ru uz
Фосфор

Ушбу  алмаштирилмас макроэлемент организмдаги барча ҳужайраларнинг нормал ишлаши учун зарурдир. Фосфорнинг организмдаги асосий миқдори  фосфатлар тарзида намоён бўлиб,  унинг асосий захираси – скелетдир, бу ерда ушбу минералнинг 85 % и йиғилган бўлади.  Фосфор суякларда кальций фосфат кўринишида гидроксиапатит кристаллари таркибига кириб, шу тариқа тузилмавий вазифани бажаради. Фосфор организмда бошқа кўпгина муҳим функцияларни бажаради:

● фосфолипидлар таркибида  биомембраналарнинг қурилиши ва ишлашида иштирок этади;

● АТФ ва креатининфосфатнинг макроэргик алоқаларида қувват ишлаб чиқарилиши ва захирада сақланишини таъминлайди;

● ирсий ахборотни сақлаш ва келгуси наслга етказиш учун ДНК ва РНК таркибига киради;

● бир қатор ферментлар, гормонлар ва ҳужайравий регуляторларнинг фосфорланиши ҳисобига уларнинг фаоллигини сақлайди;

● фосфатлар таркибида организмдаги ва ҳужайралардаги кислота-ишқорлилик мувозанатини сақлаш учун зарур бўлган лаппак(буфер)лик хоссаларига эга бўлади;

●  дифосфоглицерат таркибида эритроцитлардаги гемоглобин билан боғланади ва тўқималарга кислород узатилишини бошқаради.

Организмдаги фосфор метаболизмининг бошқаруви кальций алмашинувини назорат қилиш билан параллел ҳолда  юз беради. Унда паратгормон ва  D витамини иштирок этишади.

Асосий оузқа манбалари, сўрилиши ва организмни таъминлаш имкониятлари.  Озиқ-овқат маҳсулотларининг кўпчилигида салмоқли миқдорда фосфор мавжуд бўлади.  Овқатланишдаги биологик оммабоп фосфорнинг бой манбалари  сут ва сут маҳсулотлари, тухум,  парранда гўшти ва балиқ бўлиб, уларда 100 дан 350 мг. гача фосфор бўлади (100 г маҳсулотда). Бошоқли донлар, дуккаклилар, уруғлар ва ёнғоқларда фосфор фитатлар (фитин кислотаси) шаклида мавжуд бўлади.  Фосфорнинг фитатлардан оммабоплиги 50 % дан ошмайди, аммо ўсимлик хом-ашёсини  технологик қайта ишлаш: нон ишлаб чиқариш, ёрмаларга, дуккаклиларга  иссиқлик ишлови бериш  натижасида кўпайтирилиши мумкин. Фосфорнинг аралаш рациондан ўзлаштирилиши  30 ... 50 % ни ташкил этади.

Фосфор, шунингдек,  юқори миқдордаги полифосфатларнинг таркибий қисми бўлиб,  улар овқат қўшимчалари сифатида замонавий ишлаб чиқариш саноатида кенг қўлланилади. Масалан, фосфор кислотаси салқин ичимликлар таркибига киритилади, фосфатлар эса колбаса маҳсулотлари таркибига қўшилади.

Гигиена нуқтаи назаридан, асосий вазифа фосфор билан таъминлабгина қолмасдан (унинг чекланган танқислиги – ўта кам учрайдиган ҳодисадир), балки рациондаги Са : Р нисбати бутунлай оптимал бўлишига амал қилишдир. Бунинг учун, энг аввало, алиментар кальций юқори даражада бўлишини таъминлаш лозим. Нисбатан кўпроқ фойдаланилувчи замонавий маҳсулотларда, айниқса, колбасалар, гўштли ва балиқли ярим тайёр пазандачилик маҳсулотларида, дуккаклиларда, нон ва нон маҳсулотларида (бойитилмаган), ёнғоқлар, шоколаддаги Са : Р нисбати ўта зарарлидир.

Физиологик эҳтиёж меъёри ва овқат статуси биомаркерлари. Катта ёшдаги соғлом одамнинг фосфорга бўлган эҳтиёжи 1 200 мг/сут бўлади.

Фосфор билан таъминланганликнинг биомаркери – қон ва пешобдаги фосфор миқдоридир.

Етишмовчилиги ва ошиқчалигининг сабаблари ва намоён бўлиши.  Алиментар фосфор танқислиги фақатгина ўткир овқатга тўймаслик (очлик)дагина кузатилади. Оқибатда қонда паратгормон концентрацияси, кальцитриолнинг компенсатор ошиб, гиперкальциурияга олиб келиши билан кечувчи  гипофосфатемия (0,4 ммоль/л.дан камроқ) қайд этилади. Узоқ вақт давомида фосфор танқис бўлишининг клиник манзараси иштаҳа йўқолиши, анемия, мушаклар заифлиги,  юришда қийналиш, суяклардаги оғриқ ва остеомаляция сифатида намоён бўлади.

Гипофосфатемиянинг сабаблари пиёнисталик ва қандли диабет (айниқса, диабетик кетоацидоз даврида), шунингдек, таркибида алюминий сақловчи антацидларни қабул қилиш бўлиши мумкин.

Фосфорни ортиқча миқдорда истеъмол қилиш фақат бир вақтнинг ўзида кальций ва магнийнинг чуқур танқислиги фонидагина жиддий метаболик асоратларга олиб келиши мумкин. Катта ёшли соғлом одамнинг фосфор истеъмол қилишидаги йўл қўйилувчи энг юқори миқдор 4 000 мг/сут ҳисобланади.

 

 

Манба: Г.Шайхова "Овқатланиш гигиенаси"

 

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Январь 2020
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2