ru uz
Қўзиқоринлардан заҳарланиш

Олий микробларнинг заҳарли вакиллари микробсиз этиологияга эга бўлган овқат заҳарланишларининг нисбатан кўпроқ тарқалган сабабларига киради. Уларнинг овқатланишда билмай ишлатиб қўйилиши оғир асоратли жиддий заҳарланишлардан тортиб то ўлим ҳолатларигача олиб келиши мумкин. Шу билан бирга заҳарли қўзиқоринлардан муайян мақсадларга эришиш (токсикоманларда маҳсулот симптоматикасини шакллантириш, жонга қасд қилишлар ва ҳоказо) йўлида фойдаланишлар овқат заҳарланишлари жумласига кирмайди.

Кўпчилик ҳолларда заҳарланишлар ёз ва куз ойларига –  қўзиқоринлар жадал кўпаядиган ва истеъмол қилинадиган қўзиқоринлар қишга ғамланадиган  даврларга тўғри келади. Одатда тажрибасиз қўзиқорин терувчиларгина заҳарли қўзиқоринларни терадилар ва овқатланишда ишлатадилар. Европа қитъасидаги нисбатан заҳарлироқ бўлган қўзиқоринлар рангпар поганка, мухоморлар, шайтон замбуруғидир. Улар заҳарлилик сифатларини пазандалик ва саноат ишлови: қайнатиш, қуритиш, музлатиш, тузлаш, маринадлаш ва ҳоказо усулларнинг хеч қайсиси билан ҳам бартараф этиб бўлмайдиган  кўзиқоринлар сирасига кирадилар. Ушбу қўзиқоринлар билан заҳарланишдан сақланишнинг ягона усули – уларни овқатланишда ишлатмасликдир.

Заҳарли қўзиқоринлар билан заҳарланишнинг барча таърифланган ҳодисалари ҳам уларни йиғиш, уйда тайёрлаш ва овқатга ишлатиш билан боғлиқдир. Заҳарли бирикмаларнинг манбаи нафақат қўзиқориннинг ўзи, балки қўзиқорин тайёрланган қайла ёки маринад ҳам бўлиши мумкин.

Рангпар поганка билан заҳарланиш. Рангпар поганка гепатотроп ва нейротроп таъсирга эга бўлган заҳарли қаватли  қўзиқоринлар жумласига киради. У ташқи кўринишидан  сироежкалар, шампиньонлар ва баъзи бошқа ейиладиган қўзиқоринларга ўхшаб кетади. Рангпар поганканинг сироежкадан ажралиб турадиган томони  оёқчасининг пастки томони йўғонлашгани ва қалпоғи остида ёқаси борлигидир. Шампиньондан эса қаватларининг ранги билан ажралиб туради: рангпар поганкада улар доимо оқ рангда бўлади.

Рангпар поганканинг асосий заҳарли бирикмалари аманитинлар – циклик октапептидлар ва фаллоидинлар бўлиб, 100 грамм қўзиқоринда уларнинг жамлама миқдори 20 ... 25 мг. га етиши мумкин. Аманитинлар  ҳужайравий заҳарлар жумласига киради ва ўзининг асосий таъсирини асаб тизими ва жигар даражасида кўрсатади. Рангпар поганка билан заҳарланиш етарлича узун яширин (инкубацион) даврга эга бўлиб,  ўртача 6 ... 15 соатни ташкил этади (48 соатгача чўзилиши мумкин). Клиник кўринишлари  тўсатдан пайдо бўлади ва қориндаги қаттиқ оғриқ, тинимсиз қайт қилиш ва ич кетиши,  чанқаш ва олигурия камраб олади. Клиник касаллик белгиларидаги унча катта бўлмаган танаффусдан сўнг,   заҳарланишнинг марказий асаб тизимини қамраб олувчи иккинчи фазаси бошланади. Мадор қуриши, дезориентация, бош айланиши, онг хиралашиши кузатилади. Ўлим ҳолатлари даражаси жуда юқори бўлади ва  50 дан 90 % гача ташкил этади. Оғир бехушлик (кома) ҳолатидан сўнг ўлиш клиник симптомлар пайдо бўлганидан 2 ... 3 кун ўтгач, хаётий муҳим аъзолар (жигар, буйрак, юрак) оғир шикастланиши ёки нафас олиш мушакларининг қайтариб бўлмас тортишиб қолиши оқибатида юз беради.  Организмга аманитинлар оз миқдорда тушганида касаллик нисбатан узоқроқ – 6 ... 8 кунгача чўзилиб, онг  камроқ хиралашади, аммо ич кетиши давом этади ва унга бадан сарғайиши ҳам қўшилади. Агар ўлим ҳолатидан қутулиб қолинса, унда яна 2 ... 3 кунгача кучли мадорсизлик, цианоз ва гипотермия ҳолати сақланиб туради. Биокимёвий текширувлар пайтида қонда лактатдегидрогеназа (ЛДГ), билирубин, пешоб кислотаси, креатинин ва қолдиқ азот ошганлиги аниқланади. Бошдан кечирилган заҳарланишдан сўнг, одатда, жигар ва буйракларда дегенератив ва некротик ўчоқлар қолади. Радиоиммун таҳлил ёрдамида пешобда ёки қон плазмасида жуда кам миқдорда аманитин қиёслаб топилади.

