ru uz
Қариликда овқат хазм қилиш тизими.

Қариликда овқат хазм қилиш тизими.

Ошқозоннинг асосий вазифаси – овқатни бўтқасимон кўринишга олиб келади, микробларга қарши курашади, оқсилларни парчалайди, сутни казеинга айлантиради (творог ҳолатига келтиради), темир моддасини парчалаб қон ҳосил бўлишига ёрдам беради, ёғ ва нуклеин кислоталарини парчаланишида асосий роль ўйновчи В гуруҳи витаминларининг сўрилишига кўмаклашади.

Ёш улғайиб борган сари унинг санаб ўтилган фаолиятларида сустлашиш юз беради ва бу ҳолат 50 ёшдан катта кишиларнинг 80 % да кузатилади. Ошқозон ширасининг кислоталиги ва ҳазм қилиш хусусияти камаяди, бунинг натижасида ичакларда чиритувчи микроблар пайдо бўлиб ҳазм қилиш жараёнига салбий таъсир кўрсатади. Ингичка ичакда озиқ - овқат маҳсулотларини сўрилиш тезлиги 2 - 3 мартага пасаяди. Ёғлар ва углеводлар ўзлаштирилишида қийинчиликлар кузатилади.

Ёшга боғлиқ ўзгаришлар ошқозон ости безида, сўлак безларида ва жигарда ҳам учрайди. Бошқача қилиб айтганда организмни физиологик қариши овқат ҳазм қилиш тизими аъзоларини жиддий функционал ва органик қайта қурилиши билан кечади. Аввал кузатиладиган функционал ўзгаришлар кейинроқ бориб, қайтмас органик характерга эга бўлади.

Қариликда тез - тез учрайдиган ҳазм қилишнинг бошқа бузилиш жараёни қабзият ҳисобланади. Унинг сабабларидан бири – ичакларни қисқариш фаолиятини пасайиши, суюқликнинг кам истеъмол қилиниши ва жисмоний фаолликнинг камлигидир. Айрим ҳолларда бу холат умумий қабул қилинаётган овқат миқдорини камайиши, мева ва сабзавотларни етарли даражада истеъмол қилинмаслиги билан боғлиқ бўлиб, бу хол организмга овқат толалари кам тушишига олиб келади. Баъзида қабзият тушкунлик ва руҳий зўриқиш каби омиллар оқибатида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бундан ташқари таркибида темир, алюминий, калий сақловчи баъзи дори - дармонлар ҳам қабзиятни чақиришини эсда тутиш лозим. Уни олдини олиш учун баъзан қариялар сурги дорилар ичишга мажбур бўладидар. Лекин узоқ вақт қабул қилиш натижасида уларнинг самарадорлиги камаяди, натижада  дориларнинг миқдори кўпайтирилади. Оқибатда организмда бир қатор муҳим минерал моддалар ва суюқлик камайиб кетиши ва калий, калций ҳамда ёғда эрувчи витаминларнинг (Д, К, Е, А ва В12) етишмовчилиги юзага келади. Сурги дориларини узоқ қабул қилишнинг бошқа салбий оқибати, ингичка ичакни ички юзасини қоплаб турувчи эпителия қатламининг жароҳатланиши натижасида унинг ўтказувчанлиги ошиб, турли микрорганизмлар (бактериялар) таъсирида касалликларга мойиллик ошади. Қабзият муаммосини овқат толалари ва суюқликга бой бўлган парҳез билан ҳал қилса бўлади. Сабзавот ва мевалар, кўкатлар, турли дуккакликлар, қора буғдой унидан ва кепакдан қилинган нон ва пишириқлар, турли хил жўхори ёрмалари, ёнғоқ, туршак ва бошқа шуларга ўхшашлар ўз таркибида кўп миқдорда толалар сақлайди.

 Оғиз бўшлиғи: кексаларда йиллар ўтиши билан оғиз бўшлиғи ҳажми камаяди. Жағларни кичрайиши тишламни бирмунча бузилиши ва овқатни чайнашни қийинлашиши кузатилади. Сўлак безларини ҳажми камаяди ва оғизда сезиларли даражада қуруқлик пайдо бўлади. Кексаларнинг тишларидаги ўзгаришлар бевосита овқатланишга таъсир қилади. Зарарланган тишлар ёки ёмон танланган протезлар чайнаш самарадорлигини пасайтириб, истеъмол қилинаётган овқат миқдорини озайишига (хусусан гўшт, мева ва сабзавотлар), натижада қувватнинг камайиши, бир қатор витамин ва мироэлементларнинг етишмовчилигига олиб келади. 

Ёш ўтган сари кекса одамларда ҳид ва таъм сезиш ўзгаради. Бу жараён ширин, шўр, нордон ва аччиқ таомларни бир – биридан фарқлай олмаслик билан намоён бўлади. Оқибатда  иштаҳанинг пасайиши ва ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш кузатилади. Бу эса айрим ҳолларда тана вазнини кўпайишига олиб келади. Шу сабабли кексалар учун парҳезни режалаштирганда, уларнинг таъм ва ҳид сезишдаги ўзгаришларини ҳисобга олиш керак. Бутун ҳаёт давомида инсонларда иммун тўқимани аста - секин пасайиб бориши кузатилади. Қариликда иммун етишмаслик ҳолати юзага келади ва ёш ўтган сари айрим ҳужайраларнинг фаолияти тез сусаяди. Бу хол кексаларда қатор сурункали касалликлар - артритлар, юрак қон – томир, ошқозон – ичак ва бошқа қатор тизимларнинг хасталиклари мажмуаси келиб чиқишига сабаб бўлади. Лекин, овқатланиш хусусиятларини ўзгартириш йўли билан организмни моддалар алмашинуви жараёнига, мослашув (адаптацион) ва компенсатор имкониятларига, ҳамда қариш жараёнлари суръатлари ва йўналишларига  таъсир этиш мумкин. Статистик маълумотларга кўра, 75 % кекса одамлар нотўғри, уларнинг 20 % ортиғи меъёридан ортиқ таом истеъмол қиладилар. Бу уларни таомномасида юқори даражада ёғ сақлаган гўшт ва унли маҳсулотлар, ширинликлар ҳамда пишириқлар кўп миқдорда бўлиб, сут ва балиқ махсулотлари ҳамда мева - сабзавотлар эса етарлича эмаслигидан далолат беради.

 

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Январь 2020
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2