ru uz
В2 витамини

В2 витамини. Рибофлавин ёки В2 витамини сувда эрийдиган витаминларга киради. 

Сўрилиши ва физиологик функциялари. Рибофлавин ингичка ичакда самарали абсорбцияланади ва организмда флавинлар: флавинадениндинуклеотид (ФАД)  ва флавинмононуклеотид (ФМН) таркибида кофермент функцияни бажаради, у эса ўз навбатида бир қатор метаболик йўлларнинг оксидловчи реакцияларида иштирок этади. Улар углеводлар, ёғлар ва оқсилларнинг алмашинувида иштирок этишади.  Флавинадениндинуклеотид қувват пайдо бўлишига олиб келувчи электронларни кўчириш занжири (нафас олиш занжири) таркибига киради. Флавинлар Р-450 цитохроми билан бир мажмуада ксенобиотиклар метаболизмида иштирок этишади.

Флавинадениндинуклеотид антиоксидант энзимлар гуруҳининг ноферментидир. У глутатионнинг оксидланган шакли – асосий ҳужайравий ҳимояловчи-мослаштирувчи субстратнинг тикланишини таъминловчи глутатионредуктаза таркибига киради, бу билан эса пероксидли бирикмалар нофаоллашиши бўйича ҳужайраларнинг антиоксидантлик имкониятларини оширади.  

Таркибида ФАД бўлган бошқа фермент – ксантиноксидаза  бўлиб, гипоксантин ва ксантиннинг пешоб кислотасигача оксидланишини катализлайди. Рибофлавин бир қатор бошқа витаминлар – В6, ниацин, фолат кислотаси, шунингдек, темирнинг алмашинувида иштирок этади.

Асосий озуқа манбалари ва организмни таъминлаш имкониятлари. Рибофлавиннинг овқатланишдаги асосий манбаи (2.17-жадвал) сут маҳсулотлари, гўшт маҳсулотлари, тухум ва маржумак ёрмасидир. Бошоқлилар, сабзавотлар ва меваларда ушбу витамин жудаям камдир (жадвалда қувват сарфланиши 2800 ккал бўлган инсоннинг В2 витаминига бўлган физиологик эҳтиёжини таъминловчи  маҳсулотларнинг кундалик тўплами келтирилган).

                                                                              2.17 – жадвал

                 Рибофлавиннинг асосий озуқа манбалари

 

 

Маҳсулот

100 г маҳсулотдаги В2 витамини (рибофлавин) миқдори, мг

 

Кундалик маҳсулотлар тўплами

 

Мол жигари, ачитқи

0,7 ... 2

500 мл сут маҳсулотла-ри (йогуртлар + 1 стакан қатиқ) + 20 г (1 бўлак) пишлоқ ёки 100 г творог + 170 г гўшт (парранда гўшти) + 360 г  нон + 100 г макарон ёки ёрма-ли гарнир

Пишлоқ, творог, тухум

0,3 ... 0,5

Сут ва суюқ сут маҳсулотлари, маржумак ва сули ёрмаси, балиқ, гўшт, парранда гўшти

0,1 ... 0,2

Рибофлавин сақлаш ва қайта ишлашга  нисбатан етарлича чидамлидир: пазандалик йўқотишлари ўртача 25 % ни ташкил этади. Шу билан бирга қуёш нури В2 витаминини, хусусан, сут таркибидагисини аҳамиятли даражада (50 ... 70 % гача) парчалаб ташлашга қодир.

Физиологик эҳтиёж меъёрлари ва овқат статуси биомаркерлари. Инсоннинг рибофлавинга бўлган эҳтиёжи унинг жинси, ёши ва қувват сарфлашига боғлиқ бўлади. В2 тушишининг физиологик даражаси ҳар куни 1,3 ... 2,4 мг истеъмол қилиш ҳисобланади, бу эса 1000 ккал.га 0,6 мг.га яқинни ташкил этади.

Организмнинг В2 витамини билан таъминланганлигининг объектив кўрсаткичлари овқат статусининг биомаркерлари, қисман, эритроцитлардаги глутатионредуктазалар фаоллиги – ФАД-эффект ҳисобланади.  Бунда in vitro га унинг коферменти – ФАД қўшилганида глутатионредуктаза эритроцитларининг фаоллашиш даражаси ўрганилади. Меъёрда фаоллашиш коэффициенти 1,0 ... 1,3 оралиғида бўлади. Шунингдек, рибофлавиннинг қондаги концентрацияси кўрсаткичидан ҳам фойдаланиш мумкин (меъёрда 300 мкг/сут. дан кам эмас).

Етишмаслиги ва ортиқчалигининг намоён бўлиши. В2 гиповитаминози асосан рационда сут ва сут маҳсулотлари,шунингдек, тухум билан бирга тушиши чуқур танқис бўлган ҳолатларда кузатилади.

В2 витамини танқислигининг клиник ташҳиси  касаллик белгилари учлигини: цилиар инъекция, ангуляр стоматит ва хейлозни топиш билан боғлиқдир. Шу билан бирга, себореяли дерматит қайд этилиши ва тилнинг яллиғланиши ва гиперемияси кузатилиши мумкин (сўнггиси, одатда, В2, В6 ва РР танқислиги қўшилганда пайдо бўлади).

Рибофлавиннинг чуқур танқислигида нормохром нормоцитар анемия ҳам қайд этилиши мумкин.

Танқисликнинг биокимёвий мезонлари эритроцитлардаги ФАД-эффект 1,3 дан ошиши (1,8 дан ортиғи – чуқур танқисликдир) ва пешобдаги рибофлавин концентрациясининг пасайишидир.

В2 гипервитаминози тасвирланмаган.

 

Манба: Г.Шайхова "Овқатланиш гигиенаси"

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Август 2019
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31 1