ru uz
Рамазонда тўғри таомланиш қоидалари

Шукр, соғинганимиз муқаддас Рамазон ойи арафасидамиз! Гуноқлар кечирилгувчи, ниятлар ижобат бўлгувчи бу ойда рўза тутиш ҳам фарз саналса, инсон саломатлиги учун фойдали жиҳатлари ҳам алоҳида эътироф этилган. Иссиқ ва узун кунларда рўза тутишда юртдошларимизга чиройли сабр тилаш баробарида фойдали тавсиялар билан ҳам ўртоқлашмоқчимиз.

Чанқамай десангиз

  • Биз кўп ва хўп такрорлайдиганимиз, кун давомида ҳар бир киши 2 литр сув ичиши керак деган қоидага риоя этишда давом этамиз. Ифторликдан саҳарликкача белгиланган микдордаги сувни бўлиб-бўлиб ичинг. Масалан, ифторлик давомида ярим литр сув ичсангиз, қолган вақт мобайнида 300 миллилитрдан қабул қилинг.
  • Ифторликда 1 пиёла сувга 1 чой қошиқ тоза асал қўшиш ҳам тавсия этилади. Асалли сув нафақат организмни озиқлантиради, шифобахш ҳамдир.
  • Саҳарлик пайти қаттиқ қовурилган таомларни тановул қилмаслик, аччиқ ва шўр маҳсулотларни ҳамда хамирли таомларни чеклашга интилганингиз маъқул.
  • Сабзавотлардан барра бодринг чанқоқбосди ҳисобланади ва кун давомида организмингиз сувсизланиб қолишига йўл қўймайди.
  • Қаҳва ва ширин чойлар чанқатиши аниқ. Қолаверса, оч ёки тўқ қоринга ичилган қаҳва кўнгилни беҳузур қилиши ҳам мумкин. Қайнатилган сув, мева шарбатлари ва қон босимингиз «об-ҳаво»сига қараб дамланган чойларга ихтиёр беринг.
  • Саҳарликда қатиқ ичиш ҳам тез чанқамаслигингизни таъминлайди.

Тщйимли таомлар истеъмоли

  • Саҳарлик дастурхони оқсил ва углеводларга бой таомлардан ибо- рат бўлиши керак. Маълумки, гўшт маҳсулотлари 16 соат давомида ҳазм бўлади. Димланган мол ва қўй гўшти, қовурилган юмшоқ жўжа айни муддаодир.
  • Сабзавотлар қўшиб тайёрланган қуймоқлар ҳам кишига қувват бағишлайди.
  • Қайнатилган тухум ва сут маҳсулотлари қоринни тўқ тутиш хусусиятига эга. Шунинг учун ҳам аирим инсонлар саҳарликда қаймоқ ейишни афзал билишади.
  • Тайёр гўшт маҳсулотларига тўхталадиган бўлсак, дудланган, консерваланган гўшт маҳсулотлари, колбаса, сосиска кабиларга таъм бериш учун турли зираворлар, кўп миқдорда туз ва ёғ қўшилишини инобатга олиб, уларнинг истеъмолини чеклаганингиз маъқул. Қолаверса, бу маҳсулотлар организмда холестерин ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

Шунингдек, ошқозон фаолиятига зиён етказиши ва сизни чанқатиши мумкин.

Таомномангиз мева ва сабзавотларга бой бўлсин

  • Янги мева-сабзавотлар сизни тетиклаштириб, таом ҳазмини осонлаштиради, танангиздаги заҳарли моддапар — токсинлардан халос этади, қон айланиш тизимини яхшилайди. Шундай экан, оғиз очгач, таомланишни мева-сабзавотлар истеъмолидан бошланг.
  • Хурмо тановули эса организмга қувват бағишлайди, сабаби бу мева таркибида углевод, клетчаткалар, калий ва магний моддалари бисёр.
  • Салатларни барра сабзавотлардан тайёрланг. Майонез қўш- маганингиз дуруст. Майонез ифторлик маҳали ошқозонингизга оғирлик қилади.

Энг муҳими

Ифторлик чоғида бирдан кучли таомларни кўп миқдорда ейиш ярамайди. Оз-оздан, секин таомланишга одатланинг. Муҳими таомномангиоз фойдали бўлсин!

  • Билсангиз, ота-боболаримиз оғиз очгандан сўнг 1 чой қошиққина нишолда тановул қилишган. Чунки ширинлик иштаҳани бўғиб, ошқозонга оғирлик тушиши- нинг олдини олади.
  • Ҳар бир инсон организми ўзига хос бўлгани учун саҳарлик ва ифторлик дастурхонингизга қандай таомларни тортиш ўз их- тиёрингизда. Баъзилар юқорида айтганимиздек, қаймоқ билан кифояланиш- са, баъзилар гўштли таом- ларга ихтиёр беришади. Асосийси, янги бўлмаган овқатларни тановул қилманг.

Саҳарлик қилиш рўзанинг мустаҳаб одобларидан саналади.

Рамазон ойида сабр билан тўғри овқатланиш, табиий егуликлар истеъмол қилиш  саломатлик, тиниқ фикрлаш ва узоқ умр кўришни таъминлайди.

 

Манба:  "Суғдиёна " газетаси

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Январь 2020
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2