ru uz
Бўғим оғриғи, йўтал ва саратонга қарши занжабил (имбирь)

Занжабилнинг шифобахшлиги ҳақида кўп гапирилади. Ҳакиҳатан ҳам, асрлар давомида табобатда кенг қўлланиб келинаётган бу ўсимлик организмга кони фойда. Аммо саломатликни мустахкамлашда беназир бўлган занжабил тўғрисида ҳамма ҳам билмаслиги мумкин. Бугун сизни мазкур ўсимликнинг фойдали хусусиятлари билан таништирамиз.

Таркиби қандай?

Занжабил чиройли гуллайдиган ўсимлик бўлиб, табобатда, асосан, унинг илдизи қадрланади, Ушбу ўсимликнинг турлари кўп, лекин биз бугун кенг учрайдиган оч жигарранг пўстли занжабил илдизи ҳақида гаплашамиз.

Сотувда унинг янги узилган, қуритилган ва кукун кўринишлари бор. Шунингдек, занжабилли эфир мойи, маринадланган ва шакарланган занжабил илдизлари ҳам сотилади.

Занжабил таркибида турли касалликларни даволаш хусусиятига эга жуда кўп фойдали элементлар бор. Жумладан:

  • С, В1, В2, В3, В4 витаминлари ва оз миқдорда А витамини;
  • минерал моддалардан темир, фосфор, калий, магний ва бошқалар;
  • энг фойдали аминокислоталар жамланмаси;
  • эфир мойи;
  • фойдали ёғ кислоталари;
  • клетчатка ва ҳоказо.

Ошқозон-ичакларда муаммо бўлса...

Занжабил истеъмол қилиш иштаҳани очиб, овқат ҳазм қилишга ёрдам беради. Ошқозон ва ичак фаолияти бузилганида шифобахш воситадир, организмда моддалар алмашинувини меъёрлаштириб, ортиқча вазндан халос этади.

Юрак-қон томир тизими касалликларида

Томирларни кенгайтиради ва атеросклеротик тошмаларни йўқотади. Қон босимини меъёрга келтиради ва тромблар ҳосил бўлишининг олдини олади. Юрак фаолияти ва қон айланишини яхшилайди.

Ҳомиладор, эмизикли аёллар ва болаларга мумкинми?

Занжабил ҳомиладорликда токсикознинг енгил кечишига ёрдам беради. Лекин ҳомиладорликнинг охирги муддатларида тавсия этилмайди. Шунингдек, эмизикли аёлларга ҳам мумкин эмас.

3 ёшгача бўлган болаларга занжабил бериш тавсия этилмайди (айрим мутахассислар 7 ёшгача дейишади).

Қарши кўрсатмалар ҳам бор!

Ушбу шифобахш ўсимликнинг фойдали жиҳатлари кўп бўлишига қарамай, айрим касалликларда тавсия этилмайди.

Хусусан:

  • ошқозон яраси;
    ярали колит;
  • жигар циррози;
  • юқори
  • тана ҳароратида.

Занжабилни юрак касалликлари ва қон босими ошганда, шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда истеъмол қилиш керак. Айниқса, кекса ёшдаги кишилар бунга амал қилишлари зарур.         

Косметологияда

Занжабил қўшилган воситалар табиий антиоксидант ва антисептик бўлиб, терини силлиқлаштиради ва таранглаштиради. Ажин ва пигментларни кетказишга ёрдам беради. ёғли терини меъёрлаштиради. Шунингдек, соч муаммоларида фойдали хусусиятларга эга. У крем, бальзам, ниқоб ва лосьонлар таркибига қўшилади.

Шунингдек:

  • томоқ оғриганида, занжабил ичими кучли антибактериал, шамоллашга қарши, антисептик ва спазмолитик таъсирга эга.
  • Занжабил асал билан ичилса, йўтални енгиллаштиради, балғам ажралишини яхшилайди, бронхларни тозалайди, нафас олиш органларида яллиғланишни камайтиради, йўтал хуружининг олдини олади.
  • Усимлик шарбати қонда глюкоза миқдорини камайтиради. Илдизининг пўсти қалқонсимон без фаолиятини меъёрга келтиради. Жигарни тозалаб, организмни турли яллиғланишлардан ҳам ҳимоя қилади.
  • Занжабил илдизи бўғим касалликларида, мушаклар оғриганда яхши ёрдам беради. Ундан тиш ва бош оғриқларида ҳам фойдаланиш мумкин.
  • Онкологик касалликлар келиб чиқишининг олдини олади. У теридаги турли яраларни тез битказиш хусусиятига эга.
  • Кўз касалликлари ва аллергияда ҳам фойдали.
  • Ақлий фаолиятни кучайтириб, хотирани мустаҳкамлайди, жисмоний толиқишни кетказишга ёрдам беради.
  • Кимётерапия амалиётидан сўнг кузатиладиган қайд қилишда кенг кўлланилади.

 

Иммунитет учун...

Занжабил организмга қувват бериб, фойдали моддалар билан бойитади ва стимуллайди, бактерияларни зарарсизлантиради. Занжабил илдизи тана ҳарорати ошганда (38 даражагача) иситмани туширади. Шунингдек, қиздирувчи, терлатувчи, балғам кўчирувчи хусусиятга ҳам эга.

 

Манба:  "Суғдиёна " газетаси

Орқага Чоп этиш