1 Марта Всемирный день иммунитета. осталось: 1 кун!
4 Марта Всемирный день борьбы против туберкулеза. осталось: 4 куни!
ru uz
Табиатига кўра заҳарли бўлган ҳайвон маҳсулотларидан заҳарланишлар

Заҳарли ҳайвон маҳсулотларидан заҳарланишлар гуруҳига баъзи бир таркибида юқори заҳарлиликка эга органик бирикмалар бўлган балиқ турлари ва нобалиқ денгиз маҳсулотларини истеъмол қилиш билан боғлиқ касалликлар, шунингдек, сўйилган жониворларнинг ички безларидан овқатланишда фойдаланиш билан боғлиқ касаллик  ҳолатлари киради.

Ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотларнинг истеъмолга яроқсиз таркибий қисмларига ошқозон остибези ва буйракусти бези каби ички секреция безлари киради. Улардаги гормонлар ва бошқа биологик фаол бирикмаларнинг юқори концентрацияда бўлиши туфайли ҳам улар овқатланиш мақсадларида қўлланилмасликлари лозим. Овақт билан ушбу  безларни  истеъмол қилганда юзага келадиган овқат заҳарланишлари уларнинг кимёвий таркибига мос  клиник белгиларга эга бўлади.

Овқатланишда баъзи бир анъанавий истеъмол қилинувчи жигар каби баъзи бир ич маҳсулотларидан фойдаланиш ҳам овқат заҳарланишига сабабчи бўлиши  мумкин. Масалан, тюленлар, айиқ ва баъзи жониворларнинг жигарини истеъмол қилганда  ўткир заҳарланиш юз бериши мумкин, бу эса ушбу маҳсулотдаги ретинол миқдори ниҳоятда баландлиги билан боғлиқ бўлиб,  100 г маҳсулотда бир неча юзлаб ва ундан ҳам кўпроқ миллиграммгача етиши мумкин.  Бунда ҳатто маҳсулотга пухта иссиқлик ишлови берилиши ҳам  заҳарланишни бартараф эта олмайди.  Клиник манзара гипервитаминоз А касаллик белгиларига тўлиқ мос келади.

Заҳарли балиқ ва денгиз маҳсулотларидан овқат заҳарланишлари – маринотоксикозлар тез ўсувчи касалликлар гуруҳига мансуб бўлиб,  бу, биринчидан, потенциал хавфли анъанавий балиқ ва нобалиқ  денгиз маҳсулотларини истеъмол қилиш  ошаётганлиги, иккинчидан, овқатланиш мақсадларида фойдаланилувчи денгиздан овланадиган ноанъанавий маҳсулотлар  кўламининг кенгайиши билан боғлиқдир. Ноанъанавий денгиз маҳсулотлари ва уларни қайта ишлашнинг  таркибий қисмлари  турли-туман, шу жумладан, оғир овқат биотоксикозларини келтириб чиқарувчи  заҳарли табиий  бирикмаларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Маринотоксикозлар – бу яшин тезлигида ривожланадиган, таркибида балиқ ва бошқа денгиз жониворларининг турига оид ўзига хосликлар билан боғлиқ бўлмаган табиий заҳарли бирикмалар бўлган денгиз маҳсулотларини  истеъмол қилиш билан боғлиқдир. Маринотоксинларнинг пайдо бўлиши интенсивлиги кўпинча йил вақти ва балиқнинг овқатланиш хусусиятларига боғлиқ бўлади. Токсинларнинг турга оид қатъий тегишлилигида улар доимо мос баликларнинг организмида мавжуд бўлади: кўпроқ алоҳида аъзолар ва тўқималарда, камроқ – мушаклар орасида текис тақсимланган бўлади. Маринотоксинларнинг борлигини балиқ (денгиз маҳсулоти)нинг ташқи кўринишидан ёки таъми ва ҳидидан аниқлаб бўлмайди.

Овқатланишда анъанавий равишда фойдаланиладиган заҳарлилик хусусиятларига эга балиқлар сирасига маринка, фугу, игнақорин, усач, севан хромули киради. Уларнинг бари махсус иссиқликдан олдинги пазандалик  ишлови берилишини талаб қиладики, бу тўғри тозалаш ва биотоксинларнинг кўпроқ қисми тўпланадиган терисини, ичак-чавоқларини, пуфакларини, икрасини олиб ташлашдан иборатдир. Одатда, заҳарли балиқларнинг мушак тўқималари хавфли бўлмайди. Иссиқлик ва бошқа пазандалик ишловлари берилиши маринотоксинларни  қарийб парчаламайди.

