ru uz
Овқат заҳарланишлари

Овқат заҳарланишлари – бу микроорганизмларнинг шартли-патоген турлари салмоқли миқдорда уруғ ёйган ёки микробли ва микробсиз табиатга эга организм учун заҳарли моддалар тушган овқатни истеъмол қилиш оқибатида келиб чиқадиган ўткир (камдан-кам ҳолларда сурункали) касалликдир. Овқат заҳарланишларига, одатда, икки ва ундан ортиқ шахс бир ҳил овқатни истеъмол қилганидан сўнг касаллик пайдо бўлганини лаборатория текширувлари тасдиқлаган касалланишлар киради.

Овқат заҳарланишлари иккита: микробли ва микробсиз гуруҳга бўлинади.

Овқат заҳарланишларини синфлаштириш

 

Гуруҳ

Қуйи гуруҳ

Табиати

Касалланишнинг сабабий омили

Микробли

Токсикоинфек-циялар

Бактериал

Ичак таёқчаси бактериялари гуруҳи  – колиформлар: E. coli (сапрофит шакллари), Citrobacter, Enterobacter, Klebsiella ва Seratia

Протей уруғи бактериялари:  Proteus vulgaris ва Proteus mirabilis

Энтерококклар: Streptococcus

Спорали анаэроблар: Clostridium perfringens

Спорали аэроблар: Bacillus cereus (диареяли шакли)

Vibrio parahaemolyticus ва Vibrio vulnificus

Plesiomonas shigeloides, Aeromonas hydrophila

Токсикозлар

 

Бактериал

Staphulococcus aureus, Clostridium botulinum, Bacillus cereus (қайт қилдирувчи шакли)

Микоток-сикозлар

 

Aspergillus  турининг замбуруғлари

Fusarium  турининг замбуруғлари

Clavicers purpurea  турининг замбуруғлари

Аралаш этиоло-гияли (микст-лар)

Бактерия-ли

Бактериялар + токсинлар

Микробсиз

 

 

Табиатан заҳарли бўлган маҳсулотлардан заҳарланишлар

Ўсимлик-лардан  олинади-ган

Заҳарли қўзиқоринлар (рангпар поганка, мухомор, строчок)

Ёввойи ўсимликлар (бангидевона, шайтонкоса, белладонна, оқмаржон)

Бошоқли ўсимликлар орасида ўсувчи уруғи заҳарли бўлган ёввойи ўсимликлар (кўкмарак, кампирчопон, вязель, какра, термопсис)

 

Ҳайвон-лардан олинади-ган

Баъзи балиқлар(маринка, усач, нинақорин)нинг икраси ва сути, баъзи моллюскалар ва ноанъанавий денгиз маҳсулотлари 

Сўйилган жониворлар ички секрециясининг баъзи безлари (буйракусти безлари, ошқозон ости бези)

Муайян шароитда заҳарли бўладиган маҳ-сулотлардан за-ҳарланиш

Ўсимлик-лардан  олинади-ган

Шафтоли, ўрик, олча, бодом данагининг таркибида амигдалин бўлган аччиқ мағзи

Тўғри пазандалик ишлови берилмаган шартли истеъмол қилинадиган қўзиқоринлар (сморчоклар, оқ мухомор, шампиньон ва бошқалар)

Таркибида фазин бўлган хом ловия қўзоқлари

Таркибида соланин бўлган униб қолган (кўкарган) картошка

 

Ҳайвон-лардан олинади-ган

Баъзи балиқлар(налим, чўртан, скумбрия ва бошқалар)нинг жигари, икраси ва сути

Мидиялар

Асал (асаларилар заҳарли ўсимликлардан нектар йиққан бўлса)

Кимёвий моддалар (ксенобиотик-лар) билан за-ҳарланишлар

Кимёвий

Заҳарли элементлар (оғир металлар ва мишьяк)

Пестицидлар ва агрохимикатлар

Нитратлар, нитритлар

Нитрозаминлар

Циклик углеводородлар

Полихлорланган бифениллар

Овқат қўшимчалари

Ветеринария (зоотехника) препаратлари

 

Полимер ва ва бошқа синтетик материаллардан ўтувчи маҳсулотлар

 

Этиологияси аниқланмаган

Овқатланишга алоқаси борлиги исботланган, аммо сабабий омили аниқланмаган

 

 

Микробли этиологияга эга овқат заҳарланишларига қуйидаги асосий белгиларга эга бўлган касалликлар киради:

● овқат ейилиши аниқ боғлиқлик ҳолати – ҳар доим  “айбдор” маҳсулот мавжуд бўлади;

● айни бир овқатни истеъмол қилганларнинг қарийб ҳаммаси бир вақтда касал бўлганликлари (“айбдор” маҳсулот);

● касалликнинг оммавийлик хусусиятига эгалиги;

● касалликнинг ҳудудий чекланганлиги;

● “айбдор” маҳсулот айлантиришдан олиб ташланганидан сўнг касалланишлар ўз-ўзидан тўхташи;

● “айбдор” маҳсулотни истеъмол қилмаган атрофдаги одамлар орасида касалланиш йўқлиги – алоқасизлик.

