ru uz
Натрий

Натрий туз (ош тузи) таркибига  хлорид билан бирга киради ва организмдаги сув-электролит мувозанатини сақлаб туришда энг муҳим ўрин тутади.  Улар концентрациясининг бошқарилуви мураккаб гормонал механизм томонидан таъминланади. Натрий (катион) ва хлор (анион) ҳужайра ташқарисидаги асосий ионлар бўлиб, ҳужайралар ичидаги  калий билан биргаликда биомембраналардаги потенциаллар фарқини таъминлайди.

Ичакда хлор,  аминокислоталар, глюкоза ва сув абсорбцияланишида натрий асосий ўрин тутади. Шунга ўхшаш механизмлар  организм томонидан юқорида санаб ўтилган нутриентлар ва сувнинг буйраклардаги реабсорбциясида  фойдаланилади.

Шунингдек,  артериал босим ва қон хажмининг бошқарилуви функциялари ҳам организмдаги натрий  билан боғлиқдир. Организмнинг ушбу энг муҳим кўрсаткичларини сақлаб туришда  ренинангиотензинальдостеронли тизим ва антидиуретик гормон иштирок этади. Иккала механизм ҳам натрий ва сувнинг буйраклардаги реабсорбциясини бошқариб туради.

Асосий озуқа манбалари, сўрилиши ва организмни таъминлаш имкониятлари.  Натрий ва хлориднинг рациондаги асосий манбаи озиқ-овқатларни саноат миқёсида ишлаб чиқариш жараёнида ва уйда таомларни тайёрлаш ва истеъмол қилиш (тузини ростлаш)да маҳсулотларга қўшиладиган ош тузидир. Шу тариқа, ривожланган мамлакатларда барча натрий ва хлорнинг 75 % дан ортиғи  айнан ош тузи орқали тушади. Энг кўп миқдорда ош тузи мавжуд бўлган маҳсулотлар сирасига колбаса маҳсулотлари, дудланган, маринадланган, тузланган маҳсулотлар, консервалар, пишлоқлар киради (2.30-жадвал). Ош тузи энг кам миқдорда бўладиган рацион табиий сабзавотлар, мевалар, тар мевалар, дуккаклилар (соя уни ёки соя изоляти бундан мустасно), гўшт, суюқ сут маҳсулотларидан иборат бўлиши керак.

Овқатланишда натрийнинг энг яхши манбаи минерал сувлар бўлиши мумкин.

Аралаш рациондаги натрийнинг сўрилиши 90 ... 95 % ни ташкил этади.

Физиологик эҳтиёж меъёрлари ва овқат статуси биомаркерлари. Катта ёшдаги соғлом одамнинг натрийга бўлган эҳтиёжи  1 500 мг/сут бўлиб, бу 3,75 г ош тузини ташкил этади. Бунда натрийнинг кундалик тушиши 2400 мг. дан ошмаслиги керак, бу эса суткасига 6 г ош тузига тенгдир.

Натрий билан таъминланганликнинг биомаркери сифатида  ушбу электролитнинг қондаги миқдори ҳисобланади.

Етишмаслиги ва ошиқчалигининг сабаблари ва намоён бўлиши. Катта ёшли соғлом одамда натрийнинг алиментар танқислиги учраши ўта эҳтимолдан узоқ. Турли-туман овқатдан иборат рациондаги натрий миқдори организмда ушбу элементнинг мувозанати сақланиши учун етарлидир.

Овқатланишдаги ош тузи ва натрийнинг асосий манбалари

Маҳсулот

Порция,

      г

Натрий,    

     мг

Ош тузи,

       г

Ёғ,    ёғ калория-сидан    %

Сосискалар

Қовурилган тузли картошка

Ветчина

Номакопдаги зайтунлар

Помидор кетчупи

Жўҳори бодроқ

Буғдой нони

Тузланган карам

Тузланган бодринг

Тузли помидор шарбати

Қовоқча икраси (консерва)

Тузланган сельдь балиғи

Ўз селидаги лосось (консервалар)

Голланд пишлоғи

Майонез

 

Ғоз жигаридан паштет

Пиширилган креветкалар

50 (1 та)

100

100

50

20

100

100

100

50

200

100

100

100

 

30

40 (2 ош қошиқ)

50

100

460

550

1 000

1 200

208

1 160

488

774

581

880

1 600

10 700

1 600

 

282

281

 

370

980

1,2

1,4

2,5

3,0

0,5

2,9

1,2

1,94

1,45

2,2

4,0

26,7

4,0

 

0,71

0,7

 

0,93

2,45

71

63

77

83,8

3,4

0,9

3,4

66,4

52,8

37,8

 

68,3

98,9

 

75,7

8,5

Гипонатриемия (қон зардобидаги натрий 136 ммоль/л.дан кам) ривожланишининг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин: марказий асаб тизими касалликлари билан боғлиқ бўлган гормонал бузилишлар; ўта кўп суюқлик ичиш; узоқ вақт қайт қилиш ва диарея; ўта кўп терлаш билан кечувчи юқори даражадаги ва узоқ муддатли  жисмоний (шу жумладан, касбга оид) юкламалар; баъзи дори воситалари (диуретиклар, ностероид яллиғланишга қарши воситалар, опиатлар, фенотиазинлар, трициклик антидепрессантлар, карбамазепин, клофибрат, винкристин, окситоцин)).

Алиментар натрий ошиқчалиги – унинг етишмовчилигига нисбатан анчагина кўпроқ учрайдиган ҳолат бўлиб, у кўпроқ ривожланган мамлакатларнинг кўпчилик аҳолиси овқатланиши учун хосдир. Рационда узоқ вақт давомида  натрий ошиқча бўлиши гиперволемия, артериал гипертензия, буйраклар фаолияти бузилишларига олиб келади. Парҳезда натрий кўп бўлиши ҳам пешоб билан кальций йўқотилишига олиб келади: буйраклар томонидан чиқариб ташланган натрийнинг ҳар 2,3 граммига  24 ... 40 мг кальций қўшилиб чиқиб кетади.

 

Манба: Г.Шайхова "Овқатланиш гигиенаси"

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Март 2024
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
26 27 28 29 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31