Тетрадотоксин, ёки тетрадоат кислота энг хавфли маринотоксинлар жумласига киради. У фугу каби думалоқ балиқлар оиласи (pufferfish) га кирувчи балиқларнинг метаболитидир. Фугу – Япониядаги тансиқ балиқлардан биридир, аммо уни хавфсиз қилиб тайёрлаш олий пазандалик маҳоратининг нишонаси ҳисобланади. Тетродотоксин фугунинг терисида, жигарида, сутида, икрасида ва ичак-чавоқларида мавжуд бўлади. Мушак тўқималарида токсин тўпланмайди. Тетродотоксин Тинч ва Ҳинд океанларида яшовчи турли-туман денгиз жониворлари: калифорния тритони, тўти-балиқ, фаришта-балиқ, денгиз юлдузи, Atelopus оиласига кирувчи бақалар, сариқ краблар, саккизоёқларнинг баъзи турларидан ажратиб олинган.

Тетродотоксиннинг метаболик манбаи аниқланмаган – денгиз ўсимликларида унга ўхшаши ажратиб олинмаган. Бироқ, шуниси маълумки,  Vibrionaceae, Pseudomonas, Photobacterium турига кирувчи баъзи бактериялар органик бирикмаларнинг худди шу синфига кирувчи ангидротетродотоксинни синтезлашга қодир экан. Фақат  денгиз жониворларидаги токсиннинг синтезланиши  уларда кўрсатиб ўтилган микроорганизмларнинг синтезланиши туфайли пайдо бўладими ёки иккиламчи метаболит сифатида тўпланадими, шуниси қоронғулигича қолган.

Заҳарланишнинг биринчи симптомлари: овқат ейилганидан сўнг 20 дақиқадан то 3 соатгача бўлган вақт оралиғида лаблар ва тил сезгирлиги йўқолади. Кейин жуда тезлик билан  юз соҳасида ва оёқ-қўлларда парестезия ривожланади ва унга бош айланиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, диарея, бош оғриғи,  эпигастрия соҳасидаги оғриқлар қўшилади, мушаклар заифлашуви кузатилади. Заҳарланишнинг иккинчи босқичида  оёқ-қўллар фалажи, цианоз, гипотензия кузатилади, диспноэ, томир тортишишлари, юрак уриши бузилиши ривожланади, нутқ бузилади. Тезкор симптоматик ва умумий детоксикация муолажаси қўлланилмаса, 4... 6  соат ичида  ўлим юз беради (аммо бу 20 дақиқадан 8 соатгача бўлган оралиқда юз бериши ҳам мумкин).

Тетродотоксин билан заҳарланиш ташҳиси  симптомлар таҳлили ва овқат анамнезини ўрганишга асосланади. Ҳозирги вақтда йилига 200 дан ортиқ тетродотоксин билан заҳарланиш ҳолатлари қайд қилиняптики, уларнинг ярми ўлим билан тугайди. Заҳарланишлар профилактикаси бўйича асосий чоралар овқатланишда  номаълум (номланмаган), айниқса, тропик ва экватор денгизларида тутилган балиқлар ва бошқа денгиз жониворларидан фойдаланмасликдан иборатдир.

Скомбротоксин (гистамин ва бошқа вазофаол аминлар жамламаси) балиқларнинг тунец, скумбрия, сардиналар, макрель, лосось, сельдь каби турларида баъзи бир бактерияларнинг ўсиши ва ривожланиши  натижасида пайдо бўладиган биотоксинларга киради. Бериал кўпайиш гистамин ва бир қатор бошқа метаболитларнинг пайдо бўлишига олиб борувчи  гистидин ва бошқа аминокислоталарнинг декарбоксидланиши фаоллашиши билан бирга кечади. Скомбротоксиннинг тўпланиши, одатда, мувофиқ бактерияларнинг  ўсиши учун оптимал бўлган ҳароратда  юз беради ва у балиқнинг алоҳида қисмларида нотекис концентрацияланади. Балиқ ва балиқ маҳсулотларига турли пазандалик, шу жумладан, иссиқлик ишлови берилиши скомбротоксиннинг парчаланишига ёки чиқиб кетишига олиб келмайди.  Унинг маҳсулотда мавжудлиги органолептик кўрсаткичларга таъсир қилмайди.

