ru uz
РР витамини

Ниацин ёки РР витамини, В гуруҳидаги сувда эрийдиган витаминларга киради ва иккита бирикма: никотин кислотаси ва никотинамид сифатида ифодаланади.

Сўрилиши ва физиологик функциялари. РР витамини ингичка ичакда самарали сўрилади, бироқ ичак хасталикларида унинг абсорбцияланиши сезиларли пасаяди. 

Витаминлар ичида фақатгина ниацин метаболик йўл билан ҳар бир ҳужайрада триптофандан синтезланиши мумкин: 60 мг триптофандан 1 мг ниацин пайдо бўлади.

Ниацин ва никотинамид организмда никотинамидадениндинуклеотид (НАД) ва НАДФ кофермент шакллар таркибига  қўшилиб, оксидланиш-тикланиш реакцияларини катализловчи 200 дан ошиқ ферментлар таркибига киради. Углеводлар, ёғлар, оқсиллар, алкоголнинг катаболизмидаги қувват олиш йўлида НАД иштирок этади, НАДФ эса, аксинча, кўпроқ ёғ кислоталари ва холестерин синтези каби анаболик (биосинтетик) жараёнларда ишлайди.

НАДнинг ҳужайралар табақаланиши ва ўзаро таъсирида аҳамиятли ўрин тутувчи ўзига хос ҳужайравий оқсилларнинг синтезланишида муҳим ўрин тутиши исботланган.

Асосий озуқа манбалари ва организмни таъминлаш имконияти. РР витаминининг овқатланишдаги асосий манбалари (2.19-жадвал): гўшт маҳсулотлари, балиқ, сабзавотлар, бошоқли донлар бўлиб, улар рационда кенг қўлланилиши шарт (жадвалда қувват сарфланиши 2800 ккал бўлган инсоннинг РР витаминига бўлган физиологик меъёрини таъминловчи маҳсулотларнинг кундалик тўплами келтирилган). Ниацинга бўлган эҳтиёжни ҳақиқий қондириш нон маҳсулотлари ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнида унни бойитиш ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.

Сут маҳсулотлари ва кўпчилик мева ҳамда тар меваларда ушбу витамин жуда кам бўлади.                                          

                     Ниациннинг асосий озуқа манбалари

 

      Маҳсулот

100 маҳсулотдаги РР витамини (ниацин) миқдори, мг

 

Кундалик маҳсулотлар тўплами

Мол жигари, маржумак ёрмаси, парранда гўшти, ачитқилар

5... 11

175 г гўшт (парранда гўшти) + 50 г балиқ + 360 г нон + 300 г картошка + 300 г сабзи ва карамдан иборат сабзавотли салат (гарнир) + 30 г ерёнғоқ + 200 г мева ёки тармевалар (шафтоли, ўрик, олхўри, олча)

Мол гўшти, қўй гўшти, балиқ, қўзиқоринлар, нон маҳсулотлари, сули ёрмаси, гуруч ёрмаси, картошка, ерёнғоқ, кўк нўҳат, сабзи, карам

0,7 ... 5

В6 витаминидаги каби, РРнинг абсорбцияланишига ҳам силга ва Паркинсон хасталигига қарши қўлланилувчи дори воситалари ҳалақит бериши мумкин.

Пиридоксин сақлаш ва қайта ишловга нисбатан етарлича бардошли: пазандалик йўқотишлари ўртача 25 % ни ташкил этади.

Физиологик эҳтиёж меъёрлари ва овқат статуси биомаркерлари. Инсоннинг ниацинга бўлган эҳтиёжи унинг жинси, ёши ва қувват сарфлашига боғлиқ бўлади. РР тушишида ҳар куни 15 ... 20 мг истеъмол қилиш физиологик даража ҳисобланиб, бу 1000 ккал учун ҳисоблаганда 6,5 мг.ни ташкил этади.

Организм РР витамини билан таъминланганлигининг объектив кўрсаткичлари овқат статусининг биомаркерлари, хусусан N-метилникотинамид (ниацин метаболизмининг асосий маҳсулоти) ва креатининнинг бир суткалик пешобдаги концентрациялари нисбати ҳисобланади. Меъёрда ушбу кўрсаткич 1,3 ... 3,9 ммоль/моль. ни ташкил этади.

Етишмаслиги ва ортиқчалигининг намоён бўлиши. РР гиповитаминози – пеллагра – амалда овқатланишда ниацин буткул йўқлигида намоён бўлади ва ижтимоий муаммо сифатида кўпинча очлик билан боғланади.  Пеллагра – ўта оғир хасталик бўлиб, учта “Д”: дерматит, деменция ва диарея касаллик белгиларининг қўшилиб кетиши билан намоён бўлади.  Клиник манзарасида томир тортишишлари, атаксиялар, тананинг турли ҳудудларидаги оғриқлар, психозлар, овқат ҳазм бўлиши бузилиши ва тери қопламларининг шикастланиши кўпроқ учрайди.

РР гиповитаминози асосан рационда ҳайвон маҳсулотлари тушиши танқислиги ва бошоқли донлар ҳамда дуккаклилар тушиши хажми етарли бўлмаганида кузатилади.

РР витамини танқислигининг клиник ташҳиси худди пиридоксиндаги каби касаллик белгилари, яъни ангуляр стоматит,  хейлоз ва тил учи сўрғичларининг гипертрофияси кабилар топилиши билан боғлиқдир.

Танқисликнинг биокимёвий мезони суткалик пешобда N-метилникотинамид концентрациясининг камайиши ҳисобланиб, бу унинг креатининга нисбатан 1,3 ммоль/моль. гача камайишида намоён бўлади (0,3 ммоль/моль.дан паст бўлса – чуқур танқисликдир).

РР гипервитаминози таърифланмаган, бироқ ниациннинг ўта кўп миқдорда ошиқча тушиши  ошқозон суюқлиги кислоталилиги ошишига олиб келиши, шунингдек, жигарнинг ёғли дистрофияси ривожланишига кўмаклашиши мумкин.

 

Манба: Г.Шайхова "Овқатланиш гигиенаси"

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Август 2019
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31 1