Овқат токсоинфекциялари, одатда, 1 г ёки 1 мг “айбдор” маҳсулотдаги  шартли-патоген микроорганизмларнинг сони кўплиги (тирик бактериялар 105 ... 106 дан кам бўлмайди) билан характерланиб, улар заҳарли бирикмаларнинг бевосита ичакда ҳосил қилиши оқибатида касаллик келиб чиқади. Овқат токсикозлари организмга патоген таъсир қилувчи турли биологик токсинларнинг алиментар йўл билан тушишида ҳосил бўлади. Шу билан бирга, овқат ичида яшашга қодир микроорганизмлар – токсик моддаларнинг  продуцентлари мавжуд бўлиши касаллик ривожланишининг асосий шарти ҳисобланмайди. Одатда, токсин озуқа хом-ашёсини тайёрлашда ёки озиқ-овқатларнинг ўзида (сақлаш пайтида)  йиғилади. Токсин пайдо бўлишининг интенсивлиги эса нафақат продуцент  мавжудлиги, балки ушбу жараённинг фаоллашиши учун шарт-шароитлар мавжудлиги (ҳарорат, кислород кириши мумкинли ва ҳоказо) билан боғлиқдир.

Бир қатор ҳолларда, айниқса, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айлантиришда санитария меъёрлари ва қонун-қоидалари кўпол равишда бузилган шароитларда аралаш этиологияга эга микробли овқат заҳарланишлари – токсикоинфекциялар ва токсикозлар қайд этилиши мумкин. Бу эса касалликнинг нисбатан оғирроқ кечишига ва тўғри ташҳис қўйилишига олиб келиши мумкин. Одатда, микробли этиологияга эга бўлган овқат заҳарланишлари ўзига хос хусусиятга эга клиник манзарали ўткир касаллик ҳисобланади. Бундан фақат микотоксикозлар мустаснодир: организмга узоқ вақт давомида унча катта бўлмаган миқдорда, айтайлик, афлатоксиннинг тушиши жигар шикастланиши билан ифодаланувчи сурункали заҳарланишни келтириб чиқаради.

Микробсиз овқат заҳарланишлари гуруҳига иккита катта қуйи гуруҳлар: анъанавий ва ноанъанавий озуқа хом-ашёлари билан заҳарланишлар ва кимёвий бирикмалар билан заҳарланишлар киради. Ҳайвон ва ўсимликлардан олиниб, микробиологик ва кимёвий яхши сифат кўрсаткичларига эга бўлган маҳсулотлар истеъмол этилганида пайдо бўладиган   овқат заҳарланишлари унда табиий токсик моддалар мавжудлиги билан боғлиқдир.

Табиий токсинлар – бу органик бирикмалар бўлиб, ўсимликлар ёки ҳайвонлар томонидан оддий  ёки муайян мойиллик туғдирувчи шароитда улар томонидан пайдо қилинувчи метаболитлар сифатида ишлаб чиқарилади. Айтайлик, табиатан заҳарли бўлган кўзиқоринлар, ўсимликлар, баъзи денгиз маҳсулотлари ёки ҳайвонларнинг ички безларини овқатланишда ишлатиш мумкин эмас, уларнинг овқатланишда ишлатилиши фақатгина адашиб ёки билмаслик оқибатида юз бериши мумкин. Бошқа ўсимлик ёки ҳайвонлардан олинган озиқ-овқат маҳсулотлари муайян шароитларда заҳарлилик хусусиятларини касб этиши мумкин: йилнинг маълум бир мавсумларида (баъзи балиқларнинг жигари, икраси ва сути, моллюскалар, мева данакларининг мағзи), етарлича пазандалик ишлови берилмаганда (шартли ейилувчи қўзиқоринлар, хом ловия қўзоқлари, балиқларнинг баъзи турлари ва денгиз маҳсулотлари), нотўғри сақланганда (униб кетган картошка).

Кимёвий этиологияга эга овқат заҳарланишлари таркибидаги антропоген келиб чиқишга эга бўлган моддалар МЙД ёки ЧЙК дан ошиб кетувчи овқатни истеъмол қилганда юзага келади. Заҳарланишларнинг ўткир кўринишлари кимёвий бирикмаларнинг энг камида “бошланғич” дозаси   организмга тушганида қайд этилади. Кумулятивлик хоссасига эга бўлган кимёвий бирикмаларнинг бошланғичдан пастроқ дозалари узоқ вақт тушганида заҳарланишларнинг сурункали ёки ўткирдан пастроқ шакллари юзага келади. Кимёвий этиологияга эга бўлган овқат заҳарланишларининг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин: озиқ-овқат хом-ашёсининг ноқулай экологик ҳолат оқибатида ёт бирикмалар билан ифлосланиши ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва ишлаб чиқариш технологиялари бузилиши (шу жумладан, уй шароитида ҳам).

Овқат заҳарланишларига қуйидаги ҳолатлар кирмайди: алкоголдан маст бўлиш, қандайдир модда (заҳар)ни атайлаб ёки озиқ-овқат моддаси ўрнига рўзғорда ишлатиладиган заҳарли моддани билмасдан солиб қўйилиши оқибатидаги касалланиш, овқат аллергиялари, нутриентлар (биринчи навбатда, витаминлар ва минераллар) манбаи бўлган дори воситаларининг дозасини ошириб юбориш.

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Август 2019
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31 1