МЕДИЦИНСКИЙ ПОРТАЛ УЗБЕКИСТАНА

Юқумли касалликларнинг долзарб муаммолари" мавзусида илмий-амалий анжуман

 
21.10.2010

Анжуман ўтказиладиган муассаса: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

Анжуман_ташкилотчи: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий текшириш институти ҳамда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

Анжуман иштирокчилари: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика Давлат санитария-эпидемиология хизмати вакиллари, инфекционистлар, ОИТС марказлари мутахассислари, тиббиёт институтлари, кафедра мудирлари ва профессорлари, Россия, Қозоғистон, Корея каби бир қатор ривожланган давлатларнинг етакчи олимлари иштирок этадилар.

Анжуманда куриладиган масалалар:

-    Ўзбекистон   Республикасида юқумли ва паразитар касалликларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар.
-    «Республика       тиббиёт       муассасалари       фаолиятини       ташкил       этишни такомиллаштириш    чора-тадбирлари    тўғрисида»ги    Қарорнинг    ОИВ/ОИТС хизматида бажарилиши, муаммолар ва ютуқлар.
-    N1H1 гриппи ҳамда полиомиелит касаллигини республикамиз худудига кириб
келиши ва таркалиб кетишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган
амалий ва назарий ишларнинг натижаларини баҳолаш.
-    Вирусли гепатитлар билан касалланиш ҳолати ва уларга қарши ўтказилаётган
ташхислаш, даволаш ва олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик
тадбирлар.
-    Ўзбекистон   Республикасида полиомиелит касаллигини олдини олиш борасида
ўтказилган эмлаш тадбирларининг натижалари.
-    ВИЧ инфекциясини юқтирган инсонларда ўсма касалликларини кечиши.
-    ВИЧ  инфекциясини  юқтирган  беморларни  антиретровирусний  терапия  даво муолажалари кўллаш самаралари.
-    Республикамиз ҳудудига қўшни давлатлардан карантин ва ўрта ҳавфли юқумли
касалликларнинг    кириб    келишини    олдини    олишда    санитария    назорат пунктларининг тутган ўрни ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш.
-    Юқумли касалликлар устидан электрон маниторинг тизимини ўрнатиш бўйича
амалга оширилаётган тадбирлар.
-    Вирусли   гепатит   касаллигига   қарши   олиб   борилаётган   тадбирлар,   эмлаш ишларини баҳолаш каби мавзуларга атрофлича тўхталиб ўтилади.

Илмий-амалий анжуман кун тартибида шунингдек, МДҲ давлатлари ва Ўзбекистонда тиббиётнинг даволаш-профилакгика соҳасида олиб борилаёган янги илмий изланишлар, олинган натижалар ва уларнинг тиббиёт амалиётига тадбиғи ҳақида маърузалар тингланади ҳамда мухокама килинади.




Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2011 Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft