Мутахассисларни ОИВ/ОИТС ва бошқа юқумли касалликлар муаммолари бўйича ўқитиш

Вирусология ИТИда вирусологик лабораторияларнинг врач-лаборантлари, инфекционистлар, эпидемиологлар вирусли юқумли касалликларнинг лаборатория ташхисоти ва даволаш масалалари бўйича ўқитилади.

Институт ходимлари мазкур масала бўйича Вирусология ИТИ қошида жойлашган Тошкент врачлар малакасини ошириш институти юқумли касалликлар кафедраси билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Фақат 2009 йилнинг ўзида семинар ва тренинглар ўтказиш орқали соғлиқни сақлаш амалиётидаги 1200 дан ортиқ мутахассислар ўқитилди.

Кафедра катта илмий-педагогик тажрибага эга бўлган ўқитувчилардан иборат. Кафедра Вирусология ИТИ билан ҳамкорликда инфекцияли патологиялар: гепатология, ОИВ/ОИТС, ТОРЧ-инфекция, нейроинфекция ва бошқаларнинг долзарб масалалари бўйича ўқув семинарлари ўтказади ва гувоҳномалар беради.