ru uz
Енғоқ – мастопатияда фойдали

Мия ва белга қувват бўлувчи ёнғоқнииг фойдали жиҳатлари ниҳоятда бисёр. Ақлий меҳнат, спорт билан шуғулланувчилар, албатта, овқат рационларига ёнғоқ қўшишлари тавсия этилади. Бундан ташқари, унинг таркиби йодга бой.

  • Агар организмингизни С витамини билан тўйинтиришни истасангиз, кунига 5 дона ёнғоқ истеъмол қилсангиз кифоя.
  • Кунда истеъмол қилинган 2 дона ёнғоқ эса хотирани яхшилайди. Ёнғоқнинг ёнига майиз, асал ҳам қўшсангиз, улар биргаликда юрак мушакларини мустаҳкамлайди, асал эса иммун тизими фаолиятини яхшилайди.
  • Ёнғоқ мастопатия билан оғриган аёллар учун фойдали.
  • Ёнғоқнинг ёғи теридаги яралар тезроқ битишига ёрдам беради.
  • Мумкин эмас: аллергия, колит, энтероколит, нейродермит, экзема, псориаз ва бошқа тери касалликларида мумкин эмас.
  • Бундан ташқари, ёнғоқни кўп истеъмол қилиш бош оғриқ, оғизда тошма пайдо бўлишига, бодомсимон безлар яллиғланишига олиб келиши мумкин.
Орқага Чоп этиш