Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

21.07.2016

Соғлом турмуш тарзи – саломатлик гарови

Президентимиз раҳнамолигида ёш авлоднинг жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши, спорт билан мунтазам шуғулланиши, ўз истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқариши учун зарур шароитлар яратишга қаратилаётган эътибор юксак самаралар бермоқда.

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган “Отам, онам ва мен – спортчи оила” мусобақаси ҳам оилаларда маънавий-ижтимоий муҳитни яхшилаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада 18 оилавий жамоа ўзаро баҳслашди.

Юқори Чирчиқ туманидан Асқаровлар оиласи биринчи ўринни қўлга киритди. Олмалиқ шаҳридан Анорқуловлар оиласи иккинчи, Оҳангарон туманидан Тошхўжаевлар ва Оққўрғон туманидан Райимқуловлар оилалари учинчи ўринни эгаллади.

Иштирокчилар “Энг эпчил жамоа”, “Энг иродали жамоа”, “Энг сермазмун ўйин кўрсатган жамоа” каби номинациялар бўйича ҳам тақдирланди.

Манба: uza.uz


Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы