ru uz
Қўшимча овқат махсулотлари таркиби

Қўшимча овқат учун маҳсулотларни танлашда, кўкрак сути ва энергияга бўлган эҳтиёжни қондирадиган турли ҳажмдаги энергетик зичликка эга қўшимча озуқани овқатланиш оралиғига таъсирини ҳисобга олинади. бунда ошқозон ҳажми кичиклигидан келиб чиққан ҳолда озуқа микдори чегараланганлигини ҳам инобатга олиш тавсия қилинади.

Асосий овқат - эмизикли бола истеъмоли учун жуда қуюқ бўлмаслигини, энергия ва озуқа моддалари зичлиги камаймаслиги учун жуда суюқ ҳам бўлмаслигини, шу билан бирга озуқа таркибида (таъм, хушбўй ифор) ва амалда ҳазм килинадиган ҳар бир озуқа моддасини (биологик мослик ва озуқавий зичлиги) озуқа миқдорига таъсир қилувчи бошқа омилларини ҳам инобатга олиш керак.

Қўшимча овқатлантириш таоми энергия, оқсил ва микронутриентларга бой бўлиши, шу билан бирга енгил ҳазм қилиш имконини берувчи консистенцияга эга бўлиши керак.

Ўсаётган болаларнинг энергия ва озуқа моддаларига эҳтиёжини қондириш учун, юқори озуқавийлик кувватига эга кўп турдаги маҳсулотлар турини бериш керак. Овқатнинг турли туман бўлиши иштаҳани яхшилайди.

Боланинг ўтиш даври овқатини тановул килишига таъм. ҳид, ташки кўриниши ва тузилиши каби органолептик хусусиятлар таъсир қилиши мумкин. Болалар бир хил рациондан кўра турли-туман бўлган рационда кўпрок овқат истеъмол қилади. Қўшимча овқат бериш вақтида болаларга янги маҳсулотларни татиб кўриш имконини бир неча маротаба берилиши керак, бу овқатни ижобий қабул қилиши учун камида 8-10 марта татиб кўриши керак, боланинг у ёки бу таомни ижобий қабул қилиш даражаси уни 12-15 марта қабул қилгандан кейин ортиши кузатилган. Ота-оналарга боланинг таом ейишни рад этиши нормал ҳолат эканлигини тушунтириб, уларни тинчлантириш керак.

Қўшимча овқат беришнинг асосий тамойиллари

Бола 6 ойга тўлгандан кейин озуқавий эҳтиёжларини истисносиз кўкрак сути қоплаш қийин, чунки унинг жадал сурьатларда ўсиши оқсил ва энергияга, витамин ва минералларга бўлган эҳтиёжини оширади. Шундай қилиб 6 ойдан қўшимча овқат бера бошлашни тавсия қилинадиган энг мақул ёшдир.

Эмизикли болаларга қўшимча овқат бера бошлаш тамойиллари кўкрак сути билаи эмизиб боқиш буйнча маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда тавсиялар ишлаб чиқилган, улар куйидагилардан иборат:

  • туғилгандан 6 ойликкача истисносиз кўкрак сути билан боқинг, 6 ойдан (180 кун) бошлаб эмизишни давом эттирган ҳолда қўшимча овқат бериб боқинг.
  • Бола талабига караб икки ёшгача ва ундан кейин ҳам тез-тез эмизишни тавсия эттиринг.
  • Ижтимоий-психологик ёрдам тамойилларини қўллаган ҳолда боланинг муносабатига караб овқатлантиришни қўлланг.
  • Гигиенага риоя қилинг ва маҳсулотларни хавфсиз тайёрланг.
  • 6 ойдан бошлаб, болага кичик миқдорларда овқат бера бошланг ва бола улғайиб бориши билан, теғ-тез эмизишни давом эттирган ҳолда, овқат миқдорини кўпайтириб боринг.
  • Бола улгайиб бориши билан, унинг талаб ва имкониятига қараб, таом консистенцияси ва турли-туманлилигини секин-аста кўпайтириб боринг.
  • Бола улгайиб борган сари қўшимча овқат бериш сонини кўпайтириб боринг.
  • Эҳтиёжларни қоплаш учун озуқавий моддаларга бой турли-туман маҳсулотлар билан овқатлантиринг.
  • Зарурат туғилганда чақалоқларга витаминлар билан бойитилган         қўшимча овқат ёки витамин-минерал қўшимчаларини беринг.
  • 6 ойликдан катта болалар касаллик вақтида суюқлик беришни ва эмизишни кўпайтиринг, болани ўзи ҳуш кўрган юмшоқ махсулотларни ейишга рағбатлантиринг. Касалликдан кейин эса кўпрок одатдагидан кўпроқ овқат ейишга рағбатлантиринг ва ёш гуруҳига мос келадиган меъёрларга яқинлаштиринг.
Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Август 2019
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31 1