Таркибида аҳамиятли миқдордаги скомбротоксин бўлган балиқни истеъмол қилганда,  клиник кўринишлар (скомбротоксикоз) зудлик билан – овқатни истеъмол қилаётган пайтдаёқ намоён бўлади. Яширин (инкубацион) даври камдан-кам ҳоллардагина 2 соатгача етади. Заҳарланишнинг биринчи касаллик белгилари  ачишиш, тананинг юқори қисмидаги  тошмалар ва қичишиш, артериал қон босимининг  пасайиб кетишидир. Кейинчалик буларга  кўнгил айниши, қайт қилиш, диарея, абдоминал оғриқлар ва оғиздаги металл таъми  қўшилади. Касаллик одатда 3 соатни ташкил этади. Антигистамин дориларни бериш яхши  терапевтик самара кўрсатади.

Қарияларда ва жигардаги гистамин конвертациясини секинлатувчи, айтайлик, изониазид ва доксициклин каби дориларни қабул қилувчиларда скомбротоксинга нисбатан ортиқча таъсирчанлик кузатилади. Маҳсулотдаги гистамин флюоресцентли спектроскопия ёрдамида аниқланиши мумкин.  Балиқдаги гистамин миқдорининг чекланган меъёри 100 мг/кг.дан ортмаслиги лозим (Россия Федерацияси нормативи). Скомбротоксикозларни профилактика қилиш потенциал хавфли денгиз балиқларини сақлаш муддатлари ва ҳарорат тартибига қатъий риоя қилишни ва улардаги гистамин миқдорини назорат қилиб туришни назарда тутади.

Цигуатоксинлар тропик ҳудудлардаги маржонлар орасидаги микроскопик сув ўтлари (динофлагелятлар)ни истеъмол қиладиган балиқлар организмида аҳён-аҳёнда тўпланади. Динофлагелятлар ўз биологик циклининг  муайян (йил вақтлари билан боғланмаган) даврларида интенсив равишда цигуатоксинларни ишлаб чиқаришади ва уларнинг манбаига айланишади. Цигуатоксинларнинг прогрессив тўпланиши озуқа занжирининг бутун узунлиги бўйлаб максимал даражада юз бериб, тропик ва экваториал денгизларда яшовчи йирик йиртқич балиқлар (барракуда, елканчи, дўнгпешона) организмида тўпланади.

Таркибида цигуатоксинлар бўлган балиқларни истеъмол қилганда ўткир овқат заҳарланиши юз беради. Заҳарланишларнинг клиник намоён бўлишлари одатда ошқозон-ичаклар, неврологик ва юрак-қон томирлар бузилишларининг комбинациясидан иборат бўлади. Заҳарланишнинг биринчи касаллик белгилари одатда ўртача 6 соатдан сўнг намоён бўлади. Бошланишида умумий носпецифик белгилар: лаблар ва тилнинг қотиб қолиши ва парестезияси, оғиз қуриб қолиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ич кетиши юз беради. Кейин буларга бош айланиши, бош оғриғи, мушаклар ва томирлар оғриши, томир тортишиши, қичишиш, мушаклар заифлашиб қолиши, иссиқлик ва совуқликни сезмай қолиш, томир уришининг ўзгариши, артериал босимнинг пасайиши қўшилади. Ушбу касаллик белгилари  бир неча кун давомида сақланиб туради, неврологик бузилишлар бир неча ойгача сезилиб туриши мумкин. Ўлимга элтувчи ҳолатлар ўта кам юз беради.

Цигуатоксинлар билан заҳарланиш  ташҳиси  овқат анамнезининг клиник симптомларини таҳлил қилиш ва ўрганишга асосланади. Цигуатоксинларни ажратиб олиш мушаклардаги биологик синамалар ва иммуноферментли таҳлилни ўтказиш  орқали амалга оширилиши мумкин. Цигуатоксинлар билан заҳарланишлар, биринчи навбатда, овқатланишда йиртқич маржон балиқларидан фойдаланмасликни назарда тутади, илло уларнинг потенциал хавфини баҳолаш амалда мумкин эмас.

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Февраль 2020
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 1