида эътибор қаратиш витамин қуёш нурлари таъсирида она терисида ишлаб чиқар қуёшсиз мавсумларда эса унинг дори шаклидагисини қабул қилинг.  Омега-3 барча балиқ турларида, балиқ ёғида, тухум сариғида, сут ва сут махсулларида бўлади.

Темир моддаси

Ҳомиладорликнинг 22-ҳафталигидан бошлаб она организмини темир моддаси билан бойитиш тавсия этилади. Агар қуйидаги маҳсулотларни доимий равишда истеъмол қилсангиз, дори кўринишидаги темир препаратини ичишга ҳожат қолмайди. Рациониигизга мол, товуқ ва курка гўштидан тайёрланадиган таомларни кўпроқ қўшинг. Шунингдек, ловия, олма, қуруқ мевалар ҳам темир моддасига бой.

Магний ва А витамини

Ҳомиладорликнинг 11-ҳафтасидан бошлаб, ҳомила суякларининг ўсиши тезлашади. Туғилажак миттивойнинг бўйи, вазни, бошининг ҳажми онанинг айни шу даврда магнийни қанча истеъмол қилганлигига боғлиқ. Тарвузни магний хазинаси десак ҳам бўлаверади. Шунингдек, анжир, бодом, банан ва тўқ яшил сабзавотларда ҳам магний маълум миқдорда мавжуд А витамини эса она ва боланинг бўғимларини мустаҳкамлайди. У балиқ мойи, жигар, тухум сариғи, янги соғилган сут ва сариёғда, қолаверса, сариқ рангли меваларда бўлади.

 

 

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Август 2019
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31 1