ru uz
Болажонларга мева ва сабзавотлар беришни бошлаймиз

3 ойлик болажонларни кундузи 10-12 марта, тунда 2-4 марта овқатлантириш тавсия этилади. Тунлари овқатланиш оралиғи борган сари узайиб бориши, оралиқ 5 соатни ташкил қилиши мумкин.  5 ойлик бўлган болаларда эса кундузи 8-10 маротаба, кечқурун 2-3 мартагача таомланиш кузатилади.

Қўшимчаларни қачондан киритиш мумкин:

Мева шарбатлари ва пюреси-4 ойдан боошлаб

Сабзавотлар бўтқаси -5 ойдан бошлаб

Творог, бўтқа, печенье-6 ойдан бошлаб

Тухум сариғи, гўшт ва балиқ пюреси, кефир-7 ойдан бошлаб

Болаларга қўшимчаларни қандай киритиш керак?

Энг аввало ҳар бир янги нарсани бола безовта бўлмаган, соғлом вақтида, кундузи бошлаш керак. Биринчи бўлиб, янги тайёрланган сабзавот ёки мева шарбатининг бир ннеча томчисини қайнатилган сув билан аралаштириб бериш керак.  Бир хафтада бу кўрсаткични аралашмаган холда, 1 яой қошиққача етказиш мумкин. Бир хафтадан сўнг шарбатни 1 ч.қ.дан икки махал кундузи ва кечқурун бериш мумкин.

Шарбатларни қайси турлари болага тавсия этилади?

Сабзавот шарбатларидан- сабзидан бошлаган маъқул.

Мевалардан эса жуда ширин бўлмаган-яшил олма.

Шарбатларни олдин бир турига ўргатиб, бола организми яхши қабул қилиб, ўзлаштира олганидан сўнг иккинчи турига ўргатиш тавсия этилади. Шундан сўнгина уларни кетма-кетликда бериш мумкин бўлади. Сабаби боланинг организми махсулотнинг айнан бир турини ўзлаштира олмаслиги, қорин оғриғи ёки аллергияга олиб келиши мумкин.

Мева ва сабзавот бўтқалари.

Мева ёки сабзавот шарбатларига ўргатганимиздан сўнг, уларнинг бўтқаларидан ҳам эҳтиёткорлик билан фойдаланишимиз мумкин. Ҳар бир бўтқани айнан истеъмол пайтида тайёрлаш кераклиги ёдингиздан чиқмасин. Олмани қирғичдан чиқаргандан кўра, қошиқда эзиб тайёрлангани маъқул. Олма бўтқасининг фойдаси бу ошқозони фаолиятини яхшилаб ортиқса суюқликлардан халос этади.

Болалар бўтқалари.

Бўтқалардан – сули (овсянка), гречиха, арпа (ячмен) берган маъқул. (манний ёрмасидан тайёрланган бўтқаларнинг фойдаси йуқ).

Болангиз 5 -6  ойлик бўлди.

Агар фарзандингиз:

Ёрдамсиз ўзи ўтира олса;

Бошини бемалол бошқара олса;

Қошиқ орқали овқатни қабул қила олса; таомланишни қуюқ турига ўтса бўлади.

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Август 2019
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31 1