7 Апреля Всемирный день здоровья. осталось: 3 куни!
ru uz
Заҳарли ўсимликлардан заҳарланиш

Ёввойи ҳолда ўсувчи заҳарли ўсимликларнинг меваларидан заҳарланиш ҳоллари асосан болалар орасида учрайди. Шу билан бирга ўзлари истеъмол қиладиган мевалар (гилос, узум, қорағат, черника, ертути)ни ейилмайдиганларидан ажратишни билмайдиган болалар кўпинча сайр қилаётганларида уларни еб, заҳарланиб қолишади. Шу сабабли ҳам анъанавий равишда овқатланишда ишлатилмайдиган  заҳарли ўсимликлардан заҳарланиб қолишни  мумтоз овқат заҳарланишлари сирасига киритмаслик лозим, илло улар озиқ-овқат маҳсулотларига мансуб эмас (ноанъанавий озиқ-овқат манбаи ҳисобланмайдилар), уларнинг истеъмол қилиниши эса  тасодифан юз беради.

Заҳарланишни келтириб чиқарувчи 100 дан ошиқ заҳарли ўсимликлар сирасига шайтонкоса, бангидевона, зангпоя (бодиёни руми), бўриоғиз, кучала, мордовник, кўкнор, самбитгул, белладонна, канакунжут ва бошқалар киради.  Заҳарли ўсимликлардан заҳарланиш  улар таркибида алкалоидлар ва гликозидларга оид бўлган турли-туман табиий токсик бирикмаларнинг мавжудлиги билан боғлиқдир.

Табиий токсик бирикмаларнинг кўринишлари турли-туманлиги туфайли ҳам ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан заҳарланишлар клиник манзарасининг полиморфизми билан фарқланади.  Ушбу гуруҳдаги  барча заҳарланишлар учун ҳос бўлган умумийлик яширин (инкубацион) даврининг ўта қисқалигидир (30 дақиқадан 1 соатгача). Заҳарланиш белгилари одатда  заҳарли ўсимликни истеъмол қилганларнинг барида ривожланади. Заҳарланиш оғирлигининг даражаси истеъмол қилинган миқдор, бола организмининг ҳолати ва ёшига бевосита боғлиқ бўлади.

Болаларнинг заҳарли ўсимликлардан заҳарланишини профилактика  қилишнинг асосий тадбирларига болалар объектлари (боғчалар, боғлар ва бошқалар)ни мунтазам равишда текшириб туриш ва заҳарли ўсимликларни ёки уларнинг потенциал хавфли қисмлари (мевалари)ни йўқотишдан иборатдир. Шунингдек, болалар орасида тушунтириш ва тарбиявий ишлар  олиб борилиши ҳам катта аҳамиятга эга.

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Январь 2020
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2