ru uz
Овқатланиш шартлари

Болани қатъий тартиб бўйича овқатлантириш керакми?

Тадқиқотлар болани соатга қараб овқатлантириш шарт эмаслигини кўрсатди. Бола ўзи хоҳлаганида овқатланишига қўйиб бериш етарли, аммо, албатта, кунига 3 марта овқатланишини назорат қилиб туриш керак. Шунингдек, олимлар тест ўтказдилар ва 9 ойликдан 1,5 ёшгача бўлган болаларга нимани хоҳласа ва қачон хоҳласа ейиши учун шароит яратиб берди. Натижада уларнинг рационидаги озуқавий моддалар тўплами шифокор тавсияларига мос бўлди.

Болага гўшт ҳар куни керакми?

Ҳар куни гўшт тановул қилиш катталарга ҳам зарарли, болалар ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади. Гап шундаки, гўшт қийин ва секин ҳазм бўлади, у овқат ҳазм қилиш тизимига оғирлик қилиши мумкин. Гўштли таомларни куннинг биринчи ярмида берган маъқул, чунки улар узоқроқ ҳазм бўлади.

Уч ёшгача суткалик норма — 85 грамм. Гўшт ўрнига ҳафтада бир неча марта балиқ бериш керак, унинг суткалик нормаси эса 25 граммни ташкил этади.

Бола чалғимасдан ва тез овқатланиши керакми?

Овқатланиш чоғида шошилиш доим зарарли, тўхтаб-тўхтаб чайнаш керак. Болани шоширмаслик керак — шошилиш фақат яхши чайналмаган бўлакларни ютишга, ошқозон ва асаб бузилишига олиб келади.

Болага асосий таомдан кейин ширинликлар бериш мумкинми?

Десерт ва конфетлардан рағбатлантириш учун фойдаланмаган маъқул. Катта бўлгач, стрессга тушганда ва нохушлик юз берганда, ширинлик билан овунадиган бўлиб қолади, бу эса кўпинча семиришга олиб келади.

Ўсаётган организм ростдан ҳам кўп ейиши керакми?

Болани зўрлаб овқатланишга мажбур қилмаслик керак. Ортиқча овқат ҳазм бўлмайди ва организмни «ифлослантиради». Агар бола кўп ва бажонидил ҳаракат қилса, спорт билан шуғулланиб, кам еса, хурсанд бўлинг, демак унинг метаболизми яхши ишлайди.

Бола рационидан ёғли овқатни чиқариб ташлаш керакми?

Америкалик тадқиқотчилар ёғсиз парҳез кўриш қобилиятини сусайтиришини ва мия ривожланишини секинлаштиришини аниқлади. Бола рационида ёғли таомлар бўлиши керак, лекин ҳамма нарса меъёри билан!

Овқатланишдаги бузилиш организмдаги фойдали бактериялар йўқолишига олиб келадими?

Ҳа, боланинг баланслаштирилган овқатида оқсил, ёғ ва углеводлар бўлиши лозим. Улар саноат қўшимчалари қўшилмаган табиий маҳсулотларда (бўтқа, кефир, мева, тухум, гўшт ва ҳ.к.) бор. Овқатланиш бузилиши ошқозон ичак тракти (ОИТ)да фойдали бактериялар баланси бузилишига олиб келиб, ич кетиши (диарея)га, аллергик реакцияларга, ич дам бўлишига ва қорин шишишига сабаб бўлади.

Организмдаги фойдали бактерияларни тиклаш учун пробиотиклар керакми?

Ҳа, керак. Пробиотиклар ошқозон-ичак трактида вируслар ва касаллик келтириб чиқарувчи бактериялар ривожланишига йўл бермайдиган кислотали муҳитни сақлашга ёрдам беради, шунингдек аллергенларга қарши иммунитетни кучайтиради. Агар болада инфексион ич кетиши кузатилса, дори билан бирга пробиотиклар беринг. Аммо, агар дориларни биринчи касаллик аломатлар кузатилгандаёқ берсангиз, пробиотиклар самаралироқ таъсир қилади.

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Январь 2020
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2