ru uz
Аёллар, кўп чой ичманг!

Чойни фойдали ичимлик деб ҳисоблаш қабул қилинган. Бироқ бу борада Альберта университети олимлари олиб борган сўнгги тадқиқотлар чойнинг кўпгина турларида қўрғошиннинг хавфли миқдори борлигини кўрсатди. Бу ҳомиладор ва эмизувчи аёлларга зарар етказиши мумкин, деб ёзади “The National Post”.

Олимлар 30 та оммабоп чой турларини тадқиқ қилиб чиқди. Дамланиб турган намуналарнинг 3 дақиқа давомидагисининг 73 фоизда ва 15 дақиқалигида 83 фоизда ушбу металл миқдори 5 микрограммдан ошгани аниқланди. Бу меъёр доирасида бўлса ҳам, агар аёл кунига 3-4 пиёла чой ичса, таҳдид ошиши шубҳасиз эканлиги қайд этилади.

Ушбу оғир металлнинг ҳатто энг кам миқдори ҳам ривожланаётган боланинг асаб тизими учун хавфли ҳисобланади. Маълумки, организмда қўрғошин моддасининг тўпланиши кома ва ҳатто, ўлимга ҳам олиб келади. Бўлғуси оналарнинг қонида кўп миқдорда йиғилганида эса гипертонияга, янги туғилган чақалоқ вазни камлигига, неврологик муаммолар ва ҳомиладорликнинг тўсатдан узилишига олиб келиши мумкин.

 

 

Манба:  soglom.uz

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Август 2019
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31 1