ru uz
Озиқ-овқат маҳсулотларини ҳавфсиз ҳароратда сақлаш
  • Тайёрланган овқатларни уй ҳароратида 2 соатдан ортиқ сақламанг;
  • Барча пиширилган ва тез бузиладиган озиқ-овқат   маҳсулотларини   совуткичда (+5°С даражали ҳароратда) сақланг;
  • Тайёр таомни тортилгунга қадар иссиқ ҳолда (+60°С дан юкори) сақланг;
  • Озиқ-овқат маҳсулотларини ҳатто совуткичда ҳам узоқ вақт сақламанг;
  • Музлатилган озиқ-овқат маҳсулотларини уй ҳароратида муздан туширманг.

 

Уй хароратида (яъни +18-24°С) микроорганизмлар жуда тез кўпаяди. 5°С дан паст ва 60°С юқори даражали ҳароратда уларнинг кўпайиши секинлашади ёки умуман тўхтайди. Баъзи ҳавфли микроорганизмлар +5°С дан паст ҳароратда ҳам кўпаяверади.

Ҳавфли ҳарорат 5°С дан 60°С гача даражани ташкил этади, бунда микроорганизмлар тез кўпаяди. Совутиш жараёнида микроорганизмлар кўпайиши секинлашади. Шунга қарамасдан, кўп ҳолларда совуткич ёки унинг музлатиш камерасида сақлаш жараёнида ҳам бактериялар ривожланиши мумкин.

Микроорганизмлар жуда юқори ёки жуда қуйи ҳароратда кўпаймайди. Совутиш ёки музлатиш микроорганизмларни ўлдирмайди, лекин кўпайишини тўхтатади. Қоидага кўра, микроорганизмлар юқори даражали ҳароратда тезрок кўпаяди. Лекин ҳарорат 50°С даражага  етганда     микроорганизмлар аксарияти кўпаймайди.

Ортиб қолган овқатларни тўғри совутиб, сақланг. Овқатларни қолмаслиги учун оз миқдорда тайёрланг. Қолган   овқатлар   совуткичда   3   кундан ортиқ сақланмаслиги ва 1 мартадан ортиқ иситилмаслиги лозим. Музлатилган озиқ-овқат маҳсулотларини совуткич ёки салқин жойларда муздан туширинг.

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Январь 2020
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2