ru uz
Қўшимча овқат бериш нима?

6 ойдан бошлаб чақалоқнинг энергия ва озуқа моддаларига бўлган эҳтиёжи она сути билан таъминланадиган моддалардан юқори бўла бошлайди ва етишмаётган энергия ва озуқа моддалари ўрнини тўлдириш учун қўшимча овқат бериш зарурати туғилади. Агар бу ёшда қўшимча овқат берилмаса ёки у нотўғри берила бошланса, бу чақалоқнинг ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Кўплаб мамлакатларда қўшимча овқат бериш даври 6-23 ойларни ташкил этади - бу давр болани ўсишдан тўхтаган, микронутриентларнинг етишмовчилиги мавжуд бўлган ва инфекцион касалликлар пайдо бўлиши кўпайган даврдир.

Қўшммча овқат бериш бошлагандан сунг ҳам кўкрак сути билан эмизиб боқиш чақалоқ ва бола учун озуқа моддаларининг муҳим манбаи бўлиб қолаверади. У бир ёшгача бўлган болага зарур булган энергияни тахминан ярмини, иккинчи йилдаги болага зарур бўлган энергияни учдан бир қисмини етказиб беради. Кўкрак сути билан эмизиб боқиш қўшимча овқатга нисбатан юқори сифатли озуқа моддаларини етказиб туришда давом этади ва химоя омилларини мустахкамлайди. Шу туфайли хам, кўкрак сути билан эмизиб боқиш қўшимча овқат бериш билан бирга 2 ёш ва ундан кўп муддатгача давом эттирилиши тавсия этилади. Қўшимча овқат боланинг энергия ва озуқа моддаларига бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида озиқланиш хусусиятлари бўйича муносиб булиб, хавфсиз бўлиши ва тўғри тарзда берилиши керак. Шунга қарамай, қўшимча овқат бериш маҳсулотини ўта суюлтирилиши, чақалоқни тез-тез ва етарли миқдорда овқатлангирмаслик, паст сифатли маҳсулот бериш каби муаммолар тез-тез учраб туради. Овқатнинг ўзи каби уни бериш усули хам қўшимча овқатлантириш жараёнига таъсир қилади, шу сабабли ҳам оналар ва ҳам болани бокувчилар қўшимча овқатни тўғри бериш буйича қўллаб-қувватлашга ва тўғри маслаҳатларга муҳтождирлар.

Қўшимча овқат бериш - эмизикли болаларга кўкрак сутига қўшимча равишда озуқа ва суюқликлар беришдир. Қўшимча овқатни қуйидаги тоифаларга бўлиш мумкин:

  • ўтиш даври овқати - эмизикли боланинг алоҳида озуқа ва физиологик эхтиёжларини қондиришга махсус мослаштирилган маҳсулотлар;
  • оила дастурхонидан овқат ёки уй овқати - эрта ёшдаги болаларга бериладиган, оиланинг бошка аъзолари ҳам истеъмол қиладиган маҳсулотлардир.

Маълумки истисносиз кўкрак сути билан эмизиб боқиш бола хаётининг илк 6 ойи давомида тавсия қилинади, бола хаётининг сўнгги даври ўтиш даври ҳисобланиб, эмизикли болалар босқичма-босқич қўшимча овқат билан озиқлантирилиб оила дастурхонидан ейишга ўтказилиб борилади, то бундай овқат кўкрак сути ўрнини тўла эгалламагунча, болани кўникиб бориши таъминланади. Болалар оила дастурхонидаги маҳсулотларни истсъмол қилишга бир ёшга келиб жисмонан тайёр буладилар, шундан сунг эмизикли боланинг алоҳида эхтиёжларини қондириш учун бу овқатни алоҳида тоифалаштиришга зарурат бўлмайди.

Ўтиш даври овқатини бера бошлаш даври бола ривожланишида нозик давр ҳисобланади. Боланинг рациони жуда жиддий ўзгаради - бу асосий энергия манбаи ёғ бўлган ягона махсулотдан (она сути) озуқа эхтиёжларини кондириш учун лозим булган турли-туман махсулотларга ўтишдир. Бу ўтиш нафақат озуқа маҳсулотларига эхтиёжларнинг ортиши ва ўзгариши, балки боланинг тез ўсиши, физиологик етилиши ва ривожланиши билан ҳам боғлиқдир.

Бундай ўта мухим даврда болани овқатлантиришнинг нотўғри тамойиллари ва усуллари жисмоний ривожланишда бузилишлар (ориқлаб кетиш ва ўсишдан тўхташ) ва озуқа моддалари, айниқса темирнинг етишмаслиги хавфини ошириши, хамда саломатлик ва ақлий ривожланиш учун узок муддатли салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳаражатлар нуқтаи назаридан тиббиёт ходимлари амалға ошириши ва қўллаб-қувватлашлари мумкин бўлган энг самарали чоралар қаторига алиментар овқат бериш ва эмизикли болаларни овқатлантириш тамойил ва усулларипи яхшилаш ишларини киритиш мумкин.

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Август 2019
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31 1