ru uz
Пантотенат кислота

Бу кислота  сувда эрийдиган В гуруҳи витаминларига мансуб бўлиб, табиатда ўта кенг учрайди. Ундан барча тирик организмлар А коэнзими сифатида фойдаланадилар.

Сўрилиши ва физиологик функциялари. Овқат билан тушадиган пантотенат кислота ингичка ичакда яхши сўрилади. Йўғон ичак микрофлораси ҳам ушбу витаминни сезиларли миқдорда синтезлайди, шу сабабли ҳам организм учун етарли бўлади.

Пантотенат кислота макронутриентлардан қувват ажралиб чиққандаги алмашинув жараёнларида, ёғ кислоталари, холестерин, стероид гормонлари, нейромедиаторлар, гемоглобин биосинтезида энг асосий ўрин тутадиган А коэнзими таркибига кириб,  организмда витаминли функцияларни бажаради. А коэнзими, шунингдек, ҳужайравий регуляциялар механизмларини тадбиқ этишда иштирок этиб, генлар экспрессиясини таъминлайди ва ксенобиотиклар биотрансформацияси учун қўлланилади.

Организмда АТФ қувватидан фойдаланилган ҳолда пантотенат кислота ва цистеиндан А коэнзим биосинтези рўй беради.

Асосий овқат манбалари ва организмни  таъминлаш имкониятлари.  Пантотенат кислота қарийб барча озиқ-овқат маҳсулотларида мавжуд. Турли-туман ва хажми бўйича етарли бўлган рацион ушбу витаминнинг суткалик зарурий тушишини таъминлайди. Гўшт маҳсулотлари, нон, ёрмалар ва дуккаклиларда у энг кўп миқдорда бўлади (100 г маҳсулотда 1 дан 10 мг.гача) сут маҳсулотлари, картошка, сабзавотлар ва меваларда пантотенат кислота миқдори  100 грамм маҳсулотда 0,2 ... 1,0 мг.ни ташкил этади.

Пантотенат кислота сақлаш ва қайта ишлов беришга нисбатан етарлича бардошлидир: ўртача пазандалик йўқолиши  50 % деб ҳисобланади.

Физиологик эҳтиёж меъёрлари ва овқат статуси биомаркерлари. Катта ёшли соғлом одам учун пантотенат кислотага бўлган кунлик эҳтиёж   10 ... 15 мг. ни ташкил этади.  Организмнинг таъминланганлигини баҳолаш унинг қон зардобидаги умумий (эркин шаклда ва А коэнзими кўринишида) миқдори – меъёрда  400 ... 7000 мг/мл. – ва суткалик пешобдаги концентрациясини – меъёрда 5 мг.дан ортиқроқ, –  таҳлил қилиш билан аниқланади.

Етишмаслиги ва ортиқчалигининг намоён бўлиши. Пантотенат кислотанинг алоҳида ажратилган алиментар танқислиги таърифланмаган ва, афтидан, оддий вазиятларда юз бериши мумкин эмас. Кўпгина алмаштирилмас макронутриентларнинг танқислиги ривожланишига олиб келувчи аҳамиятга эга умумий овқатга тўймаслик (очлик) пантотенат кислота етишмаслиги ривожланиши билан кечади ва энг муҳим алмашинув жараёнларининг интенсивлиги пасайишини зўрайтиради.

Организм пантотенат кислота билан кам таъминланганлигининг биомаркери унинг суткалик пешобдаги концентрацияси 3 мг. дан кам бўлишидир.

Пантотенат кислота тушишининг гипервитаминози тасвирланмаган.

 

Манба: Г.Шайхова "Овқатланиш гигиенаси"

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Апрель 2024
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5