ru uz
Ёғ, углевод ва оқсиллар

Кўкрак сутининг энергетик қиймати 67 ккал(280 кДж) 100 мл ташкил қилади. Ёғлар ҳисобига кўкрак сутининг карийб 50% умумий калориясн тўғри келади. Олдинги сут эмизишнинг дастлабки вақтида пайдо бўлиб, сувли, лактоза миқдори юқори ва ёғнинг миқдори нисбатан кам, ёғнинг энг кўп миқдори эмизишнинг охирига тўғри келади ва калорияга бой бўлади. Охирги сутда ёғ миқдори кўпинча кечқурунги сут таркибида юқори. Охирги сутнинг калориялиги кўплиги боланинг энергияга бўлган талабини қондиришдаги роли муҳимдир. Бу энергияни тўлиқ олишида болани кўкрак сутини етарли даражада узоқ муддат (30 мин) ва айниқса кечқурунги вақтларда эмизиш фойдали саналади.

Кўкрак сути ва мол сути бир биридан ёғ кислоталари миқдорига караб фарқ қилади. Мол сутига нисбатан кўкрак сутида тўйинмаган ёғ кислоталари ва алмашиб бўлмайдиган ёғ кислоталар миқдори кўп бўлади. Бундан ташқари кўкрак сутида узун занжирли ярим тўйинмаган ёғ кислоталари (УЗЯТЁК) мол сутидаги яримтўйинмаган ёғ кислоталарига нисбатан яхши сўрилади, Шу каторда УЗЯТЁК бола асаб тўқимаси ва бош мия пўстлоғи кўриш функцияси нормал ривожланиши учун муҳим. Она сутидаги ёғлар ўзида ёғда эрийдиган А, D, E ва К витаминларни ташиш хусусиятига эга.

Углеводлар

Она сутидаги углеводлар асосан лактозадан (70-85%) иборат бўлиб умумий калориянинг 40% беради ва ингичка ичак эпителийсидан ажраладиган лактоза таъсирида яхши сўрилади (> 90%) ва ҳазм бўлади. Ҳазм бўлмаган лактоза йўғон ичакка ўтиб у ердаги бактериялар таъсирида ёғ кислоталарига айланади ва сурилиб энергия сарф бўлишига ўз ҳиссасини қўшади, ҳамда кальций сўрилишини яхшилайди. Бундан ташқари лактоза лактобациллалар ўсишини таъминлайди Ва шу орқали йўғон ичакда нормал флора ривожланишига ҳисса қўшади шу орқали гастроэнтеритдан ҳимоя қилади.

Ўткир ошқозон-ичак инфекциясидан кейинги сутли аралашмалар билан озиқланадиган болалар ингичка ичакларда энителийнинг зарарланиши ва лактоза активлигининг пасайиши

натижасида лактозани кабул қила олмаслик кузатилади. Бундай ҳолларда болаларни лактозасиз овқат аралашмалар билан овқатлантиришга зарурат туғилади. Кўкрак сути билан овқатланадиган болаларда она сутида юқори бўлган лактозани қабул қилиш хусусияти сакланиб қолади ва кўкрак сути билан овқатлантиришни давом эттириш лозим.

Кўкрак сутида бундан ташқари анча миқдорда олигосахаридлар мавжуд. Бу компонентларнинг миқдори 15 г/л ни ташкил қилади. Кўкрак сути билан овқатланадиган болалар бир кунда бир неча грамм олигосахаридларни хазм қилади. Қарииб 40% нажас орқали ва камрок миқдорда ( 2%) сийдик билан ажралади. Бу олигосахаридлар йўгон ичакда вируслар, бактериялар ва уларии токсинларидан ҳимоя килишда мухим рол ўйнайди ва бифодобактериялар каби пробиотик эффектини берувчи ичак флорасини шакллантиради.

Оқсил

Кўкрак сутидаги оқсил гўдак бола эҳтиёжини қоплашга мослашган. У мол сутидаги оқсили миқдорининг учдан бир қисмини ташкил қилади. Бундан ташқари кўкрак сути асосан зардоб оқсилларидан иборат, мол сути эса аксарият казеин оқсилидан ва фақат 20% зардоб оқсилларидан ташкил топган. Кўкрак сутида зардоб оқсилларидан кўп миқдорда гўдак бола учун зарур бўлган алмашиб бўлмайдиган барча аминокислоталардан -лактальбумин ва лактоферрин мавжуд. Мол сути таркибида бўлган зардоб оқсиллари зактоглобулиндан (она сутида бўлмайди) ташкил топган булиб, мол сути билан овқатлантирилган болаларда манфий антиган реакция чақириши мумкин. Она сутидаги казеин бошка ҳайвои сутидаги казеинга нисбатан яхши сўрилиш хусусиятига эга. Оғиз сутида оқсиллар иммунхимояловчи оқсиллардан - иммуноглобулин А, лактоферрин, лизоцим ва бошқа микромолекулалардан иборат болани микробиологик инфекииялардан химоя қилишда мухим роль ўйнайди.

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Август 2019
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31 1