ru uz
Озиқ-овқат маҳсулотларига иссиқлик ёрдамида ишлов беришни пухталик билан ўтказиш.
  • Гўшт, парранда гўшти, тухум ва денгиз маҳсулотлардан таом тайёрлаганингизда иссиқлик ёрдамида ишлов беришни пухта ўтказинг;
  • Димланган маҳсулотлардан қилинадиган суюқ ва бошқа таомларни, яъни +70°С, етказилганига ишонч ҳосил қилингунча қайнатинг. Пиширилаётган гўшт ва парранда гўштлари ва сели тозалигига, пушти эмаслигига амин бўлинг; Бу жараёнда термометрдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
  • Тайёр  таомларни   истеъмол   қилишдан аввал, яхшилаб иситинг.

 

Кўпинча гўштнинг марказий қисми стерил (мир-коблардан ҳоли) бўлади. Бактерияларнинг аксарияти гўштнинг сиртида бўлади. Ўртаси қизғиш рангли пишган гўштнинг бутун бўлакларини (масалан, ростбиф) ейиш ҳавфли эмас. Лекин парчаланган гўшт, гўштли рулетлар, парранда гўштида бактериялар сиртида ҳам ичида ҳам мавжуд бўлади.

Микроорганизмларни йўқ қилиш мақсадида паст даражали иссиқлик ёрдамида ишлов беришдан озиқ-овқат маҳсулотларининг баъзи турлари учун фойдаланилади. Паст даражали ҳароратда таом тайёрлаш кўп вақт талаб қилади. Озиқ-овқат маҳсулотларини ҳақиқатан бир текисда қизигунча иситинг.

Агар термометр бўлмаса:

Гўштларни сели тоза бўлгунча, ички қисмида қизғиш ранг кетмагунча пиширинг; Тухум   ва   денгиз   маҳсулотларини яхши пишгунча тайёрланг; Суюқ озиқ-овқат маҳсулотларини  дақиқа давомида қайнатинг.

 

Озиқ-овқат маҳсулотларига пухталик билан иссиқлик ёрдамида ишлов бериш барча ҳавфли микроорганизмларни ўлдиради. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, овқатларни +70°С гача қиздириш истеъмол учун ҳавфсиз қилади.

Алоҳида эътибор талаб қилувчи маҳсулотларга гўшт қиймаси, катта ва кичик бўлаклари, гўштли рулетлар, парчаланмаган парранда гўшти киради.

Ҳавфсизлигига   ишонч   ҳосил   қилиш  учун озиқ-овқат маҳсулотларини +70°С гача иситиш лозим. +70°С даражадаги ҳароратда 30 сония давомида катта уюмдаги микроорганизмлар йўқ бўлади.

Температура + 70 °С га етганига амин бўлиш учун термометрдан фойдаланинг.

Термометрдан фойдаланиш йўриқномаси:

Термометрии   гўшт  бўлагининг  энг  қалин жойига жойлаштиринг. Термометр суякка ёки идиш деворларига тегмаётганлигига ишонч ҳосил қилинг. Хом ва пиширилган озиқ-овқат маҳсулотларининг "ўзаро ифлосланишини" олдини олиш мақсадида ҳар бир фойдаланишдан сўнг термометр тозаланиши ва дезинфекция қилиниши лозим.

 

Манба: Г.Шайхова "Овқатланиш гигиенаси"

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Январь 2020
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2