ru uz
Организмдаги қувват алмашинуви.

Инсон организмидаги қувват алмашинуви ўз-ўзини бошқарувчи очиқ тизимдаги мувозанатнинг асосий қоидаларига мувофиқ равишда юз беради. Инсонда қувват мувозанатини қўллаб-қувватлаб турувчи  мураккаб механизм мавжуд бўлиб, у овқат билан бирга қувват тушиш даражасига боғлиқдир. Алмашинув иккита асосий метаболик жараёнлар: катаболизм (диссимиляция) ва анаболизм (ассимиляция) жараёнлари доирасида юз беради. Бу жараёнлар катта ёшдаги соғлом одамда нисбатан мувозанатлашган тарзда рўй беради. Метаболизмнинг мувозанати бузилиши (дисбаланс) турли функционал бузилишлар, вақти келиб эса патологик жараён (касалланиш)ларнинг бевосита сабабчиси бўлади.

Алмашув жараёнларининг интенсивлиги  турга оид ва индивидуал даражада генетик детерминацияга эгадир.

Ассимиляциянинг диссимиляция устидан устувор бўлиши соғлом одамда  унинг ўсиш ва ривожланиш даврида – ўртача 25 ёшгача кузатилади.  Бунинг аксича бўлган манзарада эса  ёш гуруҳидаги 60 ёшдан ошган (қарилик ёшидаги) шахсларда кузатилади.

Қувватий мувозанат.  Қувватий мувозанат деганда  овқат билан тушаётган қувват ва унинг оптимал гомеостазни ушлаб туриш жараёнидаги сарфланиши  ўртасидаги  мувозанатли ҳолатни тушуниш лозим. Қувватий мувозанатнинг намоён бўлишида болалардаги ўсиш ва ривожланишнинг кўрсаткичлари оптимал бўлса, катталарда – тана вазни муқим (стабил) бўлиши кузатилади.

Асосий қувват ташувчи нутриентлар – оқсиллар, ёғлар ва углеводлардир.   1 г оқсилнинг диссимиляциясида организм 4 ккал қувват тўплайди (1 ккал = 4,18 кЖ). 1 г углеводнинг диссимиляциясида эса 4 ккал қувват чиқади. Ёғлар нисбатан кўпроқ қувват потенциалига эга – 1 г ёғнинг парчаланиши 9 ккал қувват беради.  Шунингдек, органик кислота (сирка, олма, сут, лимон) лар ҳам  қувватга эга –  1 грамми  3 ккал атрофида қувват беради, алкоголь  –  1 г этил спиртидан организм 7 ккал олади.  Бунда органик кислоталар  кундалик овқатланиш рационида кам миқдорда бўлганлиги туфайли қарийб амалий аҳамиятга эга эмас, алкоголга эса у физиологик жиҳатдан  тўлиқ фойдаланилмаслиги туфайли  қувватнинг овқатдаги манбаига ўхшаш сифатда қаралмайди (тўғри, унинг ҳаддан ортиқ суистеъмол қилиниши организмнинг қувват мувозанатини баҳолашда назарга олиниши керак).

Қувват мақсадида организм энг кўп углеводлар ва ёғлардан фойдаланади.  Ушбу иккита макронутриентларнинг сезиларли танқислигида  қувват манбаи сифатида  овқат оқсили қисқа вақтга фойдаланилиши мумкин. Инсон организмида қувват асосан ёғ (турли тўпланмалар) ва оқсил (биринчи навбатда мушаклар массаси) сифатида захирада тўпланади.  Инсонда углевод захиралари  қарийб йўқ (унча кўп бўлмаган миқдордаги гликогенни истисно қилганда) – уларнинг бари тезкорлик билан метаболик жараёнларда парчаланиб кетади,  ортиқчалари эса  ёғга айланади.

Гигиена нуқтаи назаридан озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳар хил турлари турлича характерланади. Овқатланишда макроэргик жараёнларнинг асосий тузилмавий ва регулятор таркибий қисмлари – таркибида алмаштирилмас аминокислоталар ва микронутриентлар салмоқли миқдорда бўладиган (шу жумладан, юқори қувватли) маҳсулотлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бу ҳолда организмда физиологик жиҳатдан тўлақонли модда алмашинуви юз беради.

