Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

16.07.2016

Аҳоли саломатлиги доимий эътиборда

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган патронаж ойлиги тадбирлари Тошкент вилоятида ҳам юксак савияда ташкил этилмоқда.

Президентимиз раҳнамолигида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, даволаш муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар юксак самаралар бераётир. Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги давлат дастури тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда ҳомиладор ва фертиль ёшидаги аёллар, болалар, ёлғиз кексалар, ногиронлар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмак берилмоқда.

– Патронаж ойлиги тадбирларига вилоят, туман ва шаҳар тиббиёт муассасаларининг 3 мингдан зиёд шифокори, 20 мингдан зиёд ўрта тиббиёт ходими жалб этилган, – дейди Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Носиров. – Ойлик давомида 248 қишлоқ врачлик пункти, 10 оилавий, 18 кўп тармоқли поликлиникада аҳолини тиббий кўрикка қамраб олиш режалаштирилган. Мутахассисларимиз хонадонларда бўлиб, уларнинг тиббий-ижтимоий ҳолатини, касалликларни юзага келтириши мумкин бўлган омилларни, мавжуд муаммоларни ўрганиб, зарур тавсиялар бермоқда.

Ойлик доирасида маҳаллалар, таълим муассасалари ва корхоналарда кенг жамоатчилик иштирокида соғлом турмуш тарзи асослари, оилаларда тиббий маданиятни юксалтириш ҳамда касалликлар профилактикаси юзасидан тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.

Манба: uza.uz


Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы