Онлайн услуги
-
Опишите подробнее процедуру подписки на журнал
Подписка на журнал осуществляется через АК «Matbuot tarqatuvchi», ОАО “Узбекистон почтаси” и их филиалы, а та...
-
Можно ли скачать журнал в PDF формате?
Да, можно...
Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее
В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее
Юракни операция қилдириш учун хорижга бориш шарт эмас
Наманган вилояти кардиология марказида юрак-қон томир касалликларини аниқлаш ва даволаш самарали йўлга қўйилган.
Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, профилактика ва даволашга замонавий технологияларни кенг жорий этишга қаратилаётган доимий эътибор юксак самаралар бермоқда.
5 миллиард 600 миллион сўм маблағ эвазига қад ростлаган кардиология марказининг уч қаватли янги биноси 1 миллион долларлик замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Бу мураккаб жарроҳлик амалиётларини шу ернинг ўзида бажариш имконини бермоқда.
– Бундан беш йил аввал биринчи инфарктни бошдан кечирганимдан кейин саломатлик нақадар улуғ неъмат эканини англаб етдим, – дейди Наманган тумани Навбаҳор қишлоғида яшовчи Ҳабибулло Аҳмедов. – Бу дарднинг яна такрорланмаслиги учун шифокорлар юрагимни операция қилиш лозимлигини айтишди. Бундай жарроҳлик амалиётини хорижда қилдиришни тавсия этганлар ҳам бўлди. Шу мақсадда ҳужжат тайёрлаб, сафар тадоригини кўра бошладим. Бир танишим катта харажат қилиб чет элда нима бор, ахир ўзимизнинг вилоят кардиология маркази шифокорлари ҳам буни уддалай олади, деб қолди. Тўғрисини айтсам, ишониб-ишонмай марказга келдим. Ҳаммаси кўнгилдагидек ўтди, шифокорларимиз замонавий тиббий технологияларни қўллаган ҳолда юрагимни операция қилди. Яқинда тиббий кўрикдан ўтдим, юрагим соғлом, ортиқча хавотирга ўрин қолмаганини эшитиб, жуда қувондим, фахрландим. Бўлар экан-ку! Мана, тиббиёт соҳасида ҳам илғор давлатлардан қолишмайдиган даражага етибмиз. Яратганга шукр! Кўнгилсиз сафар ташвиши, ортиқча сарф-харажатларсиз мен соғлом ҳаётга қайтдим. Бундан бошим кўкка етди.
Ўтган йили марказда 842 беморда коронарография, 380 нафарида коронар артерияларини стентлаш муолажалари бажарилган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида 200 дан зиёд юртдошимизда бундай жарроҳлик амалиётлари амалга оширилди.
Марказнинг поликлиника ва функционал диагностика, қабулхона, клиник-диагностик лаборатория, 20 ўринли кардиожарроҳлик, 10 ўринли рентген эндоваскуляр жарроҳлиги, 50 беморга мўлжалланган кардиоцеребрал паталогия ва реабилитация, 16 ўринли кардиореанимация, анестезиология, ҳар бири 30 ўринга мўлжалланган юрак аритмияси, артериал гипертония, юрак ишемик касалликлари, учта залга эга жарроҳлик бўлимлари, сунъий қон айланиш лабораторияси, реанимация ва интенсив терапия бўлимлари замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган.
– Юрак ритми бузилиши ва каналларида икки камерали кардиостимуляторларни ўрнатиш ўзлаштирилгани, кардиожарроҳлик бўлимида сунъий қон айланиш шароитида ва ишлаб турган юракда жарроҳлик аралашувининг барча турлари ва бошқа кўплаб мураккаб муолажа амалиётлари бажарилаётгани даволаш ишлари самарадорлигини оширишда катта аҳамият касб этмоқда, – дейди кардиология маркази бош шифокори Нуриддин Баҳриддинов. – Тиббиёт соҳасида бундай улкан муваффақиятларга эришилаётгани, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги кескин ошгани Президентимиз раҳнамолигида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилаётган доимий эътибор самарасидир.
Манба: uza.uz