Маҳсулот таркибида организм учун қувват бермайдиган моддалар (сувлар, овқат толалари) қанчалик кўп бўлса, у шунчалик кам калорияли бўлади.  Асосан ёғлар, моно- ва дисахаридлар (шу жумладан, “яширин” деб аталувчилар)дан ташкил топадиган маҳсулотлар, шунингдек, алкоголь ҳам юқори калорияли ҳисобланади ва организмда ёғлар синтезланиши ва тўпланишига (ёғ ва углевод алмашинуви бузилиши билан бирга), параллел равишда қувват алмашинувида иштирок этадиган танқис микронутриентлар сарфланиши ва ассимиляция учун жавобгар бўлган гормон механизмларининг зўриқишига  олиб келади . Энг кўп истеъмол қилинадиган озиқ-овқатлар қуйидагича  қувват кийматига эга, ккал:

 

Кўк нўхат (30 г)      

Бодринг (1 донаси 45 г)    

Қулупнай (1 донаси 18 г)    

Брокколи карами (30 г)     

Гулкарам (30 г)      

Помидор (1 донаси 100 г)      

Чойга солинган сут (30 г)      

Сабзи (1 донаси 72 г)      

Зайтун меваси (5 донаси 22 г)      

Булғор қалампири (1 донаси 100 г)      

Шакар (1 чой қошиқ)      

Карсиллама нон (10 г)      

Грейпфрут (1/2 донаси 123 г)       

(*) Қиём (15 г)      

Киви (1 донаси 75 гр)       

Олма (100 г)       

Олча (10 донаси – 68 г)        

(**) Эритилган пишлоқ (1 чой қошиғи 14 г)         

Ароқ (25 г)         56

Апельсин (1 донаси 130 г)          

* Асал (1 чой қошиғи 21 г)        

Нектарин (1 донаси 135 г)         

Буғдой нон (1 бурдаси 25 г)        

(**) Пиширилган тухум (1 дона)         

* Туршак (10 донаси 35 г)           

Пиво (330 г)          

Вино (125 г)         

(**) Газак чучитувчилар, майонез ( 1 чой қошиғи 14 г)     

Йогурт, 2,5 % ли (125 г)   

Банан (1 донаси 120 г)         

Жўҳори бодроқ (30 г)         

Қайнатилган балиқ (120 г)      

Қайнатилган картошка (150 г)

* Лимонад (330 мл) 

* Хурмо (60 гр)        

Узум шарбати (250 г)      

*(**) Шоколад (30 г)       

(**) Ерёнғоқ, бодом (26 таси 28 г)           

(**) Авокадо (1/2 дона)          

Қайнатилган жўжа (120 г)         

(**) “Чеддер” пишлоғи (45 г)         

(**) Бразилия ёнғоғи (6-8 донаси 28 г)          

*(**) Шоколадли печенье (2 дона)        

Қайнатилган мол гўшти (150 г)           

(**) Ёғда қовурилган картошка (150 г)           

Гуруч (150 г)          

(**) Териси билан қайнатилган курка гўшти (1 та тўши 150 г)          

Макаронлар (150 г)           

*(**) Бисквитли пирожний (65 г)         

(**) Қовурилган картошка – чипси (180 г)        

(**) Тўқмоқланган чўчқа котлети (150 г)            

(**) Гамбургер, чизбургер (1 донаси 215...219 г)       

(**) Беконли сэндвич (190 г)           

*(**) Шакарли қуюлтирилган сут (300 г)          

4

5

5

10

12

20

20

25

25

26

32

32

36

37

40

45

49

51

56

62

64

67

70

73

83

86

94

 

99

100

109

110

115

115

130

140

154

155

165

170

178

180

185

190

240

240

270

 

273

280

290

455

540

 

576-562

680

982

 

Организмнинг қувват сарфлаши. Одамларнинг қувватга эҳтиёжини аниқлаш усуллари. Инсоннинг қувват сарфлаши қуйидагича бўлинади –  бошқарилмайдиган: асосий овқатнинг специфик динамик таъсири (озуқа термогенези) ва бошқариладиган: қувватнинг ақлий ва жисмоний фаолиятга (АЖФ) сарфланиши.

Асосий алмашинув – бу инсоннинг жисмоний тинч ҳолати (масалан, уйқу)да хаётий муҳим жараёнлари (ҳужайралар метаболизми, нафас олиш, қон айланиши, овқат ҳазм бўлиши, ички ва ташқи секрециялар, асаб ўтказувчанлиги, мушаклар тонуси) қўллаб-қувватлаб турилиши учун қувват сарфланишидир. Асосий алмашинув катталиги (ААК) бир нечта омиллар – жинс, бўй, тана вазни ва тузилиши, ёши ва гормонлар мувозанатига боғлиқ бўлади.  Сутка вақти, йил вақти ва иқлим ААК га  таъсир кўрсатади. Тинч ҳолатда қувватга эҳтиёж мушаклар массаси ва организмдаги ёғ тўқималарининг миқдорига боғлиқ бўлади.

Эркакларда ААК аёлларга нисбатан ўртача 10 % кўпроқ бўлади. Тана тузилиши оддий бўлганда,  ААК эркакларда тана массасининг 1 килограммига 1 ккал/соат, аёлларда – 0,9 ккал/соат деб ҳисобланади.