Рангпар поганка билан заҳарланишдаги тиббий ёрдам клиник ифодаланган шакли намоён бўлмаслигидан олдинроқ (овқатга заҳарли қўзиқоринлар ишлатилганлигига шубҳа қилинган заҳотиёқ) ошқозон ювилиши ва таркибида тиоксидаза бўлган специфик антитоксик зардобни киритишдан иборатдир.

Мухоморлар билан заҳарланиш. Мухоморлар – бу психотроп заҳарли қўзиқоринлар бўлиб,  улар қизил ва пантерасимон турларга ажратилади. Мухоморларни фақатгина эътиборсизлик оқибатида ёки улар хаётининг муайян даврида – уларнинг ўзига хос ёрқин ажратиб турувчи белгилари кўринмайдиган пайтдагина адаштириб юбориш мумкин. Ташқи кўринишидан мухоморларга ўхшаб кетувчи ейиладиган қўзиқоринлар – подосиновиклар, Кайзер қўзиқорини (Жанубий ва Марказий Европада тансиқ таом ҳисобланади), сироежкалар, шапиньонлардир.

Мухоморларнинг токсик моддалари сирасига мускарин, иботенат кислота ва мусцимол киради. Мускариннинг таъсири унинг марказий асаб бошқарилувига таъсири билан боғлиқдир. Иботеноат кислотаси ва мусцимол психотроп моддалардир.

Мухоморлар билан заҳарланишнинг клиник манзараси, уларни истеъмол қилингач, ўртача 1 ... 4 соатдан сўнг намоён бўлади ва жиққа терга ботиш,   кўнгил айниши, қайт қилиш, диареяни қамраб олади, миоз билан бирга кечади. Нисбатан оғирроқ ҳолатларда марказий тормозланиш ва қўзғолувчанлик, галлюцинациянинг алмашиниб туриши кузатилади. Ушбу касаллик белгилари 2 соатча (баъзан 4 соатгача) давом этади ва камдан-кам ҳоллардагина ўлим билан якунланади.

Строчок ва сморчоклар билан заҳарланиш. Строчок ва сморчоклар билан заҳарланиш фақатгина баҳорнинг охири – ёзнинг бошларида қайд қилинади. Заҳарланишнинг барча ҳолатлари янги қўзиқоринлардан тайёрланган таомларни (одатда, шўрва ва қовурмалар тарзида) истеъмол қилиш  билан боғлиқдир. Строчок ва сморчоклар таркибида гепатотроп таъсир кўрсатувчи  заҳарли бирикмаларга кирувчи гирометрин моддаси мавжуд. Касаллик қўзиқоринни истеъмол қилгандан сўнг орадан 6 ... 10 соат ўтгач юзага келади. Касаллик секин ривожланиб, ошқозонда умумий ноқулайлик (тўлиб кетгандек туюлиши) пайдо бўлади ва аста-секин кўнгил айниши, қайт қилиш, абдоминал оғриқлар ва субфебрил безгак қўшилади. Оғир заҳарланишда қайт қилиш 2 сутка давом этади ва сариқлик ривожланади. Заҳарланиш 4 ... 7  кун давом этади. Ўлим ҳолатлари 2 ... 4 % дан ошмайди.

