ru uz
Миокард инфаркти
Миокард инфаркти

Миокард инфаркти. Юрак ишемик касаллигининг ушбу шаклида миокарднинг қон билан таъминланишининг ўткир бузилиши оқибатида унинг некрози (ўлиши) кузатилади. Оғриқлар тўсатдан бошланиб, стенокардиядаги каби жойлашиш ва узатилишга эга бўлса ҳам, давомийлиги кўпинча 30 дақиқа ҳамда ундан ортиқ (баъзан соатлаб) бўлади ва бу ҳолда нитроглицерин таблеткасини тил остига қўйиш самара бермайди. Бемор ўзини гўёки юрагини икки темир қаттиқ сиққандек ёки тўши ортига чўғ қўйилгандек ҳис қилади.  Баъзан (жуда кам ҳолларда) 30 - 40 дақиқада кейин оғриқ хуружлари камайиб, бемор 10-15 дақиқа ўзини нисбатан яхши сезиши мумкин. Ундан сўнг оғриқ хуружлари яна такрорланади. Оғриқлар билан бир қаторда улардан совуқ ёпишқоқ тер ажралиши кузатилиб, ўлимдан қўрқиш ҳисси пайдо бўлади. Кўп ҳолларда оғриқ чап қўлга, курак соҳасига, елкага, бўйинга, кураклар оралиғига, пастки жағга узатилади.

Турғун (бир маромда кечувчи) зўриқиш стенокардиясига чалинган бемор ҳолати беморларда миокард инфаркти нафас сиқиш хуружлари (астматик), юрак уришидаги бузилишлар (аритмик), қориннинг юқори қисмидаги оғриқлар (абдоминал), бош айланиши, кўнгил айниши, қайд қилиш, қўл - оёқларнинг вақтинча ишламай қолиши (церебрал) каби белгилар билан кечиши мумкин.
Баъзан эса беморларда яққол клиник белгилар (симптомсиз) кузатилмайди. Миокард инфарктини ташхислашда электрокардиография ёрдамида юрак фаолиятини текшириш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу касаллик мавжудлиги эҳтимоли бўлган бемор зудлик билан шифохонага ётиши керак.
Таркибида холестерин кам бўлган маҳсулотлардан тайёрланган таомларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Шунинг учун қуйида биз Ўзбекистонда таом тайёрлашда кенг қўлланиладиган маҳсулотлар таркибидаги холестерин миқдори кўрсатилган жадвални келтирамиз.

Айрим овқат маҳсулотлари таркибидаги холестерин миқдори

Тайёр маҳсулотлар

ХС, мг

Тайёр маҳсулотлар

ХС, мг

Бир стакан ширин қатиқ, сут 6%

47

Колбаса, қайнатилган 100 г

60

Сут 3,2 %, қатиқ 3,2 %, 1 стакан

29

Колбаса, дудланган 100 г

105

Қатиқ 1%, сут 1%, 1 стакан

6

Сосиска 100 г

32

Ёғсизлантирилган сут 1 стакан

2

Товуқ гўшти, териси билан 100 г

91

Қаймоқ 30%, 100 г

91

Товуқ гўшти, териси йўқ 100 г

89

Қаймоқ 20%, 100 г

63

Курка гўшти 100 г

80

Творог 18%, 100г

57

Ўрдак гўшти 100 г

91

Творог 9%, 100г

32

Жигар 100 г

438

Ёғсизлантирилган творог 100 г

9

Буйрак 100 г

1126

Пишлоқ, ёғли 25 г

23

Тил 100 г

90

Пишлоқ, ёғсиз 25 г

17

Балиқ 100 г

65

Бринза 25 г

17

Қисқичбақа гўшти 100 г

95

Музқаймоқ, сутли 100 г

14

Балиқ (қора, қизил) 100 г

300

Музқаймоқ, сариёғли 100 г

35

Тухум (сариғи)

202

Сариғ мой 5 г

12

Қўй гўшти, қайнатилган 100 г

98

Мол гўшти, қайнатилган 100 г

94

Қуён гўшти, қайнатилган 100 г

90

 

 

 

Орқага Чоп этиш