Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

14.11.2016

Антибиотикларга нисбатан чидамлилик

Антибиотикларга 1uz.png
нисбатан
чидамлилик

Антибиотикларга нисбатан чидамлилик, бактериялар келтириб чиқарган инфекцияларни даволашда бактерияларнинг ўзгариши натижасида уларни антибиотикларга чидамлилиги шаклланиши билан ривожланади. Бу эса юқумли касалликларни даволашда бизнинг имкониятларимизга ҳавф туғдиради ҳамда тиббиёт соҳасидаги кўпгина ютуқларни йўққа чиқарилишига сабаб бўлади.

Антибиотикларнинг самарадорлиги узоқ муддат давом этиши учун уларни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.


Тиббиёт ходимлари бу борада
қандай йул тутишлари мумкин
Снимок.PNG
  • Қўлларингиз, асбоблар ва иш жойингиз тозами?
  • Сиз даволаш тўғрисида қарор қабул қилиш учун ташхис натижаларидан фойдаланасизми (агарда шундай имконият бўлса)?
  • Сиз антибиотикларни фақатгина улар керак бўлганида, мавжуд бўлган раҳбарий ҳужжатлар асосида тайинлайсиз ва берасизми?
  • Сиз антибиотикларни қандай тўғри қабул қилиш, антибиотикларга нисбатан чидамлиликлик ва улар нотўғри қўлланилганида юзага келадиган хавфли асоратлар ҳақида беморлар билан суҳбатлашасизми?
  • Сиз беморлар билан юқумли касалликларнинг профилактикаси ҳақида суҳбатлашасизми (масалан, эмлаш, қўлларни ювиш, хавфсиз жинсий алоқа қилиш, аксирганда бурун ва оғизни ёпиб туриш ёрдамида)?

Сиз нима
килишингиз мумкин
Снимок2.PNG
  • Фақатгина дипломга эга бўлган соғлиқни сақлаш ходимлари томонидан тавсия қилинган антибиотикларни қабул қилинг
  • Ўзингизни яхши ҳис этсангиз ҳам тайинланган антибиотик курсини охиригача етказинг
  • Ҳеч қачон қолган антибиотикларни қабул қилманг
  • Ҳеч қачон антибиотикларни ўзгалар билан бўлишманг
  • Инфекциянинг олдини олинг - қўлингизни мунтазам равишда ювинг, бемор инсонлар билан алоқада бўлманг ва ўз вақтида эмлатинг

Сиёсатни шакллантирувчи
шахслар бу борада

қандай йул тутишлари мумнин
Снимок4.PNG
  • Антибиотикларга нисбатан чидамлиликка қарши курашиш учун мустаҳкам миллий режа ишлаб чиқинг
  • Антибиотикларга чидамли бўлган инфекциялар устидан эпидемиологик назоратни кучайтиринг
  • Инфекцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш чораларини амалга оширинг ва бу борадаги сиёсатни яхшиланг
  • Сифатли дори воситаларини тўғри ишлатилишини бошқариш ва тарғиб қилиш ишларини амалга оширинг
  • Антибиотикларга нисбатан чидамлилик ҳақида ахборотларга эга бўлишни таъминланг


VOZ.PNG www.who.int/drugresistance/ru/
#AntibioticResistance

Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы