ru uz
Қулупнай енг, хаста бўлмайсиз
  1. Қондаги шакар миқдорини камайтириш ва ўт пуфагидаги тошлардан  халос бўлиш учун эрталаб оч қоринга 50 гр. қулупнай шарбатини ичиш тавсия этилади.
  2. Буйрак ва сийдик йўллари шамоллашида бир сиқим қуритилган қулупнай баргларини 0,5 л. сувда, қопқоғи ёпиқ ҳолда 10 дақиқа давомида қайнатинг. Тайёр доривор дамламани ҳар таомланишдан олдин 100 мл.дан қабул қилинг. Ушбу дамламани музлаткичда 2 кундан кўп сақламанг.
  3. Томоқ оғриғи, ангина, милклар касаллигида -қулупнай баргидан тайёрланган дамлама билан оғиз ва томоқни чайинг, шунда касалликлардан осонгина халос бўласиз.
  4. Ич қотганда 2 ош қошиқ қулупнайни 1 стакан қайнаган сувга 30 дақиқага дамлаб қўйинг, сўнг дамламани докадан сузиб олиб, 0.5 стакандан овқатланишдан олдин қабул қилинг.
  5. Юрак ишемиясида 1 стакан сутга 1 сиқим қулупнай бўтқасини аралаштириб, оз-оздан ичилади.
  6. Уйқусизликда 1 стакан қулупнай шарбатига валериана дамламасидан томизингда, ухлашдан аввал қабул қилинг. Маза қилиб ором оласиз.
Орқага Чоп этиш