ru uz
Ўсмирлик даврида мия чайқалиши асаб тизимига таъсир қилади

Сиэтл болалар шифохонаси педиатори Сара Крисманнинг таъкидлашича мия чайқалишини бошдан кечирган ўсмирларни депрессия белгиларига қараб тиббий текширувдан ўтказиш зарур. 

Тажрибалар 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган 36 000 нафар ўсмирлар ўртасида ўтказилди. Олиб борилган текширувлар натижасида уларнинг 2,7 фоизида миянинг чайқалиб лат ейиши, 3,4 фоизида руҳий зўриқиш (депрессия) кузатилди.

Крисманнинг айтишича, доимий оилавий жанжаллар ва ижтимоий муаммолар гирдобида бўлган ўсмирларда депрессияга мойиллик юқори бўлган.

Шундай бўлсада, шифокорлар ўсмирларда руҳий ҳолатнинг бузилишига асосий сабаб турли жароҳатлар туфайли мия чайқалишидир, дейишга унчалик ҳам шошилмаяптилар. Чунки мия чайқалишидан кейинги даволаш жараёнида шифокорлар томонидан нотўғри ташхис қўйилиши ва даволашга нотўғри ёндашиш натижасида ҳам мияга шикаст етиши мумкин.

Калифорния университети ўсмирлар ва болалар асаб касалликлари шифокори Жеффри Макснинг таъкидлашича олиб борилган тадқиқотлар 10 фоиз болаларда мия чайқалиши жароҳатидан сўнг сезиларли асоратлар фақат жароҳатдан 6 ой ўтгачгина ўз таъсирини кўрсатган. Бундай ҳолатда мия чайқалишини бошидан ўтказган болалар беъэтибор ва суст бўлиб қолишади. Улар ўз ҳис туйғулари, айниқса, ғазабларини жиловлашда қийналишади.

Манба:  soglom.uz

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Январь 2020
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2