ru uz
Е витамини

“Е витамини” атамаси саккизта ёғда эрийдиган антиоксидантлик хусусиятига эга табиий бирикмалар: тўртта токоферол (α, β, γ ва δ) ва тўртта токотриенол  (α, β, γ ва δ) ни ўзига бирлаштиради; α-токоферол энг юқори даражада витамин фаоллигига эга бирикма бўлиб, айнан у кўп миқдорда қонда ва тўқималарда (барча кўринишларнинг 90 % и) аниқланади ва белгиловчи озуқавий аҳамиятга эгадир.

Сўрилиши ва физиологик функциялари. Е витаминининг сўрилиши ёғларнинг ичакларда метаболизланиши билан боғлиқ ва ўт кислоталари билан кучаяди. Овқат билан тушган Е витаминининг 50 % га яқини сўрилади, у асосан организмнинг ёғ тўқималарида захирага тўпланади.

Овқат билан тушаётган турли токофероллар ва токонутриеноллар аралашмасида γ-токоферол нисбатан кўпроқ бўлади.  Қонда эса α-токоферол энг юқори концентрацияга (бошқа шаклларига нисбатан 10 марта кўпроқ) эга бўлади, бу эса α-токоферолга айлантирувчи жигар оқсилининг юқори фаолликка эгалиги билан боғлиқ бўлиб, у тўқималарга келгусида узатиш учун  айнан энг юқори фаолликка эга бўлган α-токоферолни танлаб, липопротеинларга қўшади.

Е витамини физиологик функцияларининг кўпчилиги унинг антиоксидантлик фаоллиги билан боғлиқдир. Е витамини, ҳужайраларнинг антиоксидант тизимининг ноферментатив  бўғинига кириб, биомембраналарни меъёрий метаболизм йўлида ҳам, яшаш муҳитининг зарарли омиллари (чекиш, бегона юклама) нинг ташқи таъсири остида юзага келадиган эндопероксидлар ва эркин радикаллардан ҳимоялашни таъминлайди. Е витамини мустақил равишда эркин радикалларни боғлайди ва липидлар пероксидли оксидланишининг занжирли реакциясини бартараф этади.  У, шунингдек,  зичлиги паст липопротеинлар таркибидаги ёғ кислоталарини оксидланишдан сақлаб, шу тариқа атерогенлигини пасайтиради. Эркин радикалларни нейтраллагандан сўнг  α-токоферол ўзининг биологик фаоллигини йўқотади, уни эса аскорбат кислотаси ёрдамида қайта тиклаш мумкин.

Е витамини ноантиоксидант механизм бўйича қуйидагиларга қодир:

• иммун тизими ҳужайралари экспрессияси ва функциясида иштирок этиб, шу тарзда организмнинг иммунологик реактивлигини бошқариб турувчи С протеинкиназанинг фаоллигини ингибирлаш;

• тромбоцитлар агрегациясини секинлаштириш;

• вазодилатацияни ошириш.

Асосий озуқа манбалари ва организмни таъминлаш имконияти.  Е витамини (2.25-жадвал) организмга ёғлар ва табиатан уларни сақловчи маҳсулотлар (уруғлар, ёнғоқлар, ёрмалар) ёки рецептура бўйича тушади (нон ва нон маҳсулотлари, макаронлар,  майонезлар).

Е витамини, шунингдек, дуккаклилар, баргли сабзавотлар ва ҳайвон маҳсулотларида (жуда кам миқдорда) бўлади. Организмнинг Е витаминига бўлган физиологик эҳтиёжини таъминлаш учун ҳар куни овқатланишда ўсимлик ёғи (1 ... 2 ош қошиқ), нон ва ёрмаларни сарфланган қувватга мос равишда ишлатиш ва ҳафтасига бир неча марта  рационга унча кўп бўлмаган миқдорда (30 г) ёнғоқлар ёки уруғларни киритиш лозим.

Е витаминининг асосий озуқа манбалари

Маҳсулот

Порция,  г

α-токо-ферол. мг

γ-токо-ферол, мг

δ-токо-ферол, мг

Жами,

 мг

Е, мг/ПТЁК, г

Ёғлар:

кунгабоқар

 

зайтун

жўҳори

соя

пахта

рапс

“Провансаль” майонези

Ёнғоқлар:

бодом

ўрмон ёнғоғи           

ерёнғоқ

ёнғоқ

Кунгабоқар уруғи

Маржумак ёрмаси

Қуруқ нўҳат

Авокадо

 

Сули ёрмаси

2-навли буғ-дой унининг нони

“Геркулес”

Исмалоқ

Спаржа

Арпа нони

Макаронлар

Қуруқ ловия

Брокколи

Қовурилган картошка – чипси

Қорағат

Манго

Кашнич (ошкўки)

 

15 (1 ош қошиқ)

   15

   15

   15

   15

   15

   15

 

 

   15

   15

   15

   15

   30

 

   100

 

   50

   140

(1 дона)

100

100

 

 