Ёш ўтгани сари ААК ҳам камайиб (мушаклар массаси қисқаришига пропорционал равишда) боради.  Катта одамларда АКК кўпайиши  совуқ иқлим шароитларида  ва баъзи касалликларда (гипертиреозда), шунингдек, безгак тутиши билан ўтадиган ҳолатларда  кузатилади – тана ҳароратининг 1ºС га ошиши  ААКнинг 10...15 % ошишига олиб келади.

Асосий алмашинув катталиги инсонда бевосита (воситали равишда) ўлчовлар ёки ҳисоб-китоблар ёрдамида аниқланади.   Бевосита ўлчаш (бевосита калориметрия) калориметрия камераларидан фойдаланиш билан ўтказилади, бавосита ўлчаш (бавосита калориметрия) – бунда  сўнгги марта овқат еганидан бери 12...14 соат вақт ўтган одамни уйқудан турган заҳоти оч қоринга  ҳарорати 20ºС бўлган хонада чалқанча ётқизиб, қайд этувчи махсус ускуналар ёрдамида аниқланади. Бунда кислород истеъмол қилиниши, карбонат ангидрид гази ажратилиши ва ўта даражада аниқ бўлиши учун пешоб билан ажратиб чиқариладиган азот миқдори аниқланади.

Ҳисоблаш усуллари  махсус жадваллар ёки формулалардан фойдаланиш билан боғлиқ. ААК ни ҳисоблаш Гаррис-Бенедикт тенгламасига асосан амалга оширилади:

 

ААКэрк  =  66 + 13,7 М + 5 Б – 6,88 Ё;   

 

ААКаёл  =  65,5 + 9,6 М + 1,8 Б – 4,5 Ё;  

 

Бу ерда М – тана массаси, кг; Б – бўй, см;  Ё – ёш, йил.

 

Овқатнинг специфик динамик таъсири (ОСДТ) ёки овқат термогенези – бу организмдаги озуқа моддалари метаболизланишига қувват сарфланишидир. Қувват сарфланиши ошишининг энг катта потенциали оқсиллар бўлиб, АКК ни 30...40 % га оширади. Ёғларнинг метаболизланишида АКК 4...14 % га ошади. Углеводлар учун бу кўрсаткич жуда кам – 4... 7 % дир. ОСДТ оддий аралаш овқатланишда   АККнинг 10 % ини ташкил этади.

Бошқариладиган қувват сарфланишига АЖФ учун қувват сарфлаш киради.   Физиология  нуқтаи  назаридан  барча  сарфланадиган қувватнинг 40 % и АЖФ ҳиссасига тўғри келиши керак. Гигиена нуқтаи назаридан  айнан АЖФ инсоннинг қувват эҳтиёжларини белгилайдиган омил бўлиб, организмни кимёвий таркибига кўра оптимал овқат билан таъминлаш имконияти унинг қизғин (интенсив)лигига боғлиқ бўлади.

Қувват сарфланишини аниқлаш учун турли лаборатория ёки ҳисоблаш усулларидан фойдаланиш мумкин. Бавосита усуллардан газ алмашинувини ўрганишга асосланган Дуглас – Холден ва Шатерников – Молчанова услублари  энг кўп оммалашган.

Ҳисобий усуллардан хронометраж усули кўпроқ аниқлик ва индивидуалликка эга бўлиб, у инсоннинг бир кеча-кундуздаги барча фаолиятини қайд этиш ва ҳар хил фаолият турларидаги жисмоний фаоллик коэффициентлари (ЖФК) дан келиб чиққан ҳолда  суткалик қувват сарфланишининг ҳисоблари – муайян ишни бажариш учун қувват сарфланиши ва ААКнинг нисбатини ҳисоблашдан иборат бўлади (2.1-жадвал).

                                                                                                          2.1-жадвал

     Ҳар ҳил  фаолият турларидаги жисмоний фаоллик коэффициенти

 

Фаолият тури

Эркаклар

 Аёллар

Уйқу

Ётган ҳолат, ўтириб дам олиш

Душда чўмилиш

Овқатланиш

Юриш:

            секин

            ўртача суръатда

            тез суръатда

Транспортда юриш

Овқат тайёрлаш

Уйдаги рўзғор юмушларини бажариш

Ўқиш, дарс тайёрлаш (уйда)

Семинар машғулотлари

Машғулотлар орасидаги танаффус

Адабиётдан кўчириш, маърузалар ёзиш

Лаборатория ишини бажариш

Спорт билан шуғулланиш:

               ўртача

               қизғин (интенсив)

1,0

1,2

1,8

1,5

 

2,8

3,2

3,5

1,7

2,2

3,3

1,6

1,8

2,8

2,0

2,6

 

5,7

7,5

1,0

1,2

1,8

1,5

 

3,0

3,4

4,0

1,7

2,2

3,3

1,6

1,8

2,5

2,0

2,6

 

4,6

6,6

 

Суткалик фаолиятни хронометраж қилиш учун  ёзиб олиш  (мавжуд вақтдаги) ёки қайта тиклаш (масалан, ўтган суткалардаги) тартибида барча фаолият турларини (номи ва вақтини ) кетма-кет қайд этиш ва олдиндан бир соатдаги ААКни ҳисоблаган ҳолда уларни мувофиқ келувчи қувват сарфланишига ўтказиш мумкин.

