Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

07.01.2017

Ўзбекистонда фармацевтика саноат зоналари ташкил этилади

Ўзбекистонда тўртта фармацевтика саноат зонасини (ФСЗ) ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Президентнинг шу ҳақдаги қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий актлар муҳокамаси порталида эълон қилинди.

Ҳужжатда қуйидаги ФСЗларни ташкил этиш кўзда тутилган: Сурхондарё вилояти Бойсун туманида «Бойсун-фарм», Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида «Бўстонлиқ-фарм», Жиззах вилояти Зомин туманида «Зомин-фарм» ва Сирдарё вилояти Сирдарё туманида «Сирдарё-фарм».

Қарор маҳаллий хом ашёларни чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшимча қийматли фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш юзасидан қулай шароитларни шакллантириш ҳамда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли даромадларини оширишга йўналтирилган.

Режага кўра, ФСЗларнинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йил бўлиб, уларни келгусидан узайтириш имконияти сақланиб қолади. Мазкур муддат давомида ФСЗ ҳудудларида ўзига хос солиқ ва божхона имтиёзлари (инвестициялар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 3−10 йил муддатга) амал қилади.

Манба: gazeta.uz


Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы