ru uz
Болаларнинг жисмоний тарбияси

Соғлом бола ота онанинг қувончи, ўз фарзандиннинг сиҳат-саломат, бақувват, чидамли, чиниққан бўлишини орзу қилмайдиган биронта ота она бўлмаса керак дунёда! Бола ўз ўзидан сиҳат саломат, бақувват, чидамли бўла олмайди, чиниқмайди. Ўсаётган организмда ташқи муҳитнинг ўзгараётган шароитларига ўз вақтида мослаша олишни ўрганишни ишлаб чиқиш керак, болани шамоллашдан қўрқмайдиган, ҳар қандай об-ҳавода бемалол юрадиган қилиб тарбиялаш керак.

Чиниққан бола иссиқ ва совуқни осон кўтаради, шамоллаш касалликларига, ўпка яллиғланишига анча кам чалинади, рахит билан оғримайди. Чиниқиш таъсиридаюрак бақувват бўлади, нафас аъзолари ва нерв тизими фаолияти, моддалар алмашинуви яхшиланади.

Чиниқиш воситалари оддий ва ҳамманинг қўлидан келади. Чиниқишнинг асосий қоидалари-болани ўраб чирмамасдан, вақтини иложи борича очиқ, соф хавода кўп ўтказишдир. Кузда ва қишда хона ҳавосини ҳар куни 4-5 маҳал, камида 10-15 минутдан алмаштириб, яъни хонани шамоллатиб туриш керак. Ёзда хона, айвон деразаларни кун бўйи очиб қўйинг, чунки дераза ойналари рахитнинг олдини олишда роль ўйнайдиганультрабинафша нурларни ўтказмайди. Бунинг устига хонани шамоллатганда ҳавоси топ тоза бўлади. Агар иложи бўлса, кечаси ҳам деразаларни очиб қўйиш керак. Бола бор жойда чекиш умуман мумкин эмас. Хонани фақат намлаб, супириб сидириш лозим.

Болаларга сайр қилиш жуда яхши таъсир қилади. Агар бола йилнинг илиқ фаслида туғилган бўлса, туғрқхонадан чиққандан сўнг 3-4 кун ўтиши биланоқ ҳавога олиб чиқиш керак. Қишда туғилган болаларни туғруқхонадан чиққандан сўнг, 2-3 ҳафта ўтгандан сўнг, агар шу куни шамол бўлмаса ва ҳаво ҳарорати минус 10дан кам бўлмаса, сайр қилгани олиб чиқиш мумкин. Кунлар анча илиб қолганда 2-3 ойлик болаларни 2 соатгача, совуқ кунларда эса яхшиси 20-30 минутдан 2-3 махал сайр қилдириш лозим. 2 ёшгача бўлган болалар йилнинг совуқ кунларида очиқ хавода камида 4 соат, 2 ёшдан ошган болалар эса 5-6 соат бўлишлари керак.

Агар бола сал тумов бўлиб,иситмаси бўлмаса, очиқ ҳавога олиб чиқишдан қўрқманг. Сайр қилишдан олдин кичкинтойнинг эркин нафас олиши учун бурнини тозаланг.

Бола исиб кетмаслиги ва совуқ қотиб қолмаслиги учун унинг ўзига хос хусусиятларини ва об-ҳаво шароитларини хисобга олиш керак. Совуқ қотиш шамоллаш касалликларини олиб келиши мумкин.

Очиқ ҳавода ухлаш жуда фойдали. Болалар очиқ хавода дарров ухлаб қолади, мириқиб ва сокин ухлайдилар, тетик ва қувноқ бўлиб уйғонадилар.

6 ойликдан ошган болаларни қиш вақтида хаво ҳарорати минус 15 дан кам бўлмаган, шамол йўқ вақтда ухлатишга рухсат этилади.

Болани қишда очиқ хавода ухлатиш учун қандай кийинтириш керак? Энг аввало керакли барча нарчалар, иссиқ ва пахмо адёл, клеёнка, иссиқ ва юпқа йўргак, таглик тайёрлаб қўйинг. Болага иссиқ нарсалар кийдиринг.

1 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни яхшиси очиқ хавода ухлатиш керак.

Кичкинтойларга ҳаво ва нур ҳаво ваннаси яхши таъсир қилади. Ҳаво ваннаси, яъни ҳавода тобланишда хонадаги ҳаво ҳарорати 20-22 С бўлиши лозим. Ҳаво харорати хонани аста секин шамоллатиш йўли билан, 18-19С га туширилади. Болани ҳаво ваннасига ички кийими алматрираётган вақтда аста секин ўргати бориш керак. Бола 1.5-2 ойлик бўлгандан бошлаб уни 1-2 минут яланғоч қўйиб қўйиш керак, кейинчалик бу муддат анча узайтирилади, шу хилдаги муолажа бир кунда бир неча маротаба ўтказиб турилади. Ҳаво ваннасининг муддати аста секин узайтириб борилади. 6 ойликкача бўлган болалар 8 минутгача, ҳаёттининг биринчи йили охирига бориб, улар 12-16 минут ванна қабул қилишлари мумкин. Муолажа ҳар куни 2 марта такрорласа бўлади.

Ҳаво ваннасини эрталабки гигиеник гимнастика пайтида ва ювинтираётганда олиш тавсия этилади. Бунда болаларнинг вазиятини ўзгартириш: гоҳ чалқанча, гоҳ қорни билан ётқизиш керак.

Нимжон ва совуқ ҳавога ўрганмаган болаларни аста секин яланғоч қилиб ечинтирилади. Дастлаб оёқ қўллари очилади, кейин белигача очиб қўйилади ва ниҳоят, бола қип яланғоч қилинади.

Ёзда ҳаво ванналари очиқ ҳавода, дарахтлар тагидаги ола-чалпак офтоб тушиб турган соя салқин жойда қилинади (нур ҳаво ванналари). Бунда ультрабинафша нурларга бой тарқоқ қуёш нури яхши таъсир қилади. Нур-ҳаво ваннасиниҳаво ҳарорати сояда камида 22С бўлганда бошлаш, сўнгра ҳарорат анча паст, бироқ сояда камида 17С бўллганда ўтказиш мумкин. Бу муддат аста секин узайтира борилади, бир неча дақиқадан бошлаб, 30 минутгача етказилади.

Қуёш ванналари. Қуёш нурлари билан чиниқтиришни болалик ёшида бир оз чегаралаш керак. Қуёш ванналарини болани ҳаво ва нур-ҳаво ванналарига олдиндан тайёрлагандан кейингина бошланг. Буларга қуёш ванналарини катталарга мўлжаллангандек ўтказиш мумкин эмас, чунки уларнинг физиологик хусусияти катталарникига қараганда бошқача бўлади. Қуёш ванналарини болалар сайр пайтида, тинч ўйинлар ўйнаётганда қабул қилинади. Дастлаб қуёш ванналарининг давомийлиги 5-6 минутдан ошмасин. Аста секин боланинг бадани қорая бошлагандан кейин уни 10 минутгача чўзиш мумкин. Боланинг бошига соябонли қалпоқча кийдириб қўйинг, қуёшдан химоя қиладиган кўзойнак тақиш мақсадга мувофиқ. Сайр қилиб юрганда қуёш ваннасини 2-3 маротаба такрорласа бўлади.

Қуёш ванналари қабул қилаётган вақтда боланинг ахволини кузатиб туринг. Боланинг кайфияти, ўзини сезиши, иштаҳасини, уйқусини хисобга олиш керак. Болани исиб кетишдан асраш керак, чунки бу иссиқ офтоб уришига ёки организмнинг турли касалликларга чидамини пасайиб кетишига олиб бориши мумкин.

Кичкина боалаларнинг сув билан чиниқиши жуда фойдали. Сув билан чиниқишни охиста ва аста-секин бошлаш керак. Буни аввало баданни 3-4 ойликдан бошлабхўллаб артишдан бошлаш керак. Боланинг терисини ишқаб артишга олдиндан тайёрлаб бориш керак. Бунинг учун қуруқ бир парча юмшоқ мато билан боланинг бадани ва оёқ -қўлларни то қизаргунча ишқаб артилади. Бу муолажани 2 махал такрорласа бўлади. Орадан 1.5-2 хафта ўтгандан сўнг, баданни хўллаю артишга ўтиш керак. Бунинг учун халтачани кийиб, сувгв ботириб олиб сиқилади ва олдин боланинг қўлларини, кейин кўкраги ва қорни, орқаси, думбаси, оёқлари артилади, хўл теккан жой дағал сочиқ билан то қизаргунча артилади. Артиладиган жойдан бошқа ерига адёл ёпиб қўйилади. Бир стакан сувга бир чой қошиқ туз ёки бир ош қошиқ ароқ, ёки бўлмаса, одеколон қўшилса яхши бўлади. Одатда бола бадани эрталаб уйқудан ткрган захоти ишқаб артилади.  Баданни ишқаб артиладиган сувни харорати дастлаб 30-32 С бўлиши керак. Кейин аста секин 27 С гача туширилади. Бадан 5-6 минут артилади. Кичкинтой учун гигиеник ваннани жуда иссиқ қилманг. 1-3 яшар болалар учун сувнинг иссиқ совуқлиги36-37С бўлиши, мактабгача ёшдаги болалар учун эса 35С бўлиши керак.  Ваннадан сўнг бола устидан анча совуқроқ, (1-2 С совуқ) сув қуйиш керак. Ванна 5-6 минут қилинади.ёзда кундузи очиқ хавода ванна қилинса, жуда яхши бўлади. Бунда сувнинг иссиқ-совуқлиги 35-33С га туширилади.

1-3 яшар болаларнинг ювиниши учун сувнинг иссиқлиги дастлаб 20С бўлиши керак, кейини уни аста секин 18-16С гача туширилади. Мактабгача ёшдаги болалар иссиқлиги 16— 14°С бўлгаи сувда ювинишлари лозим.

 

Мактабгача ёшдаги болалар иссиқлиги 16— 14°С бўлгаи сувда ювинишлари лозим.

Болаларни сайр қилгандаи кейин устидан сув қуйиб чўмилтириш жуда фойдали. 1 ёшдан ошган болалар учун сувнинг ҳарорати дастлаб 36—35°С бўлиши керак, сўнгра уни аста-секин 28—26°С гача туширилади. Бир яшар ва бундан катта болалар ухлашдан олднн оёқларини ювганларида жуда маза қиладилар. Бунда сувнинг ҳарорати дастлаб 28°С бўлиши ва уни аста-секин 18— 16°С гача тушириш лозим.

Чиниқтирувчи муолажалар бутун йил бўйн боланинг умумий кун тартибига кириши, бу даврда муолажаларнинг таъснр кучини аста-секин ошира бориш зарур. Чиниқтириш туфайли бола қувнаб-яйраши, муолажанинг ўзи эса, унга ёқиши лозим. Агар бола муолажа пайтида йнғласа, бсзовта бўлса, демак, чиниқтнриш нотўғрн олиб борилаётган бўлади.

Чиниқиш ҳамма болалар учун фойдали, касалманд, нимжон болалар учун эса жуда зарур. Бироқ, бундай ҳолларда чиниқтнришни яна ҳам эҳтиётлнк билан олиб бориш керак, чинқишнинг турини ва унинг дозасини ҳар бир боланинг ўзнга хос равишда танлаш, врачнинг барча маслаҳатларига пухта риоя қилиш керак, чункн у ўзи кузатиб турган боланинг аҳволини яхши билади. Уткир касаллик ёки хроник касалликнинг зўрайнши, ознб кетиш, боланинг жуда асабий бўлиши, тери касалликлари у ёки бу турдаги чиниқишларга монелик қилади.

Ҳаво ванналари массаж  ва гимнастика билан бирга олиб борилса, жуда яхши бўлади. Бу юрак-томир тизимининг, нафас аъзолари ва бошқа аъзоларнинг ишини яхшилайди, суяклар ва мускулларнинг тўғри шаклланншига ёрдам беради.

Гимнастика ва массажни чақалоқ 1,5—2 ойлик бўлгандан бошлаш керак. Массаж ва гимнастикани қандай қилиш кераклигини болалар поликлиникасида участка врачидаи ва ҳамширадан сўраб билиб олиш лозим. Массаж қилганда енгил, майин ҳаракатлар билан четдан ўртага томон силанади. Масалан, қўлни пастдан юқорига, яъни боланинг панжасидан билагига томон елка ҳамда билакнинг ички ва ташқи юзасндан массаж қилинади, оёқлари оёқ панжасидан чов букимига томон болднр ҳамда соннинг ташқи ва орқа юзасидан силанади, тизза косасига ташқи ва пастки томоидан қўл тегизилмайди, тизза бўғимига қаттиқ тегишидаи эҳтиёт бўлиш керак.

