ru uz
Магний

Организмда магний  қуйидагича тақсимланади: 60 % га яқини  скелетда тўпланади (гарчи фақат 1 % гина магний суяк тўқималари тузилмасига киритилган бўлса-да), 27 % га яқини – мушакларда, 1 % дан кўп бўлмагани ички муҳитда айланиб юради. Магний  бир неча юзлаб эссенциал метаболик реакцияларда, шу жумладан, АТФ, оқсиллар, углеводлар, ёғлар ва нуклеин кислоталари, глутатион, циклик АМФ (ЦАМФ) синтезида  иштирок этади.

Магний суяк тўқималари, биомембрана ва хромосомаларда тузилмавий вазифани бажаради. Кальций ва калий билан бирга у мембраналар орқали ионлар ташилишини бошқаради.

Асосий озуқа манбалари, сўрилиши ва организмни таъминлаш имкониятлари. Магний организмга кенг озиқ-овқатлар тўплами билан бирга тушади. Унинг яшил ўсимликлардаги аҳамиятли мавжудлиги улар таркибида хлорофилл борлиги билан боғлиқдир. Магний, шунингдек, бошоқли донлар, ёнғоқлар, денгиз маҳсулотларида ҳам кўп бўлади.

  Баъзи минерал сувлар (масалан, “Арзни”) ҳам магнийнинг яхшигина қўшимча манбаи бўлиши мумкин.

Са : Mg  нисбати  1 : 0, ... 0,4 (2 ... 2,5)га тенг бўлганда, овқатдаги магний  энг яхши сўрилади.

Магнийнинг асосий озуқа манбалари

Маҳсулот

Порция,

      г

Магний,    

     мг

Са : Mg

Овқат толалари, г

Ловия

“Геркулес”

Креветкалар

Кепакли буғдой нон

Бодом

Қарағай ёнғоқлари

Ерёнғоқ

Жавдар нони

Ҳандонписта

Туршак

Қора олхўри

Кашнич (ошкўки)

Бананлар

 

Устрицалар

Исмалоқ

Анжир

Сабзи

Сут

Какао

Треска балиғи

Картошка

Мол гўшти

Кўк салат

100

100

100

100

30

30

30

100

30

50

50

50

130 (1 та ўртача)

100

50

50

100

200

30

100

100

100

50

132

129

115

106

90

90

60

57

53

53

51

43

43

 

42

41

41

38

28

27

26

23

21

20

0,8

0,4

1,2

0,66

0,87

0,04

0,41

0,37

0,83

1,52

0,78

2,88

0,24

 

2,24

1,29

1,54

1,34

8,6

0,2

0,88

0,43

0,43

1,93

4,0

1,3

0

2,1

0,8

0,4

0,9

1,1

0,6

1,6

0,8

1,5

0,78

 

0

0,5

2,8

1,2

0

5,6

0

1,0

0

0,5

Организмни магний билан таъминлаш учун рационга турли-туман ўсимлик маҳсулотлари, йирик тортилган (ёки кепакли) ундан тайёрланган нон ва нон  маҳсулотлари ва сут (қатиқ, йогурт) киритилиши лозим. Айнан сут маҳсулотларидан етарли миқдорда фойдаланиш парҳездаги магний билан кальцийнинг нисбатини ушбу минералларнинг энг яхши абсорбцияланиши учун оптималлаштиришга ёрдамлашади.

Овқат толалари бошқа минерал моддалари сингари, рациондаги магнийнинг биологик оммабоплигини  муайян миқдорда пасайтиради. Шунингдек, рациондаги оқсил танқислиги (30 г/сут. дан камроқ) ҳам магнийнинг биологик оммабоплигини  пасайтиради.

Аралаш рациондаги магнийнинг ўртача 30 % и сўрилади.

Етишмаслиги ва ошиқчалигининг сабаблари ва намоён бўлиши.  Катта ёшли одамлардаги магнийнинг алиментар танқислиги элементнинг овқат таркибида кам миқдорда бўлиши, магнийнинг сўрилиши бузилиши  (Крон касаллиги, салабсорбция синдроми, узоқ давом этган диарея), шунингдек, минералнинг пешоб билан ортиқча йўқотилиши (қандли диабетда ва диуретик дорилар қабул қилганда) натижасида ривожланиши мумкин.

Магний танқислигининг энг вақтли намоён бўлиши қон плазмасида ушбу минерал концентрациясининг 0,65 ммоль/л. дан камайишидир (гипомагниемия). Гипомагниемиянинг биринчи босқичида  гипокальциемия  (ҳатто рациондаги кальций миқдори етарлича бўлганида ҳам) ва  қондаги кальций миқдорини тез нормаллашувини таъминловчи паратгормоннинг компенсатор ошиши кузатилади. Кейинчалик эса гипомагниемиянинг узоқ давом этишида гипокалиемия, авж олувчи гипокальциемия кузатилиб, у паратгормон ва D витаминига бардошли бўлади. Клиник кўринишларида тремор, мушак сиқилишлари, томир тортишишлари, кўнгил айниши, қайт қилиш нисбатан кўпроқ учрайди.

Магнийнинг узоқ давом этувчи танқислигида суяк тўқималарнинг тузилиши бузилади, остеопороз ривожланишининг тузилмавий ва регулятор белгилари  пайдо бўлади: гидроксиапатит кристаллари нисбатан йирикроқ ва мўртроқ бўлиб қолади ва қондаги кальций миқдорини меъёрий даражада ушлаб туришнинг гормонал назорати бузилади.  Магний танқислиги  қандли диабет билан хасталанганларда глюкозага нисбатан толерантликни пасайтиради ва томирларда, миокардда, буйракларда кальций чўкиб қолишини кучайтиради. Магнийнинг рацион билан ҳаддан ташқари кўп миқдорда тушиш хавфи мавжуд эмас.

 

Манба: Г.Шайхова "Овқатланиш гигиенаси"

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Март 2024
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
26 27 28 29 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31