Онлайн услуги
-
Опишите подробнее процедуру подписки на журнал
Подписка на журнал осуществляется через АК «Matbuot tarqatuvchi», ОАО “Узбекистон почтаси” и их филиалы, а та...
-
Можно ли скачать журнал в PDF формате?
Да, можно...
Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее
В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее
Саломатлик рейтингида Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари ўртасида биринчи ўринни эгаллади
Нуфузли “The Lancet” тиббиёт журнали томонидан табобат, ҳаёт ва саломатлик билан боғлиқ барқарор ривожланишнинг кўрсаткичлари бўйича дунё мамлакатлари рейтинги эълон қилинди. Унга биноан, жаҳондаги 188 давлат ўртасида Ўзбекистон 55-ўринни эгаллади.
Бу Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида энг яхши кўрсаткичдир.
Қисқача маълумот: “The Lancet” — Британияда чоп этиладиган ҳафталик журнал. У тиббиёт бўйича энг машҳур ва энг нуфузли нашрлардан бири ҳисобланади. Ланцет, яъни жарроҳлик асбоби номи қўйилган ушбу журналга инглиз жарроҳи Томас Уоклей томонидан
1823 йили асос солинган. Унда муҳим тадқиқотларга оид мақолалар, китоблар шарҳлари, янгиликлар, касалликлар тарихи ҳамда бошқа материаллар чоп этилади. Журнал таҳририятлари Лондон, Нью-Йорк ва Пекин шаҳарларида жойлашган.
Юқори натижани қўлга киритган дастлабки бешталик давлатлар рўйхатидан Исландия, Сингапур, Швеция, Андорра ҳамда Буюк Британия жой олди. МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистондан кейинги ўринларга Туркманистон (60), Озарбайжон (75), Молдова (80), Қозоғистон (85), Арманистон (86), Тожикистон (99), Қирғизистон (113), Украина (118), Россия (119) ва Беларусь (120) муносиб топилган.
Рейтинг нолдан (энг ёмон кўрсаткич) юзгача (энг яхши кўрсаткич) бўлган муқоясада 33 кўрсаткич бўйича умумлаштирилган баҳолар ҳисобга олинган ҳолда тузилган. Мамлакатлар ўринларини белгилашда назарда тутилган мезонлар орасида болалар ҳамда чақалоқлар ўлими, йўл-транспорт ҳодисаларидаги ўлим, болалардаги ортиқча вазн, алкоголь ва тамаки истеъмоли даражаси, одам иммунитети танқислиги вируси (ВИЧ), сил ва В гепатити билан касалланиш, ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичлари мавжуд. Бундан ташқари, экспертлар зўравонлик ҳаракатлари ҳамда урушлардаги ўлим ҳолатларини ҳам ҳисобга олишган. Ҳар бир мезон бўйича ҳисоблар 1990 — 2015 йиллар оралиғидаги вазиятларнинг таҳлили асосида чиқарилди.
Масалан, “Доялар иштирокидаги туғуруқлар” мезони бўйича Ўзбекистон максимал даражадаги баҳони, “Касалликлар тиббий профилактикаси даражаси” бўйича — 93, “Ҳаво ифлосланиши туфайли касалликка чалиниш” мезони бўйича — 89, “Оилани режалаштириш ва репродуктив ёш” бўйича — 84, “Чекиш” ҳамда “Ичишга яроқсиз сув истеъмоли билан боғлиқ касалликлар” мезони бўйича 81 балл тўплади.
“The Lancet” ушбу рейтингни тузишда 2015 йилнинг сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясида қабул қилинган Барқарор ривожланиш мақсадларига асосланган. Улар 17 та глобал мақсадни (қашшоқликни бартараф этиш, очликка барҳам бериш, таълим олиш имкониятини таъминлаш ва ҳоказо), 169 та вазифа ҳамда 230 та аниқ мақсадга йўналтирилган саъй-ҳаракатларни ўз ичига олган. БМТ режаси бўйича 15 йил мобайнида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришилмоғи лозим.
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини модернизациялаш бўйича босқичма-босқич диққатга молик ишлар амалга оширилмоқда. Давлат дастурларида назарда тутилган вазифаларнинг изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилиши натижасида тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланди, даволашнинг энг илғор услублари кенг қўлланилмоқда, аҳолига биринчи даволаш-профилактика ёрдами кўрсатилишининг замонавий тизими яратилган. Аҳолига шошилинч ва махсус тиббий ёрдам кўсатиш тизими изчиллик билан такомиллаштирилмоқда.
Шулар билан бир қаторда, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослашган тизимлари, жумладан, Аҳолишунослик жамғармаси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан аҳолишунослик ва репродуктив саломатлик дастурларини амалга ошириш, соғлиқни сақлаш тизими самарадорлигини юксалтириш, оналар ҳамда болалар саломатлигини муҳофаза этиш, атроф-муҳитни асраш, фавқулодда вазиятларда кўмак кўрсатиш сингари соҳаларда фаол ҳамкорлик қилаётир. ЮНИСЕФ билан ўзаро ҳамкорликда болалар саломатлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган кўп сонли тадбирлар, жумладан, болалар ўртасида юқумли касалликларнинг олдини олиш, уларни эмлаш, мактабларда ва мактабгача тарбия муассасаларида тиббий маданиятни ошириш, санитария-гигиена меъёрларига риоя этилишини таъминлаш, соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш тадбирлари ўтказилаяпти.
“The Lancet” журнали тадқиқоти натижалари Ўзбекистон бўйича бошқа нуфузли халқаро институтлар томонидан берилган баҳоларни тўла тасдиқлайди. Шуни эслатиб ўтиш ўринлики, Ўзбекистон жаҳондаги нуфузли ташкилот — “Save the children” (“Болаларни асрайлик”) халқаро муассасаси томонидан тузилган дунё рейтингида болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида катта ғамхўрлик кўрсатилаётган энг илғор ўн мамлакат қаторидан жой олган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмагида АҚШнинг Колумбия университети социологлари томонидан ўтказилган яна бир тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон “Дунёнинг энг бахтли мамлакатлари” рейтингида 158 мамлакат орасида 44-ўринни, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари ўртасида эса биринчи ўринни эгаллаган.
Дарҳақиқат, “The Lancet” журнали қайд этганидек, Ўзбекистоннинг ушбу юқори рейтинги мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар муваффақияти жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилганининг яна бир тасдиғи ҳисобланади.
«Жаҳон» АА.