Онлайн услуги
-
Опишите подробнее процедуру подписки на журнал
Подписка на журнал осуществляется через АК «Matbuot tarqatuvchi», ОАО “Узбекистон почтаси” и их филиалы, а та...
-
Можно ли скачать журнал в PDF формате?
Да, можно...
Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее
В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее
ҚВПлар оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшмоқда
Фарғона вилоятидаги 283 қишлоқ врачлик пунктида яратилган шароитлар, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатидан аҳоли мамнун.
Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, даволаш ишлари самарадорлигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг юртимизда Соғлом она ва бола йили, деб эълон қилингани замирида ҳам, аввало, инсон саломатлиги, навқирон авлодга бўлган юксак эътибор ва ғамхўрлик мужассам.
“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида Саломатлик ҳафталиклари ташкил этилиб, аҳоли, айниқса, оналар, болалар ва кексалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Жойларда олиб борилаётган тушунтириш ишлари соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бешариқ туманида мазкур йўналишда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир.
– Инсон саломатлиги, хусусан, бирламчи тиббий бўғинга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бермоқда, – дейди Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Тўхтақулов. – Туманда фаолият юритаётган 22 қишлоқ врачлик пункти Саломатлик лойиҳалари доирасида тиббий жиҳозлар билан таъминланган. УЗИ, ЭКГ, вақтинча сунъий нафас олдириш аппарати ва лаборатория жиҳозларидан кенг фойдаланилмоқда. Қишлоқ врачлик пунктлари, биринчи навбатда, кексалар, болалар, ўсмирлар, репродуктив ёшдаги аёллар ўртасида профилактик мақсадли тиббий кўрик ўтказиш йўли билан оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшаётир.
“Соғлом она – соғлом бола” тамойилига мувофиқ, оила саломатлиги, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, алоҳида эҳтиёжли оилаларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш устувор вазифа сифатида белгиланган бўлиб, қишлоқларда ушбу йўналишдаги ишлар кўлами кенгаймоқда. 50 мингдан ортиқ фертиль ёшидаги аёллар рўйхати шакллантирилиб, саломатлиги доимий назоратга олинган. “Тошариқ” қишлоқ врачлик пункти тумандаги намунали тиббий масканлардан бўлиб, етти мингдан зиёд аҳолига сифатли хизмат кўрсатмоқда.
– Муассасамиз “Саломатлик-2” лойиҳаси доирасида замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, – дейди “Тошариқ” қишлоқ врачлик пункти мудири Д.Алиева. – Аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароит мавжуд. Тиббиёт ходимлари хонадонларда бўлиб, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, тиббий маданиятни юксалтириш бўйича турли учрашув ва давра суҳбатлари ўтказмоқда. Туғиш ёшидаги аёллар тўлиқ чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тумандаги барча қишлоқ врачлик пунктларида тиббий хизмат кўрсатиш сифатли йўлга қўйилгани боис аҳолининг ушбу бирламчи тиббиёт бўғинига бўлган ишончи тобора мустаҳкамланмоқда. Бу турли касалликларнинг камайиши, аҳоли тиббий маданиятининг юксалишига хизмат қилмоқда.
Манба: uza.uz