ru uz
Қайси маҳсулот нимага фойда?

Истеъмол қилаётганларимиз шунчаки фойдали бўлибгина қолмай, ҳар бир ичкн аъзо фаолияти учун асқатиши мумкин. Қандай қилиб десангиз, диққат қилинг.

images (45).jpg

Сабзи-кўзлар

Витамин ва антиоксидантлар, хусусан, бета-каротин кўзда сарғимтирлик пайдо бўлишидан ҳимоялайди. Кўриш нурини яхшилашда ҳам айнан сабзи тавсия этилиши шундан. Қолаверса, сабзининнг ўртасидан кесиб, ичини кўрсангаз, худди кўз олмасидек ҳалқаларини кўрасиз.

Gretskiy-oreh-polza-dlya-mozga.jpg 

Ёнғоқ-бош мия

Иккига ажратилган ёнғоқ мағзи, мия ярим шарларига ўхшатилишини эшитгансиз. Бежизга ҳам ёнғоқ мия, озуқаси дейилмайди.

Омега-3 ёғ кислотасига мўл бўлган ёнғоқни эрталаб еганингиз маъқул. Майиз билан аралаштирганингизда эса фойдаси икки карра ортади.

Без названия (25).jpg 

Сельдерей-суяклар

Суякларнинг молекуляр тузилишига таъсир кўрсатувчи сельдерей кремний захираси ҳисобланади. Ушбу кўкатнинг кўриниши ҳам қайсидир маънода суякларга ўхшаш. Яна бир ўхшашлик, сельдерей ва суяклардага натрий 23 фоизни ташкил қилади.

images (46).jpg 

Грейпфрут-мастопатия

Олимлар экзотик мева таркибидаги лимоноидлар кўкрак бези саратонининг юзага келиш хавфини камайтиришини таъкидлашмокда. Қолаверса, соғлиғининг эҳтиётжини қилган ҳар бир аёл икки ҳафтада бир марта грейпфрут истеъмол қилиб турса, мақсадга мувофиқ бўлади.

images (23).jpg 

Помидор-юрак

Қип-қизил помидорнинг ўртасидан иккига бўлсангиз, сабзавот ичидаги бир нечта бўлмаларни кўришингиз мумкин. Ликопин моддасига эга бўлган помидор юрак-қон томир хасталиклари хавфини камайтиради. Агар тўғралган помидорга озроқ зайтун ёғини аралаштирсангаз, ликопин ишлаб чиқарилиши икки карра ортади.

1373526530_imbirnyy-chay.jpg 

Занжабил-ошқозон

Кўнгил айниши, қайт қилиш, қорин оғриқларида занжабилли чой ичиш безовталикни енгиллаштиради.

 

 

   Манба:  "Суғдиёна " газетаси

Орқага Чоп этиш