100

100

100

100

100

50

100

30

 

 

100

100

50

 

5,9

 

1,8

1,65

1,5

7,5

2,25

4,8

 

 

7,3

6,3

1,44

6,9

13,2

 

6,65

 

4,55

3,4

 

3,7

3,3

 

 

3,2

2,5

2,5

2,2

2,1

2

2

1,92

 

 

1

1

0,9

 

0,1

 

0,15

11,25

10,05

7,05

5,7

 

 

0,3

0

1,44

– 

 

 

0,6

 

 

 

0

 

 

 

 

0,3

 

0

0,

5,55

0,3

0,9

 

 

 

 

0

 

 

 

 

 

 

 

6,3

 

1,95

13,2

17,1

14,85

8,85

4,8

 

 

7,6

6,3

2,88

6,9

13,2

 

6,65

 

4,55

4

 

3,7

3,3

 

 

3,2

2,5

2,5

2,2

2,1

2

2

1,92

 

 

1

1

0,9

 

 

0,7

 

1,07

1,61

1,86

1,95

2,63

0,81

 

 

2,41

1,1

0,69

0,57

1,47

 

5,8

 

8,8

2

 

9,5

8,0

 

 

1,4

3,9

4,9

0,8

 

 

 

Антиоксидант муҳофазада токоферолларни қўшимча сарфлаган вақтда   Е витаминига бўлган эҳтиёж сезиларли ошади. Хусусан, у рациондаги ПТЁК – ҳужайралардаги липидлар пероксидли оксидланишининг асосий субстратлари миқдорига бевосита боғлиқ бўлади. Шунингдек, прооксидантли бегона юкламалар билан кечадиган ноқулай экологик шароитларда ҳам Е витаминининг сарфланиши ошади.

Физиологик эҳтиёж меъёри ва овқат статусининг биомаркерлари. Катта ёшли соғлом одамнинг Е витаминига бўлган эҳтиёжи (α-токоферол билан ҳисоблаганда) эркаклар учун 10 мг ва аёллар учун 8 мг бўлади; 1 мг α-токоферол – 15 ХБ га, 1 мг турли кўринишдаги токофероллар аралашмаси – 10 МБ га тенг бўлади.

 Организмнинг Е витамини билан таъминланганлиги биомаркери сифатида қон плазмасидаги α-токоферол ва холестериннинг нисбати олинади, у меъёрда 2,22 мкмоль/ммоль.дан кам бўлмаслиги лозим. Қон плазмасидаги токоферол ва β-липопротеинларнинг нисбатини ҳисоблаш ҳам худди шунга ўхшаш маънога эга бўлиб,  у меъёрда 0,8 мкмоль/ммолль.дан кам бўлмаслиги лозим.

Етишмаслиги ва ортиқчалигининг намоён бўлиши. Инсондаги Е авитаминози тасвирланмаган. Организмда, одатда, токоферолнинг салмоқли захираси мавжуд бўлиб, вақтинчалик алиментар етишмовчиликнининг ўрнини тўлдириб туради.

Гиповитаминоз ҳолатлари ривожланишига эса ёғлар ўзлаштирилишининг бузилиши, ташувчи оқсил синтезланишининг ирсий нуқсони (абеталипопротеинемия), шунингдек, овқатланишдаги узоқ вақт давом этувчи  токофероллар етишмовчилиги (рациондан Е витаминининг барча асосий манбаларини чиқариб ташлагандагина юз бериши мумкин) ёки Е витаминининг нисбий танқислиги унинг организмда ошиқча сарфланиши, айтайлик, ҳомиладорлик ёки турли касаллик ҳолатлари  сабаб бўлиши мумкин.

Чуқур гиповитаминознинг клиник намоён бўлиши  атаксия, периферик нейро- ва миопатияни, шунингдек, пигментли ретинопатияни қамраб олади.

Е витамини танқислигида гиалуронат кислотаси билан синамада аниқланадиган эритроцитлар гемолизи даражаси сезиларли ошади – эритроцитлар улуши 5% ва ундан ошиқроқ бўлади.

Е гипервитаминози тасвирланмаган. Бироқ токоферолнинг қўшимча қабул қилинадиган витаминли дорилар ҳисобидан ўта кўп (юзлаб ХБ) ва узоқ муддат (кўплаб ҳафталар) давомида  тушиб туриши ҳужайралар оксидланишининг интенсив ингибирланиши ва организмнинг иммунреактивлиги  ўзгариши  билан боғлиқ  муайян бузилишларни  келтириб чиқаради.  Антибиотиклар билан муолажа қилишга чидамли бўлган суст кечувчи инфекцион жараёнлар   буларнинг намоён бўлишига хизмат қилади. Токоферолнинг ўта юқори миқдори тромбоцитлар агрегациясини тормозлаши оқибатида  қоннинг ививчанлиги пасайиши ҳам мумкин.

 

Манба: Г.Шайхова "Овқатланиш гигиенаси"

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Август 2019
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31 1