3 ойликкача бўлган боланпиг қўл-оёқларинн ҳаракатлантириш мақсадга мувофиқ эмас, чунки бунда мускулларни ва бойламларни чўзиб юбориш мумкин. 3 ойликкача бўлган гўдаклар билан шуғулланганда муҳофаза ҳаракатлари қилинади, бундай ҳаракатлар тери ва мускулларнинг таъснрланишига жавобан пайдо бўлади. Масалан, агар иккита бармоқ билан тери устидан умуртқа поғонаси бўйлаб пастга юргизилса, у рефлектор равишда эгилади, агар она 3—4 ойлик боласинн қорнини

пастга қилиб, кафтларида ушлаб турса, у бошини орқага кўтаради ва бир оз вақтгача бошини шу ҳолатда тутиб туради.

Гўдак 3—4 ойлик бўлганда қўлларининг букувчи мускуллари билан ёзувчи мускуллари ўртасида мувозанат пайдо бўлади. Бу даврда қўлларни суст ҳаракатлантириш мумкин, яъни она боланинг қўллари билан ҳаракат қилади. Чунки оёқларнинг букувчи мускуллари ҳали таранг ҳолатда бўлади, оёқларни массаж қилиш усулларидан фақат силашни қўллаш мумкин: бунда таранглашган мускуллар бўшашади.

Бола машқ қилдириладигаи хонани яхшилаб шамоллатиш керак, у ердаги ҳаво ҳарорати кўпи билан 19—20°С бўлиши лозим. Ёзда очиқ ҳавода, кундузи сояда 20—22°С ҳароратда гимнастика қилса бўлади. Гимнастика машқлари қилинадиган «майдонча» сифатида столдан фойдаланиш мумкин, стол устига пахмоқ адёлни тўрт буклаб солиб, устидан клеёнка ва йўргак тўшалади.

Массаж қилиш олдидан қўлларни яхшилаб ювиб артиш ва иситиш, узукларни, соатни ечиб қўйиш керак, улар боланинг нозик терисини тирнаб юбориши мумкин. Массаж пайтида тальк, упа ишлатиш тавсия этилмайди. Гимнастикани бола суйган машқдан бошлаш ва ўша билан тугатиш керак. Болани гимнастика қилдираётган пайтда ашула айтиб туриш, уни эркалатиб гаплашиб туриш лозим.

Массаж билан гимнастикани ҳар куни маълум бир вақтда овқатлантиришдан 30 минут олдин ёки 1 — 1,5 соат кейин ўтказпш керак. Машқларнинг давомийлиги 5 минутдан то 12 минутгача. Ҳар бир машқ 2—6 марта такрорланади. Одатда массаж ва гимнастика ҳар куни қилинади, баъзи усулларни кун давомида такрорлаб туриш мумкин. Бола касал бўлиб қолганда массаж ва гимнастика вақтинча тўхтатилади.

Чақалоқлар ва мактабгача ёшдаги болалар учун физкультура ҳамда чиниқтирувчи муолажалар кун тартибининг ажралмас қисми бўлиши керак. Боланинг физиологик имкониятларига мос келадиган жисмоний машқлар, ўйинлар уни тетик ва қувноқ қилади. Бу ҳаракатлар мускулларни ва суяк-бойлам аппаратини мустаҳкамлайди, қоматнинг тўғри шаклланишига имкон беради, нафас ва юрак-томир тизимини мустаҳкамланди. Жисмоний машқлар таъсирида мускул, юракнииг ўзида қон айланиши яхшиланади, қуввати ва ишчанлиги ошади.

Нафас олиш жисмоний машқлари ва бошқа жисмоний машқлар кўкрак қафаси мускулатурасини мустаҳкамлайди. Нафасга олинадиган ҳавонинг ҳажми ортади, шу туфайли бола ҳар сафар нафас олганда ўпкасига кислород кўп тушади.

 

 

Орқага Чоп этиш