Строчок ва сморчоклар билан заҳарланишларни профилактика қилиш овқатланишда улардан бутунлай фойдаланмасликни назарда тутади, илло қайнатганда ҳам улар таркибидаги гирометрин сувга чиқиб кетмайди, шу туфайли ҳатто қўшимча ишово берилганидан сўнг заҳарланиш эҳтимоли сақланиб қолади.

Лисичка, сохта груздь, свинушка, паутинник, трихолома, рядовка, энтолома, сохта шампиньонлар каби қўзиқоринлар ҳам овқат заҳарланишларини келтириб чиқариши мумкин. Улар турли-туман токсинларни ишлаб чиқаришади, хусусан, паутинник ишлаб чиқарадиган орелланин моддаси  узоқ вақт (3 дан 14 кунгача)  яширин даврдан сўнг кўнгил айниши, бош оғриши, мушак оғриқлари ва санчиқлар каби полидипсия ва полиурия симптомларини пайдо қилади. Оғир ҳолларда ҳатто тубуляр некрозлар ва буйраклар етишмоқчилиги ривожланиши, ўлим ҳолатига элтиши (15 % ҳолларда) мумкин. Нисбатан енгилроқ бўлган касалликларда жигарнинг ёғли инфильтрацияси ва ўчоқли энтеритлар кузатилиб, бу тузалиш даврини бир неча ойгача чўзиб юборади.  Трихолома ва энтоломалар  гастроинтестинал таъсирга эга бўлиб, жуда тез пайдо бўладиган кўнгил айниши, қайт қилиш ва диареяни  вужудга келтиради. Бироқ бир қатор ҳолатларда гастроэнтерит симптомлари  кўрсатилган қўзиқоринлар истеъмол қилинганидан сўнг бир неча кун ўтгач  пайдо бўлиши мумкин. Бу, афтидан, қўзиқоринлар синтезлайдиган заҳарли моддалар: ғайриоддий дисахаридлар, аминокислоталар, пептидлар, камедларнинг полиморфизми билан боғлиқ бўлса керак.

Шартли истеъмол қилинувчи қўзиқоринлардан заҳарланиш. Табиатда, шунингдек, заҳарлилиги асосий рационнинг таркибига боғлиқ бўлган шартли истеъмол қилинувчи қўзиқоринлар ҳам учрайди. Хусусан, кулранг калҳам ач  (Coprinus atramentarius) фақатгина алкоголли ичимликлар билан бирга истеъмол қилинганидагина (кейинги 72 соат давомида) заҳарланишга сабабчи бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда заҳарланишнинг 2 ... 3 соатга чўзилувчи кўнгил айниши, қайт қилиш, бош оғриғи, юрак-қон томирлар бузилишларини қамраб олувчи клиник манзараси  ривожланади. Бунақанги токсик самаранинг механизми  қўзиқоринда ғайриоддий аминокислота – коприннинг мавжудлиги билан боғлиқдир. Организмга тушган коприн  алкоголь билан биргаликда  ацетальдегид метаболизмини чекловчи бирикма – дисульфид тетраэтилтиурам таъсирига ўхшаш заҳарланишни келтириб чиқарувчи  биологик фаол мажмуага эврилишга қодир циклопропанонгидратга айланади.  Шартли истеъмол қилинувчи қўзиқоринлар: груздлар, волнушкалар, чернушкалар, валуйлар – албатта қўшимча қайнатиб олишни ёки  алиментар тушганида саломатликка путур етказишга қодир биологик фаол бирикмаларини йўқотиш учун  ивитишни талаб қилади.

Қўзиқоринлардан заҳарланишни бартараф қилиш учун  саноат миқёсида  қаватли қўзиқоринлардан икра тайёрлаш ва уларни қуритиш тақиқланади. Бозорларда  фақат қайта ишлов берилмаган (салат, икра ва бошқа маҳсулотларга айлантирилмаган), олдиндан алоҳида турларига қараб сараланган қўзиқоринларнинг сотилишига руҳсат берилади. Герметик ёпилган идишлардаги маринадланган ва тузланган қўзиқоринларни фақат саноат йўли билан тайёрланган ҳолдагина сотишга руҳсат берилади. Ботулизм ҳавфи жуда юқори бўлганлиги учун ҳам уйда тайёрланган қўзиқорин консерваларини сотиш қатъиян маън қилинади.

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Март 2024
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
26 27 28 29 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31