Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

07.03.2017

Тиббиёт ходимининг асосий иши ҳужжат тўлдириш...эмас!

Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигига  тўлдирилиши лозим бўлган тиббий ҳужжатларнинг кўплиги сезиларли таъсир кўрсатаётган эди. Мисол учун, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида юзга яқин тиббий ҳужжатлар юритилар, бу эса тиббиёт ходимини амалий ишдан кўра ҳужжат тўлдиришга кўп вақт сарфлашига олиб келарди.

Бугуннинг талабидан келиб чиқиб, яқинда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ходимлари иш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг  “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида юритиладиган тиббий ҳужжатларни мувофиқлаштириш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди. Унга кўра, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, яъни кўп тармоқли марказий поликлиникалар, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларида юритиладиган  журналлар рўйхати қарийб 100 та эди ва у 20 тагача қисқартирилди. 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош мутахассиси Рихси Салиходжаеванинг маълум қилишича, тиббиёт ходимининг асосий вазифаси ҳужжат тўлдириш эмас. Аҳоли билан кўпроқ мулоқот қилиб, касалликларнинг олдини олиш, даволашдир. Соғлиқни сақлаш вазирининг ушбу буйруғи бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ходимларининг ҳужжат тўлдиришдан кўра аҳоли билан кўпроқ мулоқот қилишини таъминлаш, профилактик ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида қабул қилинди. Мазкур буйруқ февраль ойидан кучга кирди ва шу муносабат билан, вазирликнинг бир қатор буйруқлари ўз кучини йўқотди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Aхборот хизмати.


Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы