ru uz
Калий

Инсон организмининг алмаштирилмас электролити. Калийнинг электролитик функциялари унинг эритмада зарядланган ионларни пайдо қилиш қобилиятини таркибий қисмларга ажратиш билан  боғлиқдир.  Калий ички ҳужайравий муҳитнинг  асосий мусбат зарядланган иони (катион)дир. Айнан калий натрий билан биргаликда ҳужайраларнинг  ичкариси ва ташқарисидаги концентрациялари турлича бўлишининг шарофати билангина уларнинг мембраналар потенциали яратилиши ҳисобига нормал ишлашларини таъминлайди. Ҳужайра ичидаги калий миқдори унинг ҳужайра ташқарисидаги концентрациясидан 30 баробар ошиқ бўлади.  Потенциаллардаги фарқ натрий-калийли мембрана насосларининг АТФ қувватини сарфлаган ҳолда ишлашлари ҳисобига сақлаб турилади.  Мембраналар потенциалини сақлаб туриш учун сарфланадиган қувват асосий алмашинув қувватининг  20 дан 40 % гача катталигини ташкил этади.  Ушбу механизмнинг нормал ишлаши  асаб импульслари ўтказилиши ва мушаклар қисқаришини таъминлайди.

Калий, шунингдек, кофактор функцияни бажариб, углеводлар метаболизмининг энг асосий ферменти – Na ๋ /К ๋ – АТФаза ва пируваткиназани фаоллаштиради.

Асосий озуқа манбалари, сўрилиши ва организмни таъминлаш имкониятлари. Калийнинг асосий озуқа манбалари  мевалар, сабзавотлар ва шарбатлардир. Қуруқ меваларда  калий янада кўпроқ бўлади. Шу билан бирга, шуни ҳам унутмаслик керакки,  гигиена нуқтаи назаридан калий манбаи сифатида моно- ва дисахаридлар, ёғлар ва ва умуман калорияси камроқ бўлган маҳсулотлар афзалроқдир.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидаги калий миқдори

 

Маҳсулот

Порция, г

Калий, мг

Моно- ва дисахаридлар (ёғлар), г

Қўрда пишган кар-тошка

Банан

100

 

130

568

 

476

1,3

 

24,7

 

Шафтоли

(1 та ўртача)

100

 

363

 

9,5

Апельсин

       150

296

12,2

 

Ўрик

(1 та ўртача)

100

 

305

 

9,0

Узум

100

255

16

Олма

       150

372

9,0

 

Майиз

(1 та ўртача)

50

 

430

 

33,0

Туршак

50

858

23,0

Анжир

50

390

32,1

Қора олхўри

50

432

29,0

Шарбатлар: ўрик, олча

200

200

495

495

12,5

1,5

Помидор шарбати

50

265

23,6

Шоколад

50

484

Денгиз карами

       100

290

3,5

Помидор

 

(1 та ўртача)

100

 

357

 

6,2

Турп

50

387

2,0

Исмалоқ

100

316

(14,0)

Мол гўшти

100

300

(14,4)

Жўжа гўшти

100

338

(0,6)

Треска балиғи

200

293

(3,2)

Сут

100

330

3,3 (6,2)

“Геркулес”

50

550

1,5 (1,7)

Ловия

 

 

 

 

Маҳсулотлар қайнатилганида, калий сувга (шўрвага) чиқиб кетади, шу туфайли ҳам қўрда пиширилган картошкада қайнатилганига нисбатан калий кўпроқ бўлади. Бу борада  пиширилган эмас, балки хом сабзавотлар ва мевалардан тайёрланган таомларга афзаллик бериш лозим: янги сабзавотлардан тайёрланган салатда, айтайлик, уларнинг пиширилганидан тайёрланган винегретдагига нисбатан калий кўпроқ бўлади.

Аралаш рациондаги калийнинг сўрилиши 90 ... 95 % ни ташкил этади.

Физиологик эҳтиёж меъёрлари ва овқат статуси биомаркерлари. Катта ёшдаги соғлом одам учун калийга бўлган эҳтиёж 2500 ... 5000 мг/сут миқдорида белгиланган.

Калий билан таъминланганликнинг  вазифасини қондаги калий миқдори бажаради: меъёр зардобда – 3,5 ... 5,0 ммоль/сут ва эритроцитларда – 78,5 ... 112 ммоль/л  (Кэр : Кзар > 20).

Рационида натрий ўта кўп бўлган шахсларда  калийга бўлган эҳтиёж ошиши мумкин. Калий ва натрийнинг овқат билан  тушишини молекуляр нисбати 1 : 1 (масалан, 3 900 мг К ва 2 300 Na) бўлганда, ушбу электролитларнинг оптимал мувозанати сақлаб турилади.

Етишмаслиги ва ошиқчалигининг сабаблари ва намоён бўлиши. Катта одамларда калийнинг алиментар танқислиги  учраши ўта эҳтимолдан узоқдир.  Калий етишмовчилигининг пайдо бўлиши ва бунинг оқибатида гипокалиемия ривожланиши калийнинг организмдан ошиқча чиқарилишини юзага келтирувчи турли ташқи омиллар ва касаллик ҳолатлари билан боғлиқдир. Узоқ вақт давом этган гипокалиемия  саломатликка жиддий путур етказиши ва юрак аритмияси, ичаклар парези, мушаклар заифлигини пайдо қиладики, бу унга тўғри ташҳис қўйиш ва коррекциялашни талаб қилади.

Калийнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан ошиқча истеъмол қилинишига натрийга нисбатан муайян маҳсулотлар уйғунлиги билан бир пайтда ош тузи ишлатилишини камайтириш ҳисобига асосан калийнинг рациондаги нисбий кўпайиши сифатида қаралиши мумкин. Шу билан бирга диурез кучаяди ва натрийнинг пешоб билан ажралиб чиқиши ошади, бу эса парҳезшунослик усулларидан бири сифатида фойдаланилиши мумкин.

Гиперкалиемия калийнинг рацион билан бирга тушганида ёки калийнинг ички концентрацияси  буйраклар уни чиқариб ташлаш имкониятидан ошиб кетганида юзага келиши мумкин. У хавфли ҳолат бўлиб, юрак ритми бузилишига олиб келиши мумкин.

 

Манба: Г.Шайхова "Овқатланиш гигиенаси"

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Апрель 2024
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5