Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

26.05.2017

Ягона мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази

Шу йилнинг 25 май куни Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро вилоят филиалида Ягона мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази (ЯМДМ)нинг пилот лойиҳаси намоиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баходир Атаханов, электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш — UzMedInfo маркази вакиллари, тизимли интегратор Inline Telecom Solutions компанияси, жахон экспертлари ва Бухоро вилояти согликни саклаш бошкармаси рахбарияти ва вилоят шошилинч тиббий ёрдам маркази раҳбарияти иштирок этди.

Жорий йилнинг 16 март куни мамлакатимиз Президентининг “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори имзоланган эди.

Мазкур ҳуқуқий ҳужжатларда мамлакатимиз шошилинч тиббий ёрдам тизимини янада ривожлантириш билан боғлиқ қатор устувор вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, ушбу ҳужжатда кўрсатилганидек, ягона мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик марказлари мамлакатимизнинг 13 ҳудудида ташкил этилиши мўлжалланмоқда. Бу марказлар ягона автоматлаштирилган бошқарув тизими томонидан бошқарилади. Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро вилоят филиалида ташкил этилган ягона мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази эса ушбу йўлда ташланган дастлабки қадам бўлди.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Согликни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан электрон соглиқни саклашни ривожлантириш маркази Узмединфо ходимлари, тизимли интегратор Inline Telecom Solutions компанияси, ҳамда “Ўзбектелеком” АКнинг мутахассислари иштирокида амалга оширилиб курсатилди.

— Мазкур марказ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот технологиялар ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, “Ўзбектелеком” АК билан ҳамкорликда мамлакатимиз ҳудудида тез тиббий ёрдамнинг ягона мувофиқлаштирувчи диспетчерлик марказини жорий этиш бўйича пилот лойиҳаси сифатида фаолият кўрсата бошлади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баходир Атаханов. — Мазкур лойиха шошилинч тиббий ёрдам тизими бўйича қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатда белгиланган вазифаларнинг ижроси доирасида амалга оширилмоқда

Маълум бўлишича, эндиликда ушбу марказ шошилинч ҳолатлардаги ҳар бир мурожаатни ўз вақтида тезкорлик билан истисносиз бажарилишига хизмат қилади. Қабул қилинган ва расмийлаштирилган ҳар бир мурожаат ўша заҳотиёқ кўчма бригадага бемор ҳақидаги керакли тиббий ахборот ва унинг жойлашиш манзили ҳақидаги маълумотлар билан биргаликда радио рация курилмалари оркали узатилади.

Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, шошилинч тиббий хизматнинг чақирилиши “Ягона ойна” тамойили асосида ташкил этилиб, аҳоли мурожаати тушгандаёқ шошилинч тиббий хизмат кўрсатишни тезлаштириш билан бирга, инсон саломатлиги билан боғлиқ нохуш ҳодисаларнинг олдини олади.

Шуни ҳам айтиш жоизки, ҳужжатда соҳани ривожлантиришга доир кўплаб вазифалар қаторида кечиктириб бўлмайдиган вазиятларда беморлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида шошилинч тиббий ёрдам хизмати муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тизимнинг транспорт паркини бойитиш учун давлат бюджети ва бошқа маблағлар ҳисобидан 1200 та тез тиббий ёрдам автомобили харид қилиниши ҳам белгиланган эди. Айни кунларда зарур воситалар билан жиҳозланган тез тиббий ёрдам автомашиналарининг 200 га яқини харид қилиниб, эҳтиёж баланд бўлган ҳудудларга етказиб берилди.

Дунёнинг етакчи давлатлар амалиёти ўрганилганда тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятида алоқа алохида ўрин тутиши, худудларни сифатли алоқа билан қопланиши кўрсатилаётган хизматларни самарадорлгини оширишига олиб келиши аниқланган. Намойиш этилган лойихада диспетчер ва тез ёрдам машаниси билан кафолатланган алоқа «Радиоалоқа» куйи тизими туфайли таъминланади. «Радиоалоқа» куйи тизими алоқанинг рақамли радиоканаллари, тез тиббий ердам автомобилларида урнатилган рацияларнинг жойининг трекинги ва мониторинги йули билан дисперчер ва тез тиббий ёрдам автомобиллари ўртасидаги кафолатланган алоқани таъминлайди. Маълумотлар тизим ва ускуналар уртасида рақамли радиоканаллар оркали узатилади, ҳаттоки фавкулодда вазиятлар содир булганда ёки мамлакат телекоммуникацион тармокларнинг юкланганда зуриқиб ишлаш ҳолатида ҳам тез тиббий ёрдам хизмати фаолияти юқорида қайд этилган рақамли радиоканаллар орқали муаян амалга оширилаверади.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур Фармон ҳамда у билан тасдиқланган ҳуқуқий ҳужжатлар, шошилинч ва тез тиббий ёрдам тизимини янада такомиллаштиришга, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янги юкори босқичга кўтаришга, соҳада илмий-тадқиқот фаолияти кўламини кенгайтиришга ҳамда илғор хорижий тажрибаларни амалиётга жорий этишда асос бўлиб хизмат қилади.

Мамлакатимизда аҳоли саломатлиги, инсон манфаатлари, халқимиз фаровонлиги ҳақида сўз борар экан, бу масалалар доимо давлатимизнинг эътибор марказида бўлиб қолади. Ана шу эзгу мақсадларнинг мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинган Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида рўёбга чиқарилиши эса янада аҳамиятлидир.

Манба: minzdrav.uz


Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы