ru uz
Саримсоқпиёз бекларга фойдали

Ўсимликнинг қай бирини олмайлик, барида инсон саломатлигини тиклаш учун керакли бирикмалар, витамин ва минераллар бисёр.

Кўпчилик ўткир ҳиди учун хушламайдиган, аммо керак пайтда дарров мурожаат қиладиган саримсоқлиёз ҳам фойдали моддалар хазинаси хисобланади.
Саримсоқпиёзнинг қай касалликларда даво бўлиши, қайси ҳолатларда эса зарар қилиши ҳақида маълумот берамиз.

Кальцийга бой!

Саримсоқпиёз эркаклар жинсий саломатлиги учун жуда асқатади. Унинг истеъмоли эркак қонидаги тестостерон даражаси доим юқори бўлишига хизмат қилади. Таркибидаги селен эса эрлик уруғининг кўпайишига ёрдам беради.

Саримсоқпиёзнинг спорт билан шуғулланган пайтда ёрдами беқиёс. Чунки у қорин, бел соҳасидаги ёг қатламини тезроқ йўқотиб, мушакларни кучайтиради.

Таркибида биологик фаол моддалари кўплиги боис, саримсоқпиёз саратон ҳужайраларини йўқотиш кучига эга. Шу боис, бачадондаги ҳар хил шиш, ўсимта, полип, киста, эрозияларнинг хавфли ўсмаларга айланиб кетмаслиги учун аёлларимиз ҳам ушбу ўсимликни таомномаларига доим қўшишлари керак. Калий, кальций ва фолий кислотасига ниҳоятда бой бўлгани учун ҳомиладорликнинг илк палласида янги чиққан саримсоқпиёзни кўпроқ ейиш тавсия этилади. Кальцийга бойлиги эса 50 дан кейин аёлларда кўп кузатиладиган остеоартроз, остеопорознинг олдини олади.

 Шамоллаш, бронхит, зотилжамда...

Саримсоқпиёзни тоза товада қизартириб қовуриб, думба ёғи билан аралаштириб, кўкрак қафаси ва товонларга ишқалаб суртилса, жуда тез, 2 кундаёқ ёрдам беради.

Гижжага қарши

Саримсоқпиёзни майда тўғраб, ҳидидан нафас олганингизнинг ўзидаёқ гижжалардан халос бўла бошлайсиз. Даволаниш самарали бўлиши учун ярим пиёла сутга 1 чой қошиқ майдаланган саримсоқпиёз қўшиб қайнатилади.

Бу аралашмани уч кун наҳорда ичинг. Муолажа вақти ширинлик еманг. Уч кундан сўнг ётишдан олдин 4—6 та таблетка миқдорида фаоллаштирилган кўмир ичиб, организмни гижжа қолдиқларидан батамом тозалашга эришасиз.
Акс ҳолда, бош оғриғи, ёмон кайфият, мушак ва суяк зирқираши каби нохуш аломатларни орттириб олишингиз мумкин-да.

Жигар касалликларида

5 бош саримсоқпиёз ва 5 дона лимонни пўсти билан гўштқиймалагичдан ўтказиб, устига 1 литр совуқ сув қуйинг-да, қайнатиб олинг. Аралашма 1 ош қошикдан асал қўшиб, овқатдан олдин қабул қилинади. Лимон ва саримсоқпиёзли аралашма жигарни ёғ босиши, қандли диабет, қонни тозалаш, сариқ касалидан кейин, ўт пуфаги муаммолари, семизлик, антибиотик ва гормонал дориларнинг зарарини кесишда фойда беради.

Узоқ умр кўриш учун

Хитойликлар орасида ҳар куни наҳорда 1 бўлак саримсоқпиёзни сўриш одат тусига кирган. Бунда организм заҳарли хилтлар, ортиқча холестериндан тозаланиб, ёшаради. Бунинг учун бир бўлак саримсоқпиёзни майдалаб, аралашмани тил остига қўйиб ярим соат шимиб юрилади. Кейин туфлаб ташлаб, оғиз қайнатилган сувда чайилади.

Зарари ҳам бор

Саримсоқпиёз қон босими кўтарилиб-тушадиган, эпилепсия, бавосил қўзғаган пайти, камқонлик, эмизикли аёллар, ошқозон-ичак касалликлари, жигар яллиғланиши, буйрак оғриганда тавсия этилмайди.

 

 

Манба:  "Суғдиёна " газетаси

Орқага Чоп этиш