Гуруҳли ҳисоблашда турли касблар қандай меҳнат қизғин (интенсив)лиги гуруҳига киритилишидан келиб чиққан ҳолда ЖФК дан фойдаланиш мумкин. Турли касбий гуруҳлар учун жисмоний фаоллик коэффициенти турли фаолият доираларида машғул бўлган ишчиларнинг бир кунлик қувват сарфлашини ҳисобга олади. Меҳнат интенсивлиги ва оғирлигидан келиб чиққан ҳолда барча ходимлар эркаклар учун бешта гуруҳга ва аёллар учун тўртта гуруҳга бўлинади:

1) ЖФК 1,4 (илмий ходимлар, талабалар, педагоглар, мансабдорлар – асосан ақлий меҳнат ходимлари);

2) ЖФК 1,6 (конвейерда, хизмат кўрсатиш соҳасида ишловчилар, тиббий ходимлар);

3) ЖФК 1,9 (станокда ишловчилар, автотранспорт ҳайдовчилари, темирйўлчилар, “Тез ёрдам” шифокорлари ва жарроҳлар);

4) ЖФК 2,3 (қурилиш ва қишлоқ хўжалиги ишчилари, металлурглар – оғир жисмоний меҳнат ходимлари);

5) ЖФК 2,5 (юк ташувчилар, ўрмон кесувчилар, тоғ-кон ишчилари, бетон қуювчилар, ер қазувчилар – механизациялашмаган оғир меҳнат билан шуғулланувчи  ишчилар).

Алоҳида касбий гуруҳлар ичидаги қувват сарфланишининг йўналтирувчи индивидуал ҳисоблаши зарур бўлганда  ААК (айни бир одам учун ўрнатилган) ва ЖФК (айни шу касбий гуруҳ учун мос келувчи) дан кўпайтирган ҳолда фойдаланиш мумкин.

Қувват мувозанати бузилиши (дисбаланс). Овқат билан тушаётган қувват танқислигида, яъни унинг миқдори суткалик қувват сарфланишига нисбатан кам бўлганида, вақт ўтиши билан  (ҳафта, ойлар давомида)  ёғ ва оқсил (мушаклардаги) йўқотилиши ҳисобига тана массасининг танқислиги ривожланади. Бунда оқсиллар ва тўпланган ёғларнинг парчаланиши нафақат зарурий қувватнинг чиқиши, балки заҳарли метаболитларнинг пайдо бўлиб,  алмашинув жараёнларининг стрессли ишлаш тартибига, инсон организмининг ўз-ўзини бошқарувчи  тизими номуқим ҳолатга айланиши билан кечади.  Катталарда бу организмнинг ҳимояловчи-мослашувчи имкониятлари пасайиши ва бир қатор касаллик ҳолатлари ривожланишига замин яратса, болаларда ўсиш ва ривожланиш бузилишига олиб келади (алиментар дистрофия). Овқат қувватининг танқислиги, умумий “очлик” тушунчаси билан туташган ҳолда асосан иқтисодий заиф ривожланган мамлакатлар аҳолисида, ривожланаётган давлатларнинг баъзи бир қашшоқ қатламларида кузатилади ва тараққий этган мамлакатларда камдан-кам учрайди.

Овқат қувватининг ортиқча бўлиши – европаликлар ва шимолий америкаликлар овқат рационидаги овқатланиш билан боғлиқ бўлган алиментар дисбаланслардан биридир. У барча қимматли макронутриентлар (айниқса, ёғлар ва оддий углеводлар)нинг ўта кўп истеъмол этилиши ва қувват сарфланишининг пасайиб, ривожланган мамлакатларда эркаклар учун 2100...2500 ккал ва аёллар учун 1800...2000 ккал ни ташкил этиши  билан ифодалангандир. Мунтазам истеъмол қилинувчи овқат калориялари кўп сонли алиментар-боғлиқ касалликларнинг  ривожланиши сабабчисидир.

 

 

Манба:  Г.Шайхова "Овқатланиш гигиенаси"

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Июль 2020
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
29 30 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2